СТФ = УФ + ФП – ФЗ,
бу ерда:
СТФ
– солиқ тўлагунгача олинган фойда:
ФП
– фавқулодда вазиятлардан олинган фойда:
ФЗ
– фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарар;
-
йилнинг соф фойдаси – бу солиқ тўлангандан кейин хўжалик
юритувчи субъект ихтиѐрида қолади, ўзи дадаромад (фойда)дан
тўланадиган солиқни ва минус қонун ҳужжатларида назарда тутилган
бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташланган холда солиқлар
тўлагунга қадар олинган фойдани ифодалайди:
СФ = СТФ – ДС – БС,
СФ
– соф фойда;
ДС
– даромад (фойда)дан тўланадиган солиқ;
БД
– бошқа солиқлар ва тўловлар.
Ҳар бир корхона (фирма) яшаши ва равнақ топиши учун фойда
олиши керак. Корхона фойдани ўз ривожини таъминловчи биринчи
муҳим омил деб билади. Фойдани максималлаштириш билан
шуғулланмайдиган корхонанинг яшаб кетиш имконияти кам бўлади.
Макроиқтисод соҳасида узоқ муддатга фойдани максималлаштириш
масаласига катта эътибор берилиши шундан иборатки, шу асосда
фирма фаолияти олдиндан башорат қилинади.
Мулк эгасини ўзи бошқарадиган унчалик катта бўлмаган корхона
(фирма)да уларни юритиш билан боғлиқ бўлган ҳамма қарорларда
фойдани кўпайтириш асосий ўрин тутади. Жуда катта ва йирик
корхона (фирма) ларда раҳбар (бошқарувчи)лар кундалик қарорларни
қабул қилишда мулк эгалари ҳар доим ҳам бошқарувчилар
фаолиятини назорат остида сақлай олмайдилар. Шунинг учун
бошқарувчиларда ва корхонага раҳбарлик қилишда маълум даражада
эркинликлар бўлиб, фойдани максималлаштириш билан етарли
шуғулланмасликлари мумкин. Улар мулк эгаси бўлмаганликлари учун
узоқ муддатли манфаат ўрнига қисқа манфаатни афзал кўришлари
мумкин. Бошқарувчилар кўпинча фойдани максималлаштириш ўрнига
даромадни кўпайтириш ѐки акциядорларни қизиқтириш учун
дивидендни оширишга ҳаракат қилишлари мумкин. Бундан ташқари,
улар юқори лавозимга эришиш ѐки катта мукофотлар олиш мақсадида
фойда кейинчалик камайиб кетса ҳам ҳозирги куннинг ўзида оширишга
ҳаракат
қиладилар.
Шу
туфайли
бундай
раҳбарлар
ўз
лавозимларидан четлаштирилиши ва корхонани бошқа раҳбарларга
229
топшириш зарурияти юзага келади.
Юқорида келтирилган фойда турларидан ташқари, унинг яна бир
қанча турлари мавжуд:
-
ҳақиқий фойда;
-
ўртача фойда;
-
монопол фойда ѐки иқтисодий рента;
-
максимал фойда.
Ҳақиқий фойда – бу ҳақиқатда ҳисобот маълумотлари, яъни
ҳақиқий харажатлар асосида аниқланган фойда ҳисобланади. Бу
фойда корхона молиявий фаолиятини ташкил этишда асосий манба
бўлиб ҳисобланади.
Ўртача фойда деганда бошқа ҳамма корхоналар каби
сарфланган капиталига бир хил фойда олиш ѐки бир хил
рентабелликка эга бўлиш тушунилади. Ўртача фойда корхона
(фирма)нинг фаолият кўрсатаѐтган соҳада, тармоқда қолишини
таъминлайди. Бундай фойданинг юзага келиши бозорнинг узоқ
муддатли барқарорликка эришганидан далолат беради. Ўртача
фойдани кўпинча иқтисодий фойда деб атайдилар.
Иқтисодий фойда қачон пайдо бўлади? Агар корхона бир
маҳсулотни тайѐрлаб, сотиб, ҳақиқатда 100 минг сўм фойда олган
бўлса-ю, ана шу маблағни бошқа маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфлаб,
уни сотганда 150 минг сўмлик фойда олса, бундай фойдани иқтисодий
фойда деб тушуниш керак. Бу ҳолда фойда ижобий тус олади. Ижобий
иқтисодий фойда корхонани бирон-бир инвестор фаолият бошлашига
рағбатлантирса, ижобий ҳақиқий фойда ишлаб чиқариш ѐки
фирманинг анча оѐққа туриб олганидан дарак беради.
Монопол фойда ѐки иқтисодий рента – бу чекланган ишлаб
чиқариш омилларидан фойдаланиш натижасида содир бўлган фойда
ҳисобланади. Масалан, иккита корхона бир хил ерга эга бўлиб, ерни
олиш билан боғлиқ харажатлар бир хил бўлиши шароитида биринчи
ер транспорт тармоғига яқин бўлганлиги учун маҳсулотни ташишга 10
млн. сўм кам сарф қилиниши мумкин, ана шу 10 млн сўм унинг
қўшимча фойдаси ҳисобланади. Иқтисодий рента ишлаб чиқариш
омиллари чекланганлигидан келиб чиқади ва у ѐки бу ишлаб чиқариш
омилига бериш ҳолатини билдирган баҳо билан шу омилнинг энг кам
баҳоси ўртасидаги фарқдан иборат бўлади.
Максимал фойда – бу бир бирлик қўшимча маҳсулотни сотишдан
олинган даромадни шу бир бирлик қўшимча маҳсулотга қилинган
харажат миқдори билан баб-баробар келиши натижасида олинган
фойда
63
. Шу ҳолда рентабелликнинг энг юқори даражасига эришилган
бўлади. Шунга кўра, фойдани максималлаштириш дегани, энг юқори
рентабелликни таъминлаш деганидир.
Бозор иқтисодиѐти шароитида саноат соҳасида ўтказилаѐтган
63
Ортиқов А. «Саноат иқтисодиѐти». Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2006 – Б.188.
230
туб иқтисодий тадбирлар мажмуида фойдани тақсимлаш масалалари
муҳим ўрин тутади, зеро уни, адолат юзасидан ва тўғри тақсимлаш
жамоа ва ҳар бир ходимнинг манфаатдорлигини уйғунлаштириш учун
шароит яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |