100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

Ихтисослаштириш 
эса - бу алоҳида ишлаб чиқариш 
участкалари, цехлар, корхоналар, тармоқларни конструктив ва 
технологик жиҳатдан ўхшаш бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга 
ѐки жараѐнларни бажаришга мужассамлаштиришдир. 
Кооперативлаштириш 

маьлум 
турдаги 
маҳсулотни 
ҳамкорликда тайѐрлаш бўйича корхона (фирма)ларнинг биргаликда 
фаолият кўрсатишидир. 
Комбинациялаштириш

турли тармоқларга мансуб бўлган 
маҳсулот ишлаб чиқаришни ѐки жараѐнларни бир корхона миқѐсида 
мужассамлаштиришдир. 
Олий Мажлис томонидан қабул қилинган қонунлар ва Вазирлар 
Маҳкамасининг 
қарорларида, 
Президент 
асарларида 
ишлаб 
чиқаришни ижтимоий ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор 
берилган. Натижада улар оқилона равишда, саноат сиѐсатининг барча 
талабларига жавоб берадиган йўсинда ривожланиб бормоқда. Бу 
жараѐнларнинг зарурлиги ва уларни такомиллаштириш масалалари 
миллий иқтисодиѐт тараққиѐтининг кейинги босқичларида ҳам алоҳида 
аҳамият касб этади. 
 
8.2. Концентрациялаштириш, унинг шакллари ва кўрсаткичлари 
Ишлаб чиқаришниг концентрациялаштириш – бу маҳсулот 
тайѐрлаш, иш бажариш ѐки хизмат кўрсатишни энг йирик 
корхоналарда тўплаш жараѐнидир. Унинг бир неча турлари мавжуд. 
Улар агрегат, технологик, ташкилий хўжалик ва корхона (фирма) 
ларни йириклаштириш шаклларида ифодаланади. 
Саноатни 
концентрациялаштириш 
агрегат, 
технологик, 
ташкилий-хўжалик ва заводларни йириклаштириш шаклларида 
ифодаланади. 
Агрегат шаклида ишлаб чиқаришни концентрациялаштириш - 
дастгоҳларнинг 
қувватини 
оширишдир, 
яъни 
агрегатларнинг 
унумдорлигини 
юқори 
даражага 
ҳамда 
маълум 
хилдаги 
маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг умумий қувватида юқори унумдор 
агрегатлар салмоғини кўпайтиришдир. Бу жараѐн саноатнинг етакчи, 
айниқса, электроэнергетика, металлургия, химия, ѐқилғи ва қурилиш 
материаллари тармоқларида сезиларли. 
Концентрациялаштиришга технологик жиҳатдан ўхшаш ишлаб 
чиқаришларнинг қувватини ошириш орқали эришиш мумкин. Масалан, 
металлургияда - чўян, пўлат эритиш, прокат ишлаб чиқариш, 
тўқимачиликда – йигириш, тўқиш, бўяш, машинасозликда - қуюв, 
30
Ортиқов А. «Саноат иқтисодиѐти». Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2006 – Б.105. 


142 
механик ишлов бериш, йиғув жараѐнларининг мужассамлашиши. 
Корхоналарни ва уларнинг таркибидаги цех ва участкаларни 
йириклаштириш ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик ҳажмини 
кўпайтиради, маҳсулот сифатини яхшилайди, меҳнат унумдорлигини 
оширади. Бунга йирик корхоналарни қуриш, ишлаб турган 
корхоналарни қайта куроллантириш, кенгайтириш, бирлашмаларни 
тузиш йўли билан эришилади. 
Иқтисодий районларнинг индустриал ривожланиш даражаси, 
уларнинг таркибидаги йирик, ўрта ҳамда кичик саноат корхоналарнинг 
салмоғи бўйича ифодаланади. 
Саноатни 
концентрациялаш 
масалаларини 
маълум 
маҳсулотларга эҳтиѐж, уларни ишлаб чиқариш имкониятларини ҳамда 
эришиладиган иқтисодий натижаларни эътиборга олган ҳолда ҳал 
этиш тавсия этилади. 
Корхоналар ишлаб чиқаришнинг ҳажмига биноан йирик, ўрта ва 
кичик турларга бўлинади. Улар бир биридан ишлаб чиқариладиган 
маҳсулот (иш бажариш, хизмат кўрсатиш)нинг ҳажми, асосий 
фондларнинг қиймати, ходимларнинг сони билан фарқланади. 
Йирик, ўрта ва кичик корхоналарни қуриш зарурияти Ўзбекистон 
Республикасининг моддий-техника базасини яратишда вақт омилининг 
аҳамияти ниҳоятда юқорилиги билан аниқланади. 
Ҳар бир саноат корхонаси ўз афзалликлари ва камчиликлари 
бўйича бир биридан фарқланади. 
Йирик корхоналарнинг афзалликларига кўйидагилар киради: 
-
юқори унумли техника ва илғор технологияни қўллаш ва ундан 
фойдаланиш имкониятларининг кўплиги; 
-
ишлаб чиқариш фондларидан самарали фойдаланиш; 
-
ходимлар меҳнат унумдорлигининг юқорилиги; 
-
саноатга ишлаб чиқариш самарадорлигини оширадиган энг янги 
фан-техника ютуқларини, ўзлаштиришга таъсир кўрсатадиган қувватли 
конструкторлик, технологик ва илмий-тадқиқот лабораториялари, 
бюроларини ташкил этиш имкониятлари; 
-
шартли-доимий харажатларнинг камлиги; 
-
маҳсулот бирлигига тўғри келадиган асосий ва ѐрдамчи хизмат 
кўрсатиш харажатларининг пастлиги. 
Бозор иқтисодиѐтига ўтиш жараѐнида кичик корхоналарнинг ўрни 
ва роли жуда катта аҳамиятга эга. Шу сабабли мустақиллик йилларида 
ўрта ва кичик корхоналарнинг ривожланишига алоҳида эътибор 
берилди. Натижада уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 37 
фоизга тенг бўлди. 
Йирик, 
ўртача 
ва 
кичик 
корхоналар 
оқилона 
ривожлантирилгандагина ижтимоий ишлаб чиқаришнинг юқори 
самарадорлигига эришиш мумкин. Бу вазифани ҳал этиш ишлаб 
чиқаришни концентрциялаштиришга бевосита боғлиқдир. Бунинг учун 
корхоналарнинг оптимал йириклигини аниқлаш керак бўлади. 


143 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish