104
Режалаштириш турларини бир қатор аломатлар бўйича
таснифлаш мумкин. Масалан, режалаштиришнинг биринчи энг муҳим
тури бўлган муносабатдор катталиклар бўйича режалаштириш
турининг аламотларига қуйидагилар киради:
-
замон (вақт) кўлами (қисқа
муддатли, ўртача муддатли, узоқ
муддатли режалаштириш);
-
функционал бўлим (ишлаб чиқаришни, сотишни, сақлашни,
таъминотни, молияни, инвестицияни режалаштириш);
-
бошқарув иерарахияси (раҳбарият иерархияси);
-
режалаш иерарахияси (стратегик, яъни олий; тактик, яъни ўрта;
оператив, яъни паст даражадаги режалаштириш).
Агар режалаштириш жараѐнини бошдан оѐқ кўриб чиқилса, унда
айрим босқичларни ажратиш мумкин. Уларга қуйидагилар киради:
-
мақсадларни ифодалаш, яъни ишлаб чиқиш;
-
муаммоларни қўйиш;
-
муқобил вариантларни излаш ва танлаш;
-
тахмин қилиш;
-
баҳолаш ва қарорлар қабул қилиш.
Саноатни режалаштиришдан кўзланган олий мақсад саноат
ишлаб чиқаришининг фаолияти асосида аввалдан фикран ўйланган
бўлғуси натижани аниқлаш ва бу натижага эришиш учун тегишли чора-
тадбирларни
белгилашдан
иборат
бўлади.
Шу
сабабли
режалаштириш
жараѐнининг
биринчи
босқичи
мақсадларни
ифоодалашдан иборат бўлади.
Мақсадларни
ифодалашнинг
алоҳида
вазифалари
қуйидагилардан иборат: мақсадларни излаш, мақсадларни аниқлаш,
мақсадларни таркиблаш; мақсадларни
амалга ошириш, мақсадларни
танлаш.
Ушбу назариядан келиб чиқиб, саноат ишлаб чиқаришини
режалаштиришнинг асосий вазифаларини қуйидагича изоҳлаш
мумкин:
-
энг аввало, мақсадни қўйиш;
-
саноат ишлаб чиқаришининг хилма-хил фаолиятини, айниқса
иқтисодиѐт ва аҳоли учун зарур бўлган юқори сифатли,
рақобатбардош
маҳсулотлар
тайѐрлашнинг
ижтимой-иқтисодий
жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини асослаб бериш;
-
зарурий моддий-техник базани шакллантириш;
-
молиялаш манбаларини аниқлаш ва ижобий пировард натижага
эришиш.
Мустақиллик йилларида режалаштириш соҳасида бир қатор
ишлар амалга оширилди. Лекин шуни айтиш керакки, иқтисодиѐтнинг
режали, мутаносиб ривожланиш қонунияти талабларига тўла жавоб
берадиган даражага эришилгани йўқ. Яқин ўтмишда режалаштиришда
бир
талай
хатоларга
йўл
қўйилганини,
мураккаб
хўжалик
105
муаммоларини ҳал этишга ўйламай-нетмай
таваккалчилик билан
қаралганлигини ҳамма яхши билади.
Миллий иқтисод ва унинг етакчи тармоғи бўлган саноат ишлаб
чиқаришнинг узоқ даврга мўлжалланган ривожини белгилаш учун
бошқарувнинг энг муҳим функцияларидан бири бўлган прогнозлаш
алоҳида эътибор беришни талаб қилади. Шу муносабат билан бу
категориянинг моҳияти ва аҳамияти, мазмуни ва турлари, усуллари ва
вазифаларини яхши билиш керак.
Энг аввало, шуни қайд қилиш керакки, ижтимоий ҳаѐт келажакни
олдиндан кўришсиз ва унинг истиқболини башорат қилмасдан мумкин
эмас. Шу сабабли кейинги вақтда башорат қилиш иқтисодиѐтнинг
оптимал фаолият кўрсатишининг энг зарурий шартига айланмоқда.
Истиқболни бошқарувнинг жуда мураккаб жараѐнида башорат қилиш
ишлаб чиқаришнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиѐт йўлларини
олдиндан кўриш вазифасини бажаради.
Бозор иқтисодиѐти шароитида башорат қилиш
жамият ривожи,
шу жумладан, моддий ишлаб чиқаришнинг энг муҳим соҳаси бўлган
саноат ривожининг келажакда амалга ошиши мумкин бўлган
мақсадларини ва уларга эришишни таъминловчи иқтисодий
ресурсларни аниқлаш, иқтисодий ва техникавий сиѐсатнинг узоқ ва
ўрта муддатли йўналишларининг энг эҳтимолга яқин иқтисодий
самарали вариантларини қидириб топиш учун зарур.
Прогноз, яъни башорат деганда реал объектнинг келажакда
бўлиши мумкин бўлган аҳволи, уни амалга оширишнинг альтернатив,
яъни муқобил (мумкин бўлган қарама-қарши икки ҳолдан бирини
танлаб олиш зарурияти) йўлларини ва муддати тўғрисидаги
илмий
жиҳатдан асосланган мулоҳаза тушунилади. Қисқача қилиб айтганда,
олдиндан қилинган хулосадир.
Прогнозлаш, яъни башорат қилиш деганда келажакни кўриш,
мўлжал қилиш ва олдиндан айтиб бериш жараѐни тушунилади. Фақат
мавжуд далиллар, маълумотлар ва аниқ рақамлар асосида воқеа ѐки
ҳодисанинг қандай бўлиши, ривожланиши ва оқибатини олдиндан
айтиб бериш, яъни башорат қилиш мумкин.
Башорат қилишнинг бир қанча йўллари мавжуд бўлиб, улардан
энг асосийларига иқтисодий ва ижтимоий башорат қилиш киради.
Уларни бир-биридан шартли ажратиш мумкин,
чунки башорат
қилишнинг мақсади ва вазифаси бир ҳодиса ѐки воқеанинг ҳам
иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатлари билан боғлиқ, бир танганинг икки
томонидир.
Башорат қилишнинг мақсади реал объектнинг келажакда фикран
ўйланган натижасини таъминлашдан иборат. Ҳодиса ва воқеалар
фикрий моделининг натижасига эришиш.
Башорат қилишнинг вазифаси эса бу жараѐннинг олдида турган
мақсадга эришиш учун бир қатор ишларни бажаришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: