Э
(Н
1
Н
2
)
П
ц
Бу ерда
Э
– режа бўйича йиллик тежам;
Н
1
ва
Н
2
– тадбир жорий қилингунча ва қилингандан кейинги
маҳсулот бирлигига материал сарфлаш нормалари;
П
– маҳсулот ишлаб чиқаришнинг йиллик миқдори;
ц
– маҳсулотга сарфланадиган хомашѐ ва материаллар баҳоси.
Меҳнат буюми сифатини яхшилашга сарфланган харажатлар
самарадорлиги янги материалларни жорий қилингунга қадар ва
қилингандан кейин маҳсулот таннархларини солиштириш йўли билан
аниқланади.
196
Истиқлол ва бозор иқтисодиѐтига кириб бориш мамлакатнинг
хомашѐ ресурсларини кўпайтиришга ва унинг бойликларидан оқилона
фойдаланишга кенг йўл очиб берди. Республика саноатининг хомашѐ
базаси борасидаги давлатнинг хўжалик сиѐсати қайта ишловчи саноат
тармоқларининг
юқори
суръатлар
билан
тараққий
этишини
таъминловчи
хомашѐ
ресурсларининг
жадаллаштирилган
ривожланишини таъминлашдан иборат.
Саноат хомашѐ базаси ривожининг асосий йўналишлари
қуйидагилардан иборат: янги хомашѐ манбаларини аниқлаш бўйича
геологик-қидирув
ишларини
кенгайтириш,
ундирувчи
саноат
тармоқларини тезлик билан ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришининг саноат учун етарли даражада маҳсулот етиштиришини
ва унинг товардорлик қобилиятини кучайтириш, сунъий материаллар
ва унинг босувчи буюмлари турли хилларини яратиш ва ҳ.к.
Хомашѐ
ресурсларидан
фойдаланишда
тежамкорлик
тамойилидан тўла-тўкис фойдаланиш ҳозирги даврнинг энг муҳим
муаммоси ҳисобланади. Бу муаммони ечиш учун тежамкорликнинг
стратегия ва тактикасини ишлаб чиқиш керак бўлади. Хомашѐдан
оқилона фойдаланиш мақсадида уни қайта ишлаш жараѐнида тегишли
саноат тармоғи учун мақсадга мувофиқлигини аниқлаш, хом
материалларни дастлабки қайта ишлаш ва бойитиш, хомашѐдан
комплекс фойдаланиш, материаллардан иккинчи марта фойдаланиш
бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади. Бунга эришишда фан-
техника тараққиѐти, айниқса химиялаштириш ва янги технологияларни
жорий этиш асосий рол ўйнайди.
Ресурсларни
тежаш
хўжалик
юритувчи
субъектларнинг
сезиларли даражада ривожланишига таъсир этади. Шунинг учун ҳам
ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ресурслардан фойдаланишга
алоҳида эътибор қаратмоғи лозим.
Кўриб ўтганимиздек, тежамкорликни амалга ошириш ва
маҳсулотга материал сарфини камайтиришга эришиш учун аввало
хўжалик юритувчи ходимлар ва хизматчилар унинг ижтимоий-
иқтисодий моҳиятини тушуниб олишлари ҳамда ишлаб чиқариш
самарадорлигини ошириш йўлида иқтисодиѐтнинг ҳамма бўғинларида
уни моҳирона қўллай билиши керак.
Ҳукуматимиз томонидан ресурслардан самарали фойдаланишга
катта эътибор қаратилмоқда. Аммо мамлакатимиз аҳолиси ва
корхоналари томонидан бу ишнинг амалга оширилиши талабга жавоб
берадиган даражада эмас. Шу сабабли охирги йилларда республикада
ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишга катта эътибор
берилиб бир қатор меъѐрий ҳужжатлар қабул қилинди
52
ва ўтган
йиллардагидек исрофгарчиликка йўл қўймасликка эришилмоқда.
52
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.05.2016 й.даги ―2016 — 2020
йилларда рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш негизида экспортга
197
Do'stlaringiz bilan baham: |