100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

Илмий-техник 
тараққиѐтининг 
қурилишдаги 
самарадорлигини иқтисодий баҳолаш ва унинг кўрсаткичлари. 
24.1. Илмий-техника тараққиѐтининг қурилишдаги моҳияти, 
аҳамияти ва асосий йўналишлари 
Қурилишда илмий-техника тараққиѐти - бу замонавий илмий-
техник ютуқлар ва ишлаб чиқариш воситалари, технологик жараѐнлар 
меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш усуллари асосида ишлаб 
чиқаришни узлуксиз такомиллаштириш жараѐнидир. Ушбу жараѐн 
меҳнат унумдорлигини, маҳсулот сифатининг оширилишини ва 
максимал фойдага эришишни таъминлайди. Илмий-техник тараққиѐт 
ўзининг ривожланишида иккита ўзаро боғлиқ шаклларда: эволюцион 
ва 
революцион 
шаклларда 
намоѐн 
бўлади. 
Илмий-техник 
тараққиѐтнинг эволюцион шакли вазифаси анъанавий технология, 
жиҳозлар, материал ва конструкцияларни узлуксиз ва доимий 
равишда мукаммаллаштиришдан иборат. Бундай жараѐн анча 
муддатгача давом этиши мумкин ва ўзининг биринчи босқичларида 
етарли миқдорда иқтисодий ва ижтимоий натижаларга эришилишини 
таъминлайди. 
Илмий-техник тараққиѐтнинг революцион шакли - бу принципиал 
янги, аввал қўлланилмаган меҳнат воситалари ва технологияни 
яратишдир. Баъзан, илмий-техник тараққиѐтнинг ушбу шаклини 
илмий-техник инқилоб деб ҳам аталади. Афсуски илмий-техник 


364 
тараққиѐтнинг ушбу шакли эволюцион илмий-техник тараққиѐтга 
нисбатан охирги йилларда кам сезиларли даражададир. 
Илмий-техник тараққиѐт натижасида меҳнат шароитларини 
яхшиланиши ва унинг меъѐрида сақланиши, атроф-муҳитни ҳимоя 
қилиш, қўл меҳнати ҳиссани қисқартириш, алоҳида ҳолатларда қўл 
меҳнатидан умуман фойдаланмаслик, қурилишни давомийлигини 
қисқартиришларга эришилади. Илмий-техник тараққиѐт асосида 
ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва унумдорлигини 
ошириш имконияти яратилади. 
Илмий-техник тараққиѐтнинг қурилишдаги асосий йўналишлари 
қуйидагилар ҳисобланади: 

қурилиш ишлаб чиқаришини саноатлаштириш; 

қурилишда янги материаллар ва конструкцияларни яратиш 
ҳамда қўллаш; 

қурилиш 
монтаж 
ишларини 
механизациялаш, 
комплекс 
механизациялаш ва автоматлаштириш; 

прогрессив технология ва етакчи усулларни қурилиш ишлаб 
чиқаришини ташкил қилишда қўллаш. 
Саноатлаштириш - бу кўпгина ишлаб чиқариш жараѐнларини 
қурилиш майдончаларида завод муҳитига кўчириш демакдир. Қурилиш 
ишлаб чиқаришини саноатлаштиришга типик мисол бўлиб, ўз вақтида 
ташкил қилинган ва ҳозир ҳам амал қилаѐтган уй-қурилиш 
комбинатлари, темур-бетон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 
заводлар 
қурилиш 
конструкцияларини 
ишлаб 
чиқарадиган 
комбинатлар ҳисобланади. 
Қурилишнинг саноатлаштириш кўрсаткичлари бўлиб бажарадиган 
қурилиш монтаж ишлари ѐки объект қийматининг умумий ҳажмидаги 
конструкция ва деталлар қийматининг нисбати бўйича аниқланадиган 
қурилиш объектларининг жамланганлик даражаси ҳисобланади. 
Саноатлаштириш қурилишни фаол ишлаб чиқаришга кетадиган 
меҳнат сарфини камайтириш ва қурилиш муддатини қисқартириш 
имконини беради. У шунингдек қурилиш ишлаб чиқаришида 
техниканинг тутган аҳамиятини кўтаришга ва уни нисбатан монтаж 
жараѐнига айлантиришга хизмат қилади. Саноатлаштириш уй-жой 
қурилиши соҳасида кенг ривожланган. 
Янги материал ва конструкцияларни яратиш ва қўллаш - бу 
қурилишдаги илмий-техник тараққиѐтнинг муҳим йўналишидир. 
Ҳозирги қурилаѐтган кўпгина объект ва қурилмалар аввалгиларидан 
нафақат архитектуравий-режали жиҳатдан, балки ишлатиладиган 
материал ва конструкциялар билан ҳам фарқ қилади. Улар қаторига 
пластмасса буюмлари, полиэтилен ѐғочлари, сувга чидамли 
фанералар, шишали пластика, керамик буюмлар, иссиқликни 
изоляция қилувчи аккустик ва бошқа материалларни киритиш мумкин. 
Алоҳида 
қурилиш-монтаж 
ишларида 
замонавий 
синтетика 
материаллари, сантехника ва электротехника ишларида тайѐр 


365 
материалларни йиғиш ва эксплуатация қилишда қулай бўлган 
материаллар 
кенг 
қўлланилади. 
Алюминийдан 
қилинган 
конструкциялар 
ва 
қурилиш 
буюмлари 
яхши 
кўриниш 
ва 
мустаҳкамликка эга бўлади. 
Бироқ замонавий қурилиш материаллари ва жиҳозларини яратиш 
жараѐни илмий ишлаб чиқариш изланишларини кучайтириш ва 
аҳамиятини оширишни талаб қилади. Бунга эришиш учун фан, техника 
ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ривожланиш ўзаро бир нуқтада 
кесишиши керак. Қурилишга ривожланган давлатлар тажрибасидан 
кенг фойдаланиш зарур. 
Иш ва ишлаб чиқариш жараѐнларини механизациялаш, комплекс 
механизациялаш ва автоматлаштириш - бу қурилишда техник 
тараққиѐтнинг муҳим йўналишидир. Уни амалиѐтга тадбиқ этиш ишлаб 
чиқариш жараѐнида машина механизмлар аҳамиятини кучайтириш 
йўли билан амалга оширилади ва бунинг натижасида янги машина ва 
механизмларни 
жорий, 
этиш 
мавжуд 
машина 
паркларини 
модернизациялаш, шунингдек қурилиш ва таъмирлаш ишларини 
яхшилаш мумкин бўлади. 
Илмий-техник тараққиѐтнинг ушбу йўналишини асосий баҳоловчи 
кўрсаткичлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 

Иш механизацияси коэффициенти – қурилиш механизмлар 
билан бажариладиган иш ҳажмининг умумий бажарилган иш ҳажмига 
нисбати; 

меҳнатнинг механик қуролланганлик коэффициенти - қурилиш 
машиналари билан бажарилган иш ҳажмининг умумий бажарилган иш 
ҳажмига нисбати; 

ишнинг энергетик қуролланганлик коэффициенти — қурилишда 
ишлатиладиган машина ва механизмлар двигателларининг умумий 
қувватининг йиллик қурилиш монтаж ишлари ҳажмига нисбати. Ушбу 
кўрсаткич кВт да ўлчанади. 
Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил қилишнинг ривожланган 
технология ва усулларини амалиѐтга тадбиқ этиш қурилишини 
саноатлаштириш 
жараѐни 
билан 
чамбарчас 
боғлиқ. 
Бу 
давлатимизнинг шунингдек чет эл тажрибасидаги ютуқларга 
асосланган бўлади. Унинг асосий мақсади нафақат капитал қурилиш 
самарадорлиги кўрсаткичларини яхшилаш ва кўтариш, балки қурилиш 
ишлаб чиқаришини саноатга асосланган даражасини ошириш, меҳнат 
бир хиллигини бартараф этиш ҳамдир. 
Илмий-техник тараққиѐтнинг қурилишдаги ушбу йўналишининг 
тахминий акс эттирилиши қуйидагича бўлиши мумкин: 

қурилиш узлуксизлигини ривожлантириш; 

объект ва қурилмаларнинг атрофдагилардан чегаралаш; 

катта ўлчам ва габаритдаги металоконструкция, ферма ва 
қоплаш жиҳозларининг дастлабки йиғилиши; 


366 

бригада тартибини ривожлантириш; 

қурилишнинг алоҳида участкаларида ишни ташкил этишнинг 
вахта усулидан фойдаланиш; 

пайванд-чилангарликнинг замонавий усулларидан фойдаланиш; 

илғор технологияни жорий этиш, объект ва қурилмаларни 
қуришни ―ғилдиракдан‖дан монтаж қилиш усули ѐрдамида ташкил 
этиш. 
Илмий технологияни амалиѐтга тадбиқ этиш қурилиш ишлаб 
чиқаришини янги поғонада (ишни ташкил этишнинг индустриал 
усуллари талабларига мос равишда) кўтариш имкониятини яратиб 
беради. Бошқача қилиб айтганда технологик янгиликлар - маҳсулот 
ишлаб чиқаришга кетадиган меҳнат сарфини камайтириш ва қурилиш 
ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг асоси бўлиб 
ҳисобланади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish