10-мавзу. Юкларни ташишни бошқариш



Download 130,03 Kb.
bet2/3
Sana25.01.2023
Hajmi130,03 Kb.
#902594
1   2   3
Bog'liq
10-мавзу 16-дарс

ЙЎЛ ВАРАҚАСИ

Йўл варақаси бошланғич ҳужжат бўлиб, транспорт воситаси ва ҳайдовчининг ишини ҳисобга олиш, статистик ҳисобот тузиш ва ҳайдовчига маошни ҳисоблашда ишлатилади. Юк автомобиллари учун йўл варақаси ишбай, соатбай ва халқаро ташишлар учун мўлжалланган бўлади: 4-С (ишбай) – ишбай тарифлар бўйича юк ташиш учун; 4-П (соатбай) – соатбай тарифлар бўйича юк ташиш учун:; 4-М (халқаро) – халқаро йўналишларда юк ташиш учун.


Ишбай ва соатбай ташишларда йўл варақаси ҳамма автотранспорт корхоналари, юк жўнатувчи ва қабул қилувчилар учун бир хил бўлади. Диспетчер ҳайдовчига йўл варақасини тилхат асосида бир иш кунига, шаҳарлараро ташишларда эса кўпроқ муддатга беради.
Йўл варақалари реквизитларини тўлдириш ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатьий назар барча ташувчилар учун мажбурий ҳисобланади.
Йўл варақалари тўғри тўлдирилиши учун ташувчиларнинг раҳбарлари ҳамда юк автомобилларидан фойдаланилишида ва ҳужжатларни тўлдиришда иштирок этувчи шахслар жавоб берадилар.
Йўл варақасини ҳайовчига бергунга кадар тўлдириш диспетчер томонидан ёки ташувчининг бунга вакил килинган шахси томонидан куйидаги изчилликда амалга оширилади:
а) йўл варақасининг олд кисмида ҳужжатнинг номи остига у берилган сана (йил, кун, ой) ёзилади, ушбу сана берилган йўл варақаси диспетчерлик журналида рўйхатдан ўтказилган санага мувофиқ бўлиши керак;
"Иш режими" қаторига иш режимининг коди ёки номи ёзилади (бегим кунларида ишлаш, хизмат сафари, иш вақтининг жамланиб ҳисобга олиниши, иш вақтининг кунлик ҳисобга олиниши, дам олиш ва байрам кунлари берилган вақти, автомобилнинг маркаси, давлат ва гараж номери, ҳайдовчилик гувоҳномасининг номери, ҳайдовчининг класси ва табел номери кўрсатилади.
"Колонна" қаторида ҳайовчи ва автомобилни таркибига олган колоннанинг тартиб рақами ёзилади ва колонналар бўйича ҳайовчилар ва автомобилларнинг ишини ҳисобга олиш учун хизмат килади;
г) "Автомобиль" қаторида автомобилнинг ишини автоматлаштирилган тартибда ҳисобга олиш учун автомобилнинг русуми, давлат рақами ва типи ёзилади;
д) "Ҳайовчи" қаторида мазкур йўл варақаси бўйича ишлаётган ҳайовчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва класси, "Табель рақами" қаторида ҳайовчига ташувчи томонидан берилган рақам ёзилади;
е) "Тиркама" ва "Яримтиркама" қаторларида автомобиль билан линияга чиқариладиган тиркама ва ярим тиркамаларнинг русуми, давлат рақамлари ёзилади. Алмаштириладиган тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг рақамлари ушбу қаторлар бўйича улар тиркаладиган жойда ёзилади;
ж) "Ҳамрохлик қиладиган шахслар" қаторида топшириқни бажариш учун автомобилга ҳамрохдик қиладиган шахсларнинг (юк ортувчилар, экспедиторлар, стажерлар) фамилияси тўлиқ исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ёзилади;
з) "Ҳайовчи ва автомобилнинг иши" бўлимида 2 ва 3-устунларда автомобилнинг жадвал бўйича чиқиб кетиши вақ санаси (йил, кун, ой) ва вақти (соат ва минутлар) ёзилади;
и) "Ҳайдовчига топшириқ" бўлимидаги 15-"Кимнинг ихтиёрига" устунида буюртмачиларнинг буюртмаси асосида топшириқни бажариш учун келиши керак бўлган автомобиль тегишли бўлган буюртмачининг номи ёзилади;
к) 16-"Келиш вақти" устунига автомобилнинг буюртмачи буюртмасига ёки шартнома шартларида акс этган автомобиль иш жадвалига мувофик келадиган вақти (соат ва минутларда) ёзилади;
д) 17-"Юк қаердан олинади" ва 18-"Юкни қаерга етказиш керак" устунларида буюртмачиларнинг буюртмаларига мувофиқ ёки шартномалар шартлари бўйича юкни ортиш ва тушириш манзиллари ёзилади;
м) 19-"Юкнинг номи" устунига ташувчининг буюртмаси асосида ташиш учун тақдим этилаётган юкнинг номи ёзилади, у автомобилни тегишли равишда тайёрлаш (брезент, арқон, маҳкамалаш мосламалари билан жихозлаш)да ҳайовчига ахборот бўлиб хизмат қилади;
н) 20-"Юк билан қатнашлар сони" устунига буюртманома ёки бир марталик буюртма асосида топшириқни бажариш учун зарур бўлган юк билан қатнашлар сони ёзилади;
о) 21-"Масофа" устунига юкни ташиш манзиллари ўртасидаги масофа: масофалар жадвали асосида, масофани жойнинг ўзида ёки харита бўйича курвиметр билан ўлчаш далолатномалари асосида километрларда ёзилади. Реквизитлар ҳайовчига ахборот, линияда назорат қилиш, талаб этиладиган ёнилғи миқдорини аниқлаш ва бошқа ҳисоб-китоблар учун хизмат килади;
п) 22-"Ташилиши керак бўлган юк ҳажми" устунида буюртмачи учун ташиш зарур бўлган юкнинг миқдори тоннада ёзилади.
"Ҳайовчига топшириқ" бўлимида кўрсатилган топшириқни ўзгартириш ҳуқуқига фақат ташувчилар эга бўладилар. Истисно холлардагина буюртмачи ташувчи билан келишган холда "Алоҳида қайдлар" қаторига тегишли ёзувларни киритиб топшириқни ўзгартириши мумкин;
р) йўл варақасининг олд томонидаги "Ёнилғи берилсин" қаторида олдинги иш кунидаги қолдиқ ҳисобга олинган холда топшириққа мувофиқ рухсат берилган ёнилғи миқдори ҳарфлар билан ёзилади;
с) "Диспетчер имзоси" қаторида диспетчер ўз имзоси билан йўл варақаси реквизитлари тўғри тўлдирилганлигини ва ҳайовчида ҳайовчилик гувоҳномаси мавжудлигини тасдиқлайди.
Гараждан чиққунга қадар йўл варақасини тўлдириш кқуйидаги изчилликда амалга оширилади:
а) "Ёнилғининг ҳаракати" бўлимида 7,9-устунларда ва тегишли қаторларда ёнилқи қуювчи, ёнилғи-мойлаш материаллари бўйича техник ёки бунга ваколати бўлган шахс берилган ёнилғги (маркалари бўйича бензин, дизел ёқилғиси, сиқилган ва суюлтирилган газ)нинг миқдорни ёзади ва ушбу ёзувлар тагига имзо чекади;
б) олд томонида қатнов олди тиббий кўрикдан ўтказиш чоғида врач ёки шундай ваколати бўлган шахс томонидан ҳайовчининг соғлиги холати ва уни автомобилни бошқаришга қўйиш имконияти имзо билан тасдиқланади;
в) "Ҳайовчи ва автомобилнинг иши" бўлимидаги 5-"Спидометр кўрсаткичлари" устунида назорат-ўтказиш пунктининг навбатчи механиги автомобилнинг линияга чиқишидаги спидометр кўрсаткичини ёзади, 6-"Амалдаги вақт" устунида штамп-соатлар билан гараждан ҳақиқатда чиққан вақтини қўяди. Штамп-соатлар носоз бўлган ёки мавжуд бўлмаган тақдирда вақт куйидаги изчилликда қўлда ёзилади: кун, ой, соатлар, минутлар. Сўнгра "Ёнилғининг ҳаракати" бўлимидаги 10-"Чиқишда қолдиқ" устунида назорат-ўтказиш пунктининг навбатчи механиги чиқиш пайтида автомобиль бакидаги ёнилғи қолдиғини ёзади ва қайд этилган барча ёзувларнинг тўғрилигини ушбу устунда ўз имзоси билан тасдиклайди;
г) "Навбатчи механикнинг имзоси" қаторида назорат-ўтказиш пунктининг навбатчи механиги автомобилнинг ҳайовчига техник соз холатда берилганлигини ва гараждан чиқишга рухсат этилганлигини ўз имзоси билан тасдиқлайди, "Ҳайовчининг имзоси" қаторида эса ҳайовчи ўз имзоси билан автомобилни техник соз холатда қабул қилиб олганлигини ва иш учун топшириқ олганлигини тасдиқлайди.
Йўл варақасини линияда тўлдириш қуйидаги изчилликда амалга оширилади.
№ 4-с шаклдаги “Топшириқни бажариш изчиллиги бўлимида:
а) 23-"Қатновлар рақамлари" устунида юк жўнатувчи бажарилган қатновларнинг рақамларини изчил равишда ёзади;
б) 24-"Илова қилинган товар-транспорт накладнойлари рақамлари" устунида юк жўнатувчи томонидан ушбу қатновга тегишли бўлган товар-транспорт юкхатининг барча рақамлари ёзилади;
в) 25-"Келиш вақти" устунида кириш дарвозасида ёки назорат- ўтказиш пунктида, ортиш ва тушириш пунктларида (темир йўл станцияларидан ташқари) ҳайовчи томонидан йўлварақасининг юк жўнатувчига тақдим этилган вақти (соатлар, минутлар) қўйилади.
Кириш дарвозаси ёки назорат-ўтказиш пункти бўлмаган тақдирда кўрсатиб ўтилган устун тўлдирилмайди, ортиш ёки тушириш пунктига келинган вақт товар-транспорт юкхатига қўйилади;
г) 26-"Юк жўнатувчининг имзоси ва муҳри" устунида юк жўнатувчи ўзи томонидан йўлварақаси тўғри тўлдирилганлигини тасдиқлаб имзо чекади ва муҳр босади.
"Линияда туриб қолишлар" бўлимида техник ёрдам хизмати ходими ёки бунга вакил килинган шахс 27, 28 ва 29-устунларда тегишлича туриб қолишнинг сабабини, сана ва вақтни (йил, кун, ой, соат ва минутлар), туриб қолишнинг бошланиши ва тамом бўлишини ёзади ҳамда 30-устунда уларни ўз имзоси ва муҳр билан тасдиқлайди.
"Алоҳида қайдлар" бўлимида йўлварақаси шаклида назарда тутилмаган маълумотлар ёзилади.
Автомобиль гаражга қайтгандан кейин йўлварақасини тўлдириш қуйидаги изчилликда амалга оширилади:
а) "Ҳайовчи ва автомобилнинг иши" бўлимида назорат-ўтказиш пунктининг навбатчи механиги 5-"Спидометрнинг кўрсаткичлари" устунини тўлдиради ва 6-устунда автомобилнинг ҳақиқатда гаражга қайтган вақтини ёзади ёки штамп-соатларни босади (йил, кун, ой, соатлар ва минутлар);
б) "Ёнилғининг ҳаракати" бўлимида назорат-ўтказиш пунктининг навбатчи механиги 11-"Қайтганда қолдиқ" устунини тўлдиради ва унинг остига имзо чекади;
в) "Топширдим ҳайовчи" қаторида ҳайовчи автомобилнинг назорат-қтказиш пункти навбатчи механигига техник соз (носоз) холатда топширилганлигини ўз имзоси билан тасдиқлайди. Назорат-ўтказиш пунктининг навбатчи механиги "Қабул қилдим навбатчи механик" қаторида "Ҳайовчи ва автомобилнинг иши"бўлимидаги"Гаражга қайтиш" қаторинннг 5 ва 6-устунлари тўғри тўлдирилганлигини ва автомобилнинг ҳайдовчидан техник соз (носоз) холатда қабул қилиб олинганлигиниўз имзоси билан тасдиқлайди.
Йўл варақаси ҳайдовчи томонидан тўлдирилгандан кейин диспетчер ёки ташувчининг бунга вакил қилинган шахси ҳужжатни қуйидаги изчилликда тўлдиради:
а) "Ҳайдовчи ва автомобилнинг иши" бўлимида "Нўлли босилган масофа" устунида масофалар жадвали бўйича гараждан ортишнинг биринчи манзилигача ва туширишнинг охирги жойидан гаражгача бўлган масофани ёзади;
б) "Ёнилғи ҳаракати" бўлимидаги "Норма ўзгаришикоэффициенти" устунида автомобилнинг ошиқча ёнилғи сарфи нормаси билан ишлашига боғлик тарзда унинг бутун кун давомидаги ишида умумий ёнилғи сарфи нормаси ўзгаришининг коэффициентини битта ўилиб ёзади. 13-"Махсус ускуна ишлаш вақти" устунида ва 14-"Двигатель ишлаш вақти" устунларида йўл варақасига илова қилинган товар-транспорт накладнойларидаги тегишли ёзувлар асосида махсус ускуналарнинг тегишли ишлаш вақти ва фойдаланишнинг алоҳида шароитларида двигатель ишлашининг қўшимча вақти (ортиш- тушириш механизмларини айлантирувчи двигатель орқали ишлаши) ёзилади. Ушбу реквизитлар ёнилғи сарфининг қўшимча нормасини аниқлаш учун зарур. Мазкур реквизитлар тўғри тўлдирилганлигини диспетчер ўз имзоси билан тегишли устунларда тасдиқлайди;
в) "Топшириқни бажариш изчиллиги" бўлимида диспетчер 23-устунда қатновларнинг умумий сонини, "Товар-транспорт накладнойлари сони" қаторида эса топширилган товар-транспорт накладнойларининг умумий сонини (ёзув билан) ёзади. Топширилган ва қабул қилинган товар-транспорт накладнойларининг умумий сони учун йўл варақасининг орқа томонида ҳайдовчи "Топширдим ҳайдовчи" қаторида, диспетчер эса "Қабул қилдим диспетчер" қаторида имзо чекади.



Download 130,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish