100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

 
1-
жадвал 
78
Ўзбекистонда қурилиш. Статистик тўплам. Ўзбекистон Республикаси давлат 
статистика қўмитаси. Тошкент 2016. Б.21-23. 
79
Ўзбекистон рақамларда. Статистик тўплам. Ўзбекистон Республикаси давлат 
статистика қўмитаси. Тошкент 2016. Б.44. 
80
Ўзбекистонда қурилиш. Статистик тўплам. Ўзбекистон Республикаси давлат 
статистика қўмитаси. Тошкент 2016. Б.24,45. 


270 
Ўзбекистон Республикасида инвестиция ва қурилиш 
фаолиятининг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари
81

(амалдаги нархларда, млрд.сўм) 
Кўрсаткичлар 
2012 
2013 
2014 
2015 
2015 й.да 
2012 й.га 
нисбатан 
Асосий фондларни 
ишга тшириш 
18234,4 23624,5 29770,2 27510,9 
1,5 марта 
Ўзгариш (ўтган йилга 
нисбатан), фоизда 
100 
129,6 
126 
92,4 
Асосий капиталга 
инвестициялар 
22797,3 28694,6 35233,3 41670,5 
1,8 марта 
Ўзгариш, фоизда 
100 
125,8 
122,8 
118,3 
жумладан объектлар 
бўйича 
ишлаб чиқариш 
15153,0 19101,0 23793,9 27575,7 
1,8 марта 
ноишлаб чиқариш
7644,3 
9593,6 11439,6 14094,8 1,8 
марта 
Инвестицияларнинг 
ЯИМдаги улуши, 
фоизда 
23,3 
23,7 
24,2 
24,3 
Қурилиш ишлари 
11753,9 15219,3 20060,4 25423,1 
2,2 марта 
Ўзгариш, фоизда 
100 
129,5 
131,8 
126,7 
 
Келтирилган маълумотларга кўра асосий фондларни ишга 
тушириш 2015 йилда 2012 йилга нисбатан 27510,9 млрд.сўмдан 
18234,4 млрд.сўмга, ѐки 1,5 мартага кўпайди. Бу асосий фондларни 
ишга тушириш ѐки миллий бойлик ҳажми кўпайишининг жуда юқори 
суръати ҳисобланади. 2015 йилда инвестициялар ҳам 41670,5 
млрд.сўмга, ѐки базавий йилга нисбатан 1,8 маротабага ошди. Ушбу 
жараѐнларнинг характерли хусусиятлари шундаки, республикада 
ишлаб чиқариш объектларини инвестициялашга жиддий эътибор 
берилаѐтганлиги туфайли уларнинг ҳажми базавий йилга нисбатан 1,8 
мартага ошди. Инвестицияларнинг ЯИМдаги улуши эса барқарор 
равишда, 23-24 фоиз даржасида бўлмоқда. 
Мамлакат иқтисодиѐтининг ўсиши инвестициялар кўламининг 
янада ортиб бориши ва улардан самарали фойдаланиш билан 
чамбарчарс боғлиқдир.
Мустақиллик йилларида республика барча соҳаларида амалга 
оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотлар доирасида қурилиш мажмуасида 
ҳам сезиларли даражадаги институционал ўзгаришлар рўй берди. 
81
Муаллиф томонидан қуйидаги асосида тузилган: Ўзбекистонда қурилиш. 
Статистик тўплам. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси. Тошкент 
2016. Б.21-22. 


271 
Буларни қуйидагиларда кўриш мумкин: 
биринчидан, монополиядан чиқариш ва хусусийлаштириш 
жараѐни давомида қурилиш тармоғидаги йирик монополистлар – 
корпорация, бирлашма ва ассоциациялар босқичма–босқич тугатилди. 
Қурилиш корхоналарини кенг кўламда хусусийлаштириш жараѐни 
амалга оширилди ва бугунги кунда уларнинг 95 фоиздан ортиғи 
нодавлат мулк шаклларига эга; 
иккинчидан, пудрат ишларини юқори даражали сифат билан 
бажарилишини таъминламаѐтган ҳамда кам қувватли, зарар кўриб 
ишлаѐтган қурилиш ташкилотлари бир-бирига қўшиб юборилиши ѐки 
банкротлик эълон қилиниб босқичма-босқич тугатилди; 
учинчидан, қурилиш ишлари буюртмачилари ва пудратчилари 
ўртасидаги шартномавий муносабатлар тизими ҳамда уларнинг ҳуқуқ 
ва мажбуриятлари қонун жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди.
тўртинчидан, 2004 йилдан бошлаб капитал қурилишда ўзаро 
ҳисоб-китоблар, 1991 йил нархларига асосланган эски тизимдан тўлиқ 
жорий нархлардаги ҳисоблашларга ўтказилди; 
бешинчидан, барча жойларда қурилиш буюртмаларини бажариш 
учун қурилиш ташкилотларини аниқлашнинг танлов тизими жорий 
этилди. 
Шу билан биргаликда, кўп кўрсаткичлар жиҳатдан, жумладан 
пудрат қурилиш ишлари сифати бўйича мамлакат корхоналари ташқи 
бозорларда, айрим ҳолатларда ички бозорда ҳам етарли даражада 
рақобатбардош эмас. Мамлакатдаги умумий нарх ўсишига нисбатан 
пудрат қурилиш ишлари нархи тез-тез юқори суръатлар билан ўсиб 
бормоқда. Кўпчилик пудрат қурилиш корхоналари етарли даражада 
айланма маблағларга эга эмас, ўз фаолияти давомида жиддий 
молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда. Пудрат қурилиш ишлари 
бозори эса ҳозирча самарали фаолият юргизмаяпти. 
Бозор муносабатларига ўтиш капитал қурилишда муносабатлар 
тизимини тубдан ўзгартиришни талабал қилди. Пудрат қурилиш 
ишлари ва шу каби исталган бошқа соҳаларда бозор муносабатларини 
шакллантириш учун рақобат муҳитини яратиш ва қўллаб-қувватлаш 
зарур бўлади. Ушбу йўналишда биринчи мантиқий қадам, давлат 
тасарруфидан ва монополиядан чиқариш жараѐнларининг ўтказилиши 
ҳисобланади. 
82
Пудрат қурилиш ишлари бозорида ислоҳотлар йўналишининг 
устунлигини нарх-навонинг тез эркинлаштирилиши ҳамда 1990-йиллар 
бошларидаги давлат режалаштириш тизимининг тугатилиши ва йирик 
ихтисослаштирилган пудрат қурилиш ташкилотлари амалда ҳеч ким 
томондан назоратга олинмай қолганлиги ҳам таъминлайди.
Бошқа томондан, 1991-1994 йилларда иқтисодиѐтга киритилган 
инвестицияларнинг кескин камайганлиги ўз навбатида пудрат қурилиш 
82
Абдухамидов А.Я. Қурилиш иқтисодиѐти. Маърузалар матни. Самарқанд, 2012. 


272 
ишлари бозори ҳажмининг қисқаришига, кенг кўламда зарар кўриб 
ишлайдиган пудрат қурилиш ташкилотлари кўпайишига, хусусан 
улардаги бошқарув тизимларининг барбод бўлишига, қурилиш 
техникасини 
янгилаш 
ва 
модернизациялаш 
жараѐнларининг 
тўхтатилишига олиб келди.
Қурилиш мажмуасидаги ислоҳотлар 1997 йилдан бошланиб, 
ҳозирга қадар учта босқичда ўтказилди: 
биринчи босқич – 1997-2000 йиллар даврида қурилиш пудрат 
ишлари соҳасидаги йирик монополистик корпорация, бирлашма ва 
ассоциациялар изчиллик равишда тугатилди. Жумладан, 25 та 
республика трестлари ва бирлашмалари тугатилиб, бу ўз навбатида 
пудрат қурилиш ишлари, айниқса фуқаро ва саноат қурилиши 
соҳасини 
монополиядан 
чиқаришга 
сезиларли 
даражадаги 
имкониятларни берди.
иккинчи босқич – 2000-2004 йилларни қамраб олиб, ушбу 
йилларда кам қувватли зарар кўриб ишлайдиган қурилиш 
ташкилотлари бир-бирига қўшиб юбориш ѐки уларга банкротлик эълон 
қилиш йўллари билан босқичма–босқич оммавий равишда тугатилди. 
Масалан, 2004 йилда қурилиш ташкилотлари сони олдинги йил билан 
таққослаганда республика бўйича 403 тагача қисқартирилди.
учинчи босқич - 2003 йилдан, яъни Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сонли ―Капитал 
қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий 
йўналишлари тўғрисида‖ги Фармони қабул қилингандан бошлаб, 
капитал қурилишда қурилиш ишлари бозори иштирокчилари 
ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тизимини пудрат ташкилотлари 
тамойилларига мувофиқ равишда ислоҳ этиш ва ишлар сифатини 
назоратга олиш ишлари бошланди.
Юқорида қайд этилган мазкур Фармон тармоқда янги 
принципиаллик асосда сифат жиҳатдан туб ўзгаришларни бошлаб 
берди. Шу билан биргаликда, қурилишда нарх шакллантириш ва 
шартномавий нархларга ўтиш, шунингдек бошқарувнинг янги 
тузилмасига ўтиш, бутун занжир бўйича, яъни қурилишга шартнома 
тузилган пайтдан бошлаб, то лойиҳалаштириш, молиялаштириш ва 
турли объектлар қурилишининг моддий-техник таъминотигача бўлган 
жараѐнлардаги барча ишлар такомиллаштирилди. 
2017 йилда республикада 24 мингга яқин қурилиш-пудрат ва 950 
тадан зиѐд лойиҳа ташкилотлари, 8 мингта қурилиш материаллари 
ишлаб чиқарадиган корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларда минглаб 
малакали ишчилар, муҳандис-техник ходимлар, мутахассислар 
жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилмоқда. 
Кейинги ўн йилнинг ўзида қурилиш соҳасида инвестиция 
лойиҳалари доирасида 196 триллион 6 миллиард сўмлик капитал 
қўйилмалар ўзлаштирилгани, марказлаштирилган молиявий манбалар 
ҳисобидан 20 мингдан зиѐд объект, жумладан, 7 минг 440 та 


273 
умумтаълим мактаби, 1 минг 824 та касб-ҳунар коллежи ва академик 
лицей, 1 минг 951 та болалар спорти иншооти, 949 та шифохона ва 3 
минг 708 та ичимлик суви объекти барпо этилгани, чет эл кредитлари 
эвазига 40 миллиард 3 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари
83
амалга 
оширилгани 
сизларнинг 
бунѐдкорлик 
меҳнатингиз 
жамиятимизга қандай катта наф келтираѐтганини яққол кўрсатиб 
турибди. 
Бугунги кунда шаҳар ва қишлоқларда аҳолини замонавий уй-
жойлар билан таъминлаш йўналишда қабул қилган муҳим дастурлар 
айнан шу соҳа ходимларининг меҳнати, маҳорати туфайли ўз вақтида 
ва сифатли амалга оширилмоқда. 
Сўнгги ўн йилда 1 минг 308 та қишлоқ массивида намунавий 
лойиҳалар асосида 69 минг 557 та ҳар томонлама қулай уй-жойлар 
барпо этилиб, 83 минг 500 оиланинг яшаш шароити тубдан 
яхшиланди. 
Шундай қилиб, қурилиш иқтисодиѐтини ислоҳ этиш бутун соҳанинг 
барча жабҳаларини, яъни қурилиш-монтаж ва лойиҳа-тадқиқот 
ташкилотлари ҳамда қурилиш материаллари саноати корхоналари ва 
барча қурилиш йўналишидаги касб-ҳунар коллежларидан тортиб то 
олий таълим муассасаларини ҳам қамраб олади.
Капитал қурилишни ислоҳ этиш қуйидаги асосий муаммоли 
йўналишларни ўз ичига олади: 
-
лойиҳа ва қурилиш ишлари бозорида рақобат муҳитини 
ривожлантириш объектив зарурат эканлиги; 
-
бозор тамойиллари ва механизмларини асослаш ва амалиѐтга 
татбиқ этиш; 
-
қурилишда доимий равишда лойиҳа, смета ва технологик тартиб-
интизомни такомиллаштириб бориш;
-
қурилиш материаллари бозорининг тикланиши ва ривожланиши;

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish