ТОВАР-ТРАНСПОРТ ЮКХАТИ
Товар-транспорт юкхатини юк жўнатувчида тўлдириш
1-т шаклдаги товар-транспорт юкхати юк жўнатувчида:
юкни бериш учун масъул бўлган шахс (сотиш бўлимининг ходими, таъминот бўлимининг ходими);
товарларни бераётган моддий жавобгар шахс (омбор мудири, омборчи);
нархлар ва товар-транспорт юкхати товар бўлимининг бошқа молиявий маълумотлари тўғрилиги учун жавоб берадиган ходим томонидан тўлдирилади.
Товар-транспорт юкхатига илова қилинадиган илова ҳужжатлари расмийлаштириш, улар бўйича омбор, тезкор, бухгалтерия ҳисоблари юритилади ҳамда товар-материал бойликлар кирим ва чиқим қилинади.
Ушбу холларда товар-транспорт юкхатидаги "Юк тўғрисидаги маълумотлар" бўлимининг 1,2 3,4,5 ва 6-устунлари тўлдирилмайди.
Кўрсатиб ўтилган устунларнинг йиғма қаторларида илова ҳужжатларининг номи, тартиб рақами ва улар тўлдирилган сана ёзилсин;
"Ҳаммаси бўлиб сўмлик берилди" қаторига юклаб жўнатилган товарларнинг қиймати сўзлар билан ёзилсин;
"Беришга рухсат этилди" қаторида товар-моддий бойликлар юклаб жўнатилиши учун жавобгар бўлган шахснинг лавозими кўрсатилсин, у ўзимзоси билан қайд этилган ёзувларнинг тўғрилигини тасдиқлайди ва юкнинг юк олувчига жўнатилишига рухсат беради;
"Юкка берилган ҳужжатлар" устунига товар-транспорт юкхатига илова қилинадиган ҳужжатларнинг (темир йўл накладнойлари, сертификатлар, гувоҳномалар) тартиб рақами ва номи ёзилиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни ҳайдовчи-экспедитор қабул қилиб олиши ва юк билан биргаликда юк олувчига топшириши шарт.
"Ўраш тури" устунига юк ташиладиган идишнинг тури қисқартириб ёзилиши керак (масалан, "яш.", "сав.", "боч.", "пак"). Ўраб-жойланмаган юк ташиш учун тақдим этилган тақдирда қисқартирилган холда "ўралмаган" деб ёзилиши керак;
"Ўринлар сони" устунига 1-устунда қайд этилган юк номларининг ҳар бири ва ўрашнинг ҳар бир тури бўйича уринлар сони алоҳида ёзилиши керак.
Юк контейнерда ташилганда ушбу устунга контейнерлар сони кўрсатилиши керак.
Юк пакетлари поддонларда ташилганда пакетлар сони кўрсатилиши керак.
Юк уйилган, тўкилган ёки қуйилган холда ташилганда тегишли ёзув қайд этилади ва ўринлар сони кўрсатилмайди;
Товар хусусиятига эга бўлмаган юк ташилганда № 1-т шаклли товар-транспорт юкхатининг 1, 3, 4, 5, 6, 7, 8 ва 9-устунлари тўлдирилмайди.
Юкни ташиш тўғрисидаги ва товар-транспорт юкхатида қайд этилган барча ёзувлар "Ташишга топширдим" қаторида юк жўнатувчининг битта имзоси билан ва "Қабул қилдим ҳайдовчи- экспедитор" қаторида ҳайдовчининг имзоси билан тасдиқланади;
"Оғирликни аниқлаш усули" устунида юкнинг оғирлиги қайси усулда аниқланганлиги ёзилиши керак.
Юк тортилганда тош-торозининг тури кўрсатилиши керак ("то», тош-торози", "автоторози"). Агар юкнинг оғирлиги стандарт, ўлчаб кўриш ёки ҳисоблаб чиқиш йўли билан аниқланган бўлса, устунда тегишли ёзув қайд этилади;
13-"Брутто оғирлиги, тонна" устунига товар-транспорт юкхатининг товар бўлимидаги "брутто оғирлик" қаторида кўрсатилганга ўхшаш юк оғирлиги кўрсатилади. Оғирлик ташилаётган юкларнинг номлари турлари ва юкнинг умумий вазни бўйича 0,01 тоннагача аниқликда тонналарда ёзилади;
юк талонлар бўйича ташилганда ва юк билан бир неча қатновлар битта товар-транспорт юкхати билан расмийлаштирилганда "Қатнашлар сони" қаторида бажарилган қатновларнинг умумий сони ёзилади.
Товар-транспорт юкхатининг транспорт бўлимида юкнинг ҳайдовчи-экспедитор ва товарларни бераётган моддий жавобгар шахсўртасида қабул қилиб олиниши-топширилишини акс эттирувчи қаторларда юкни тамғалаш амалга оширилган тамғанинг изи намунаси (ёки тартиб рақами), (юк контейнерларда, цистерналарда ва ҳоказоларда тамға остида ташилганда) юк ўринларининг умумий сони ёки контейнерлар сони (ёзув билан), битта товар-транспорт юкхати бўйича ташиш учун топширилган умумий оғирлик тонналарда 0,01 тоннагача аниқликда (ёзув билан) кўрсатилади:
а) "Топширдим" қаторида юкни ташиш учун берган юкни топширувчи вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми ёзилади. Ушбу вакилнинг шу қаторнинг ўзидаги имзоси ва юк жўнатувчи корхонанинг штампи билан товар-транспорт юкхатига ёзилган барча маълумотларнинг тўғрилиги тасдиқланади. Товар-транспорт юкхати, шунингдек, юкнинг ташиш учун берилиши тўлдиришнинг мазкур тартибига мувофиў юк жўнатувчи томонидан расмийлаштирилиши керак. Ёзувлар ўайд этилмаган устунлар устидан чизиқ тортилади;
б) "Қабул қилдим ҳайдовчи-экспедитор" қаторида юкни ташиш учун қабул қилиб олган ҳайдовчининг фамилияси, исми ва отасинингисми ёзилади. У мана шу қаторнинг ўзида тамға изи ёзувини, ўринлар сонини, ташиш учун қабул қилиб олинган юкнинг массасини ёки ташиш учун қабул қилиб олинган контейнерларнинг тартиб рақамини ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Юкнинг юк жўнатувчидан ташиш учун қабул қилиб олиниши товар-транспорт юкхатининг барча нусҳаларида ҳайдовчи- экспедитор имзоси билан тасдиқланади.
Товар-моддий бойликлар юк олувчининг ишончномаси билан ташиш учун қабул қилиб олинаётганда юкни қабул қилиб олувчи вакил уни олиш учун "Юкни қабул килдим" қаторига имзо чекиши керак. Бунда юк жўнатувчи ишончнома ким томонидан берилганлигини, унинг тартиб рақамини ва берилган санасини кўрсатади.
Юк жўнатувчининг юкни ортиш ишларини бажарганлиги тўғрисидаги маълумотлар ортиш учун масъул булган шахс томонидан қуйидаги изчилликда тўлдирилади.
"Ортиш-тушириш операциялари" бўлимида "Ортиш" қаторига қуйидаги маълумотлар тўлдирилади:
15-"Усул" устунида ортиш усули кўрсатилади (қўл билан ортиш, механизация ёрдамида, қуйиш, бункердан, экскаватор чўмичининг сиғими);
17-"Келиш санаси ва вақти" ҳамда 18-"Кетиш санаси ва вақти" устунларида юк ортиш учун автомобилнинг келиши ҳамда кетиши йили, куни, ойи, соати ва минутлари ёзилади ёки штамп-соат босилади. Ҳайдовчи томонидан йул варақаси кириш дарвозасида ёки назорат-ўтказиш пунктида, ёҳуд юк жўнатувчи ташкилотнинг товар юкланиши учун масъул шахсига кўрсатилган вақт юк ортиш учун келинган вақт деб ҳисобланади. Товар-транспорт юкхати имзоланган ва товар ортиб жўнатилиши учун масъул бўлган шахс томонидан ҳайдовчига берилган вақт автомобилнинг юк ортиш жойидан жўнаган вақти ҳисобланади. Агар бир қатнашда юк бир неча товар-транспорт юкхати бўйича юкланса, юк ортиш учун келинган вақт уларнинг биринчисига, юк ортиб бўлингандан кейин жўнаб кетилган вақт уларнинг охиргисига ёзилади, қолган товар- транспорт накладнойларининг тегишли устунларга чизиқ тортиб қўйилади.
Битта товар-транспорт юкхати билан бир неча қатновларни расмийлаштиришда: 17-"Юк ортиш учун келиш вақти" устунига автомобилнинг мазкур товар-транспорт юкхати бўйича юкни ортиш учун биринчи қатновга келган вақти, 18-устунга эса охирги қатновга кетиш вақти ёзилади. Айни бир вақтда 19-устунда юк ортиш учун автомобилнинг туриб колган жами вақти кўрсатилади.
"Транспорт хизматлари" қаторида юкни ортишда ҳайдовчи томонидан кўрсатилган транспорт хизматлари (ўраб-жойлаш, юкни боғлаш, брезент билан ёпиш, ахборот хизматлари) саналади ва уларнинг сони кўрсатилади.
Юкни жўнатувчининг юк ортиш ишлари учун масъул бўлган шахси кўрсатиб ўтилган реквизитлар тўлдирилишининг тўғрилиги учун 20-"Масъул шахс имзоси" устунида имзо чекади.
Манзил томон борилаётган йўлда товар-транспорт юкхатини тўлдириш
Агар манзил томон борилаётган йўлда юкни кайта йўллаш ёҳуд ушбу ташишга тегишли даполатномаларни тузиш зарур бўлиб қолса, бу ҳақдаги ёзув ҳайдовчидаги мавжуд учала товар-транспорт юкхати нусҳаларидаги "Қайта йўллаш" ёки "Тузилган далолатномалар тўғрисидаги қайдлар" қаторига ёзилади.
Юк кайта йўлланганда "Юкни олувчи" ва "Юкни тушириш манзили" қаторларидаги реквизитларнинг усти чизилади (ёзувларни ўқиш мумкин бўладиган тарзда) ва "Қайта йўллаш" устунига янги юк олувчининг реквизитлари қўйилади ҳамда жойлашган манзилига ҳавола қилинган холда юк ким томонидан қайта йўлланганлиги тўғрисида белги қўйилади. Ушбу ёзувларнинг барчаси ҳайдовчининг имзоси ёҳуд ташувчининг вакили имзоси билан тасдиқланади.
Мазкур жўнатишга тегишли далолатномаларни тузишда "Тузилган далолатномалар тўғрисида қайдлар" устунида далолатноманинг тартиб рақами, у тузилган сана ва у нима ҳақда тузилганлиги ёзилади (масалан: "Ўринлар етишмаслиги тўғрисида", "Тамға бузилганлиги тўғрисида" ва ҳоказо).
Манзилга бориш йўлида юк бошқа автомобилга қайта ортилганда "Ҳайдовчи", "Ташувчи" ва "Автомобиль" қаторларида олдинги реквизитлар устидан чизилади (ёзувларни ўқиш мумкин бўладиган тарзда) ҳамда автомобиль ва ҳайдовчи тўғрисидаги янги маълумотлар, шунингдек, ташувчининг реквизитлари қўйилади. Ушбу тузатишлар ташишга раҳбарлик қилган ходимнинг имзоси билан тасдиқланиши керак. Шу билан бирга юкнинг бир ҳайдовчи-экспедитордан бошқа ҳайдовчи-экспедиторга берилиши холати белгиланган шаклдаги далолатнома билан тасдиқланади. Бу ҳақда "Тузилган далолатномалар тўғрисида қайдлар" қаторида тегишли белги қўйилади.
Товар-транспорт юкхатини юк олувчида тўлдириш
Юк юк олувчига етказиб берилгандан кейин ҳайдовчи- экспедитор уч нусҳадаги товар-транспорт юкхатини юк қабул қилиб олиниши учун масъул бўлган юк олувчи ташкилотнинг вакилига топширади, у нусҳа кўпайтирадиган қоғоз қўйган холда товар-транспорт юкхати транспорт бўлимининг тегишли реквизитларини тўртинчи, учинчи, иккинчи нусҳалар изчиллигида тўлдириши шарт.
"Ортиш-тушириш ишлари" бўлимида "Тушириш" қаторида куйидаги реквизитлар тўлдирилади:
15-"Усул" устунида тушириш усули (қўлда, механизациялаштирилган холда, тўккан холда, ўзиағдаргич билан ва ҳоказо) ёзилади;
17 ва 18-устунларга автомобилнинг юк ортиш учун келиши ва сўнгра жўнаб кетиши куни, ойи, соати ва минутлари ёзилади ёки штамп-соат босилади;
19-устунга автомобилнинг юк тушириш учун туриб қолган вақти ёзилади.
Ҳайдовчига зарур тарзда тўлдирилган товар-транспорт юкхати топширилгандан кейин тушириш тамом бўлган деб ҳисобланади.
20-"Масъул шахс имзоси" устунида юк олувчининг тушириш ишлари учун жавоб берадиган вакили тегишли қаторлар тўғри тўлдирилганлигини ҳамда тушириш пайтида ҳайдовчи томонидан юк олувчига кўрсатилган транспорт хизматлари (ҳар бир хизмат бўйича сони кўрсатилган холда) ёзиладиган "Транспорт хизматлари" қаторидаги ёзувларнинг тўғрилигини тасдиқлайди.
Товар-транспорт юкхатининг юкнинг ҳайдовчи-экспедитор билан товарларни қабул қилувчи (кирим қилувчи) моддий жавобгар шахс ўртасида қабул қилиниши-топширилишини акс эттирувчи қаторларида етказиб берилган юк тамғаланган тамғанинг изи намунаси (ёки тартиб рақами) кўрсатилади.
Юк юк олувчига контейнерларда, фургонларда, цистерналарда тамға остида етказиб берилган холларда юк ўринларининг ёки контейнерларнинг умумий сони (ёзув билан), мазкур товар-транспорт юкхати бўйича етказиб берилган юкнинг умумий оғирлиги 0,01 тонна аниқликкача тонналарда (ёзув билан) кўрсатилади.
"Топширдим ҳайдовчи-экспедитор" қаторида ҳайдовчиўз имзоси билан юкнинг юк олувчига топширилганлигини тасдиқлайди.
"Қабул килдим" қаторида юкни қабул қилиб олган моддий жавобгар шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми ёзилади ва унинг ўша қаторнинг ўзидаги имзоси ҳамда юк олувчи корхонанинг штампи билан юкнинг қабул қилиб олинганлиги тасдиқланади.
Товар-транспорт юкхатининг ташувчи томонидан тўлдирилиши
Товар-транспорт юкхатининг юк жўнатувчи ва юк олувчининг имзолари ва муҳрлари билан тасдиқланган учинчи ва тўртинчи нусҳалари йўл варақаси билан биргаликда ташувчининг диспетчерига топширилади.
Товар-транспорт юкхатининг сарлавҳа кисмида ташувчи томонидан:
"Ташиш тури" қаторида ташиш турининг номи ёзилади, бунда ушбу ташишларнинг турлари ҳисобга олинади;
"Буюртмачи (тўловчи) коди" қатори тўлдирилади.
"Юк тўғрисидаги маълумотлар" бўлимида 11 ва 12- устунларда ташилаётган юкнинг коди ва класси ёзилади.
"Бошқа маълумотлар" бўлимида:
йўл гуруҳлари бўйича 21, 22, 23, 24 ва 25-устунларда юкни ташиш масофаси ёзилади;
26-устунга юк экспедицияси коди ёзилади;
27 ва 28-устунларга кўрсатилган транспорт хизматлари учун транспорт буюртмачисидан ҳайдовчига берилиши керак бўлган сумма ёзилади.
"Қиймат ҳисоб-китоби" ва "Таксировка" бўлимларида мазкур товар-транспорт юкхати маълумотларига мувофиқ автотранспорт хизматлари қиймати ва ҳайдовчининг иш ҳақи ташувчининг таксировка қилувчиси томонидан ҳисоб-китоб қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |