100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet239/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

техника
, тизимлардаги моддий ва номоддий оқимлар ҳаракатлари 
ҳақидаги статистик ва динамик ахборотлар жамламаси бўлган 
ахборот, 
корхона ва тармоқ 
иқтисодиѐти

Тизимдаги барча моддий ва номоддий оқимларни комплексли 
бошқариш логистика предметини ташкил этади. 
Логистика ишлаб чиқариш соҳасини қандай тарзда қамраб олган 
бўлса, моддий манфаатлар алмашинуви (моддий-техника таъминоти 
ва савдо-сотиқ тизими)ни ҳам худди шундай тарзда қамраб олади. У 
ишлаб чиқариш ва маркетинг, молия ва иқтисодий ҳисоблар ҳамда 
зарур бўлган ахборотни қайта ишлашни бошқаришнинг ягона тизими 
фаолиятини яратишга ва назорат қилишга йўналтирилади. 
Моддий ресурслардан тугал ҳолатда фойдаланувчи йирик 
субъектлардан бири сифатида қурилиш комплекси катта миқѐсдаги 
манфаатдорликни кўзлаган ҳолда бу ресурслардан оқилона 
фойдаланиш орқали уларни қўллашнинг самарадор шаклларини 
яратади. 
Бу масалалар ечимини ресурсларнинг барча турларига қўллаш 
мумкин ва бунда бу ечим уларнинг ҳар бирида ўз специкасига эга 
бўлади. 
Қурилиш 
ишларини 
бажаришда 
фойдаланиладиган 
ва 
конструкцияларни монтаж қилишга мўлжалланган машина ва 
жиҳозлар учун сотиб олишнинг лизинг шакли анча қулайдир. 
Материаллар, қурилиш конструкциялари ва деталлари учун 
уларни 
сотиб 
олиш 
билан 
боғлиқ 
бўлган 
маблағларни 
минимиллаштириш 
мақсадида 
материаллар 
оқимини 
рационизациялаштириш биринчи даражали аҳамият касб этади, бу 
эса ўз навбатида материаллар оқимини шакллантириш ва улар 
ҳаракатини бошқаришнинг самарадор илмий қуроли сифатида 
логистикани қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлигини 
олдиндан аниқлаб беради. 
Қурилиш материаллари бозори ва капитал қурилиш тармоғи 
ҳозирги 
вақтда 
Ўзбекистон 
хўжалик-иқтисодий 
комплекси 
сегментларини ташкил этади, уларда логистик сиѐсатни илгари суриш 
учун етарлича шароитлар яратилган. 
Ҳозирги вақтда қурилиш материаллари бозорида бошқа ишлаб 
чиқариш маҳсулотлари бозорларига қараганда юқори даражадаги 
рақобат кузатиляпти. 
Қурилиш материаллари саноати ва қурилиш индустрияси 
корхоналари ишлатилмаѐтган ишлаб чиқариш қувватларининг катта 
заҳираларига эга ва уларнинг четки эҳтиѐжлар юқори талабларини 


381 
қониқтира олиш нуқтаи-назаридан келиб чиққан ҳолда кўпчилиги тўлиқ 
ишга туширилса улар хоридорлар билан ҳамкорлик қилишга тайѐр 
бўлади. 
Инвестицион жараѐнда материаллар оқимининг катта қисми 
қурилиш комплекси ичида шаклланади ва улар ушбу комплекс 
буғинлари ва бўлимлари ҳаракатларига, улар томонидан танладиган 
рационал ечимлар ҳамда уларнинг кетма-кет амалга оширилишига 
тўлиқ боғлиқ бўлади. 
Қурилишдаги материаллар оқими унинг чегарасидан ташқарида 
бошланади ва у асосий жамғармаларни яратиш (янгилаш, таъмирлаш) 
жараѐнида бу материаллар оқимидан фойдаланиш вақтида 
якунланади. Саноатда эса материаллар оқими берилган ишлаб 
чиқаришда тайѐр маҳсулотлар яратиш билан якунланмайди, балки 
унинг ҳаракати айланма жамғармалар элементи сифатида бошқа 
ишлаб чиқаришга ўтказилади (трансформалаштирилади). Шунинг учун 
логистикани меҳнат маҳсулотларига қўллаб бўлмайди. 
Қурилиш цикли жараѐнида пухта ифодаланган бир жинсли 
бўлмаган маҳсулотга эга бўлиш билан циклнинг ҳар бир стадиясида 
материаллар таркиби ўзгаради (пойдеворларни қуришда, деворларни 
тиклашда, том ѐпиш ишларини бажаришда, ички пардозлаш ишларини 
амалга оширишда, инженерлик коммуникацияларини ўтказишда ва 
ҳ.к.). Шунинг учун қурилиш циклининг ҳар бир босқичи учун унга хос 
бўлган логистик ечимлар зарур бўлади. Агар саноатда логистик ечим 
учун маҳсулот йўналтирувчи момент бўлса, қурилишда эса бу қурилиш 
циклининг босқичи бўлади. 
Қурилишда материаллар оқими ишларни ишлаб чиқаришни бир 
объектдан бошқасига кўчириш билан ѐки бир вақтнинг ўзида бир нечта 
объектларни тиклашда ишлаб чиқариш кучларини ва воситаларини 
тақсимлаб тарқатиш билан ўзининг йўналишини узлуксиз равишда 
ўзгартиради. Бундан келиб чиқадики, ишларни ишлаб чиқарувчи 
(прораб) айнан бир хил материаллардан фойдаланган ҳолда турли 
логистик ечимларни қўллайди, бу эса бир-бирига ўхшашган бўлган бир 
қанча шароитларда уларнинг мос тушушини инкор этмайди. 
Рационал логистик ечимларни тузиш, яъни материаллар оқимида 
иштирок этувчи хўжаликлар фаолияти таркиби ва характерини 
аниқлаш моддий-техника таъминоти соҳасида самарадор ечимларни 
қидиришнинг муҳим таркибий қисмини ташкил этади. Аниқ 
шароитларда логистик занжирни унга савдо воситачиларини киритган 
ҳолда узайтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Айниқса бу Ўзбекистонда 
айнан қурилишда кенг ривожланган кичик бизнесни моддий-техника 
жиҳатдан таъминлаш жараѐнига кўпроқ тегишлидир. 
Ишлаб чиқариш-технологик комплектация бўлимлари логистик 
занжирнинг оралиқ бўғини сифатида қурилиш учун жуда хосдир. 
Хулоса сифатида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаш жуда 
муҳимдир. 


382 
Бозор иқтисодиѐтига ўтиш қурилиш комплексидаги ўзаро 
муносабатлар характери ва унинг моддий таъминоти соҳасини ҳам 
тубдан ўзгартирди. Қурилиш комплекси томонидан қурилиш 
материалларига бўлган талаблар ва эҳтиѐжларнинг ҳолати ва 
етказувчиларнинг нарх сиѐсати қурилиш материаллари бозори 
конъюктурасининг асосий омилларига айланди. Бозор туридаги 
иқтисодий шароитларда етказувчилар учун маҳсулотлар сотилишини 
ташкил этиш, истемолчилар учун эса уларни минимал нархларда 
харид қилиш бош муаммога айланди. 
Қурилиш комплекси (материаллар ресурсларини тугалланган 
ҳолатда истеъмол қиладиган йирик субъектлар) олдида материаллар 
ресурсларини харид қилишнинг самарадор шаклларини танлаш ва 
улардан оқилона фойдаланиш вазифаси туради. Бу вазифаларни ҳал 
этишда машиналар ва жиҳозлар бўйича лизингни ривожлантириш, 
материаллар ва қурилиш конструкциялари бўйича эса материаллар 
оқимини самарали ташкил этиш катта аҳамият касб этади, буни 
муваффақиятли амалга ошириш эса ўз навбатида моддий таъминот 
логистик методларини амалиѐтга қўллаш билан боғлиқдир. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish