14.2.
Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи
харажатларни гуруҳлаш
Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш ва уни ҳосил
қилувчи харажатларни туркумлаш мамлакатимизда тегишли меъѐрий
ҳужжатга мувофиқ
60
амалга оширилади.
59
Ортиқов А. «Саноат иқтисодиѐти». Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2006 – Б.177.
60
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-
сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш
ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш
тартиби тўғрисида»ги Низом
219
Маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархини
ҳосил қилувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига кўра
қуйидаги элементлар билан гуруҳларга ажратилади:
-
ишлаб чиқаришнинг моддий харажатлари (қайтариладиган чиқитлар
қиймати чиқарилиб ташланган ҳолда);
-
ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш
харажатлари;
-
ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;
-
асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган
номоддий активлар амортизацияси;
-
ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
I
. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатлар.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатларга қуйидагилар
тегишли бўлади:
1. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот асосини ташкил этиб унинг
таркибига кирадиган ѐки маҳсулот тайѐрлашда (ишларни бажаришда,
хизматлар кўрсатишда) зарур таркибий қисм ҳисобланган четдан
сотиб олинадиган хом ашѐ ва материаллар.
2. Нормал технология жараѐнини таъминлаш ва маҳсулотларни
ўраш учун маҳсулот (ишлар, хизматлар) ѐки бошқа ишлаб чиқариш
эҳтиѐжларига сарфланадиган (асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотлар
ва бошқа асосий воситалар синовини ўтказиш, назорат қилиш, сақлаш,
тузатиш ва улардан фойдаланиш) учун ишлаб чиқариш жараѐнида
фойдаланадиган, харид қилинадиган материаллар, шунингдек, асбоб-
ускуналарни
тузатиш
учун
эҳтиѐт
қисмлар,
инструментлар,
мосламалар, инвентар, приборлар лаборатория асбоб-ускуналари ва
асосий фондларга кирмайдиган бошқа арзонбаҳо ашѐларнинг
эскириши.
3. Сотиб олинадиган, келгусида ушбу хўжалик юритувчи
субъектда монтаж қилинадиган ѐки қўшимча ишлов бериладиган
бутловчи буюмлар ва ярим тайѐр маҳсулотлар.
4. Ташқи юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, хўжалик
юритувчи субъектнинг ички таркибий бўлинмалари томонидан
бажариладиган фаолиятнинг асосий турига тегишли бўлмаган, лекин
ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган ишлар ва хизматлар.
Ишлаб чиқариш характерига эга бўлган ишлар ва хизматларга
маҳсулот тайѐрлаш бўйича айрим операцияларни бажариш, хомашѐ
ва материалларга ишлов бериш, истеъмол қилинаѐтган ашѐ ва
материаллар сифатини аниқлаш учун синовлар ўтказиш, белгиланган
технологик жараѐнларга риоя этилиши устидан назорат қилиш, асосий
ишлаб чиқариш фондларини тузатиш ва бошқалар тегишли бўлади.
Хўжалик юритувчи субъект ичида ташқи юридик шахсларнинг
транспорт
хизматлари
(хомашѐ,
материаллар,
деталлар,
инструментлар, инвентарлар, юкларнинг бошқа турларини базис
(марказий) омбордан цехга келтириш ва тайѐр маҳсулотни сақлаш
220
учун омборга келтириш) ҳам ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган
хизматларга тегишли бўлади.
5. Табиий хомашѐ (ер рекультивациясига ажратмалар,
ихтисослаштирилган
юридик
шахслар
томонидан
амалга
ошириладиган ерни рекультивация қилиш ишларига ҳақ тўлаш),
илдизи билан бериладиган дарахтга ҳақ тўлаш, саноат корхоналари
томонидан сув хўжалиги тизимидан белгиланган лимитлар доирасида
ва ундан ортиқча олинадиган сув учун ҳақ тўлаш. Саноатнинг хомашѐ
тармоқлари учун – ѐғоч-тахта материаллардан ѐки фойдали
қазилмалардан (рудадан) фойдаланишга ҳуқуқларнинг амортизация
қилинадиган қиймати ѐки атроф-муҳитни тиклаш харажатлари.
6. Технологик мақсадларга, энергиянинг барча турларини ишлаб
чиқаришга, биноларни иситишга сарфланадиган ѐнилғининг четдан
сотиб олинадиган барча турлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг
транспорти томонидан бажариладиган ишлаб чиқаришга хизмат
кўрсатиш бўйича транспорт ишлари.
7. Хўжалик юритувчи субъектнинг технологик, транспорт ва
бошқа ишлаб чиқариш ҳамда хўжалик эҳтиѐжларига сарфланадиган
барча турдаги харид қилинадиган энергия. (Хўжалик юритувчи
субъектнинг ўзи томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси ва
энергиянинг бошқа турларига, шунингдек, харид қилинадиган
энергияни истеъмол жойигача трансформация қилиш ва узатиш
харажатлари харажатларнинг тегишли элементларига киритилади).
8. Ишлаб чиқариш соҳасида моддий бойликларнинг табиий
йўқолиш нормалари доирасида ва улардан ортиқча йўқотилиши,
яроқсизланиши ва кам чиқиши.
9. Хўжалик юритувчи субъектнинг транспорти ва ходимлари
томонидан моддий ресурсларни етказиш билан боғлиқ харажатлар
(юклаш ва тушириш ишлари ҳам шу жумлага киради) ишлаб чиқариш
харажатларининг тегишли элементларига кириши керак (меҳнатга ҳақ
тўлаш харажатлари, асосий фондлар амортизацияси, моддий
харажатлар ва бошқалар).
10.
Хўжалик
юритувчи
субъектлар
томонидан
моддий
ресурсларни етказиб берувчилардан олинадиган идишлар ҳам моддий
ресурслар қийматига киритилади.
11. Маҳсулот таннархига киритиладиган моддий ресурслар
харажатларидан қайтариладиган чиқитлар қиймати, идиш ва ўраш-
жойлаш материаллари қиймати уларнинг амалда сотилиши,
фойдаланиши ѐки омборга кирим қилиниши нархи бўйича чиқариб
ташланади.
12. «Моддий харажатлар» элементи бўйича акс эттириладиган
моддий ресурслар қиймати сотиб олиш нархидан, жумладан, бартер
битишувларида, қўшимча нарх (устама)дан, таъминот, ташқи
иқтисодий
ташкилотлар
томонидан
тўланадиган
воситачилик
тақдирлашларидан, товар биржалари хизматлари қийматидан,
221
хусусан, брокерлик хизматларидан, божлар ва йиғимлардан,
транспортда ташишга ҳақ тўлашдан, ташқи юридик шахслар
томонидан амалга ошириладиган сақлаш ва етказиб беришга ҳақ
тўлашдан келиб чиқиб шаклланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |