100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар 
1. 
Асосий фондларнинг моҳияти, аҳамияти, таркиби ва структураси. 
2. 
Кенгайтирилган такрорий ишлаб чиқаришда асосий фондларнинг
3. 
Асосий фондларнинг емирилиши ва амортизацияси 
4. 
Асосий фондларни таъмирлаш ва модернизация қилиш 
5. 
Асосий фондлардан фойдаланишни яхшилаш кўрсаткичлари ва 
йўллари. 
6. 
Ишлаб чиқариш қувватлари тушунчаси ва уни аниқлаш усуллари. 
7. 
Ишлаб 
чиқариш 
қувватларидан 
фойдаланишни 
яхшилаш 
масалалари.
 


183 
11-
МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОН САНОАТИНИНГ ХОМАШЁ МАНБАИ ВА 
УНИ ЖОЙЛАШТИРИШ 
 
Таянч атамалар ва иборалар
: хомашѐ, ѐрдамчи материаллар, 
тайѐр маҳсулот, асосий хомашѐ, ярим фабрикат, саноат хомашѐси, 
қишлоқ хўжалиги хомашѐси, минерал хомашѐлар, рудали минерал 
хомашѐлар, рудасиз минерал хомашѐлар, сунъий материаллар, 
пластмассалар, синтетик каучук. 
Режа: 
11.1. Саноатда хомашѐ, унинг хусусиятлари ва туркумланиши
11.2. Ресурслар тежамкорлигининг стратегияси ва тактикаси
11.3. Минерал хомашѐ ва улардан оқилона фойдаланиш 
 
11.1. Саноатда хомашѐ, унинг хусусиятлари ва туркумланиши 
Қайта ишловчи барча саноат тармоқларининг ишлаб чиқариш 
жараѐнида қатнашувчи элементлардан бири хомашѐдир, чунки 
хомашѐсиз ҳеч қандай маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин эмас. 
Хомашѐ деб, қазиб олиш ѐки ишлаб чиқариш учун маълум 
даражада меҳнат сарфланган ва шу меҳнат натижасида бир қадар 
ўзгарган меҳнат буюмига айтилади. Хомашѐ – асосий ва ѐрдамчи 
материалларга бўлинади. 
Асосий хомашѐ деб, тайѐр маҳсулотнинг материал (моддий) 
асосини ташкил қилувчи меҳнат буюмига айтилади. Тайѐр маҳсулот 
таркибига кирувчи ѐки асосий хомашѐни қайта ишлашга зарур шароит 
яратиб берувчи қолган барча меҳнат буюмлари ѐрдамчи материаллар 
деб аталади. 
Меҳнат буюмларининг маҳсулот ишлаб чиқаришда қай тарзда 
қатнашишига қараб улар ҳам хомашѐ (асосий хомашѐ), ҳам ѐрдамчи 
материал бўлиши мумкин. Масалан, нефть ѐқилғи сифатида ѐрдамчи 
материал бўлса, бензин ѐки керосин ишлаб чиқаришда эса 
хомашѐдир. 
Хомашѐ кенг миқѐсда истеъмол буюмлари ҳамда ишлаб 
чиқариш 
маҳсулотлари 
олиш 
учун 
ишлатиладиган 
табиий 
материаллардан иборат бўлиб, у қуйидаги талабларга жавоб бериши 
керак: 

миқдори жиҳатидан етарли бўлиши; 

қазиб олиш арзон ва осон бўлиши; 

технологик жараѐнлар осон бориши керак. 
Ҳар бир хомашѐ меҳнат буюмларидир, Лекин ҳар бир меҳнат 
буюми хомашѐ эмас. Меҳнат буюми меҳнат воситаси билан маълум 
даражада ўзгаргандан кейингина хомашѐ бўлади. Ер остидаги 
фойдали қазилмалар, ѐввойи ҳайвонлар, дарахтлар ва ҳоказолар 
хомашѐ бўлмай, балки потенциал табиий бойликлардир.


184 
Меҳнат воситаси ѐрдамида овланган ҳайвонлар, қазиб олинган 
маъданлар, кесилган дарахтлар ва бошқалар хомашѐ ҳисобланади. 
Ишлаб чиқариш жараѐнида бир ѐки бир неча босқичда қайта 
ишланган бўлса-ю, лекин тайѐр маҳсулот сифатида истеъмол қилина 
олмаса, у чала маҳсулот, яъни ярим фабрикат деб аталади. 
Ҳаѐтда ярим фабрикат уни ишлаб чиқарган ишлаб чиқариш 
нуқтаи назаридан қараганда тайѐр маҳсулот, истеъмол қилувчи ишлаб 
чиқариш нуқтаи назаридан қараганда хомашѐ ҳисобланади. 
Хомашѐ ресурсларини хомашѐдан фарқ қилмоқ керак. Хомашѐ 
ресурсларига мамлакатдаги фойдали қазилмалар конлари, ўрмон 
майдонлари, уй ҳайвонлари ва шу каби табиий бойликлар кирса, улар 
қазиб чиқарилган ѐки ишлаб чиқариш учун меҳнат сарфлангандагина 
улар хомашѐга айланиши мумкин. 
Хомашѐ ишлаб чиқариш жараѐнининг асосий элементи 
сифатида саноат ишлаб чиқаришига ва унинг иқтисодига катта таъсир 
кўрсатади. Саноатнинг қайта ишловчи тармоқларида хомашѐ ва 
ѐқилғи харажатлари ишлаб чиқаришга сарфланган харажатлари 
ҳажмида энг катта салмоққа эгадир. Шунинг учун саноат корхоналари 
фаолиятининг иқтисодий кўрсаткичлари кўп жиҳатдан тайѐр маҳсулот 
ишлаб чиқариш учун кетган хомашѐ ва ѐқилғи харажатлари 
даражасига боғлиқ бўлади. Саноат маҳсулоти таннархида хомашѐ, 
ѐрдамчи материаллар ва ѐқилғи харажатлари бутун саноат бўйича 
ўртача 70 фоизни ташкил этади. Шунинг учун хомашѐни тежаб 
ишлатиш саноат маҳсулоти таннархини пасайтиришда, ишлаб 
чиқариш қувватларидан яхши фойдаланишда ва ишчилар меҳнатининг 
унумдорлигини оширишда катта рол ўйнайди. 
Материал кўп сарфланадиган тармоқларда хомашѐ ва 
материаллардан 
оқилона 
фойдаланиш 
маҳсулот 
таннархини 
пасайтиришнинг асосий манбаидир. Машина ва ускуналарнинг унумли 
ишлаши ва тайѐр маҳсулот ишлаб чиқариш учун вақтнинг сарфланиш 
даражаси хомашѐ сифати ва унинг турига боғлиқ. Саноатдаги 
хомашѐлар хилма-хил бўлиб, улар қуйидаги турларга бўлинадилар: 

саноат хомашѐси; 

қишлоқ хўжалиги хомашѐси. 
Саноат 
хомашѐси 
турли 
белгиларга 
кўра 
қуйидагича 
туркумланади:

келиб чиқишига кўра – табиий ва сунъий;

агрегат ҳолатига кўра - қаттиқ, суюқ ҳамда газсимон; 

химиявий таркибига кўра – органик ва анорганик;

ишлатилишига кўра – озуқабоп ва техник турларга бўлинади. 
Қишлоқ хўжалиги хомашѐси икки турга, яъни ўсимликлардан 
олинадиган хомашѐлар ва ҳайвонлардан олинадиган хомашѐларга 
бўлинади. 


185 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish