100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

 
4.3. 
Бошқарувнинг замонавий тузилиши 
Хўжаликка раҳбарликнинг тамойиллари ва усуллари ишлаб 
чиқариш жараѐнида инсонларга бошқарувнинг тегишли шакллари ва 
бошқарув идоралари ҳамда унинг ташкилий тузилмалари орқали 
таъсир этади. 
Мамлакат 
иқтисодиѐти 
ва 
унинг 
тармоқларини 
ривожлантиришнинг муҳим масалалари давлат иқтисодий сиѐсатини 
белгилайдиган ва ҳаѐтга татбиқ этадиган олий идоралар (Президент 
девони, Олий Мажлис, Вазирлар маҳкамаси) томонидан қараб 
чиқилади. 
Саноатни ривожлантиришнинг қонун билан ҳал этиладиган 
масалалари (масалан, иқтисодий ва ижтимоий тараққиѐтнинг 
истиқболи ва йиллик режалари, саноат бошқарувининг янги 
идораларини ташкил этиш) мамлакат давлат ҳокимияти олий идораси 
– Олий Мажлис томонидан муҳокама қилинади ва ҳал этилади. 
Иқтисодиѐтга, шу жумладан, саноатга кундалик раҳбарликни 
давлат ҳокимиятининг ижро этувчи ва бошқарувчи олий идораси – 
Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади. Вазирлар Маҳкамасининг 
таркибини Ўзбекистон Республикаси Президенти тузади ва у Олий 
Мажлис томонидан тасдиқланади. 
Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиѐтнинг, шу жумладан, саноатнинг 
самарали фаолиятга раҳбарликни, саноат ишлаб чиқишга тегишли 


94 
бўлган барча қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди. 
Вазирлар Маҳкамаси таркибига Ўзбекистон Республикаси Бош 
вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг 
раислари киради. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг 
бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради
19
.
Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида: 
барқарор иқтисодий ўсишни, макроиқтисодий мувозанатни 
таъминлаш, иқтисодиѐтни ислоҳ этиш ва таркибий ўзгартириш бўйича 
чоралар кўради; 
иқтисодиѐтнинг устувор тармоқларини ривожлантириш, техник, 
технологик жиҳатдан модернизация қилиш ва диверсификациялаш 
дастурларини, 
ҳудудларни 
комплекс 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг амалга 
оширилишини таъминлайди; 
эркин тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратади, энг аввало 
хусусий мулкни ривожлантириш, иқтисодиѐтда давлат иштироки 
даражасини 
стратегик 
ва 
иқтисодий 
жиҳатдан 
асосланган 
миқдорларгача қисқартириш, кенг кўламда хусусийлаштириш асосида 
шарт-шароитлар яратади, кичик ва хусусий тадбиркорликни 
ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқлар ва чекловларни бартараф 
этиш, 
қулай 
ишбилармонлик 
муҳитини 
ва 
инвестициялаш 
шароитларини яратиш, иқтисодиѐтни монополиядан чиқариш бўйича 
чоралар кўради; 
давлат 
бошқаруви 
усулларини 
такомиллаштиради, 
шу 
жумладан электрон ҳукумат принциплари асосида такомиллаштиради, 
бозор принципларига асосланган хўжалик бошқаруви ва корпоратив 
бошқарувнинг замонавий принциплари ва усуллари жорий этилишини 
рағбатлантиради; 
давлат бошқаруви тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида, 
Ўзбекистон Республикаси вазирликларини, давлат қўмиталарини, 
идораларини ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа 
органларини тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш ҳақида 
таклифлар ишлаб чиқади; 
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, табиатни муҳофаза 
қилиш тадбирларини ўтказиш ҳамда республика аҳамиятига ва 
халқаро аҳамиятга молик йирик экологик дастурларни рўѐбга чиқариш 
бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, йирик авариялар ва 
ҳалокатларнинг, шунингдек табиий офатларнинг оқибатларини 
тугатиш юзасидан чоралар кўради; 
ташқи иқтисодий фаолият, илмий-техникавий ва маданий 
ҳамкорлик соҳасида раҳбарликни амалга оширади. 
19
Ўзбекистон Республикасининг ―Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
тўғрисида‖ги Қонуни (янги таҳрири). 2003 йил 29 август, 524-II-сон 


95 
Ўзбекистон саноати тасарруфида ўнлаб мустақил тармоқлар, 
минг-минглаб корхона (фирма)лар фаолият кўрсатмоқдалар. Уларнинг 
ҳар 
бирини 
ривожлантириш, 
бир-бирлари 
билан 
ўзаро 
мувофиқлаштириш, уларни республика ҳудудларида жойлаштириш, 
маҳсулот (иш бажариш ва хизмат кўрсатиш)га бўлган талабни 
аниқлаш ва бошқа жуда мураккаб, кенг қамровли масалаларни ўз 
вақтида оқилона ҳал этиш 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish