10-Мавзу. Улгуржи товар айланиши (6 соат) 1-Қисм. Бозор иқтисодиёти шароитида улгуржи савдонинг зарурати, моҳияти ва аҳамияти (2 соат)



Download 40,82 Kb.
bet2/3
Sana23.02.2022
Hajmi40,82 Kb.
#143641
1   2   3
Bog'liq
10.1-Мавзу. Улгуржи товар айланиши (6 соат)

10.1.2. Улгуржи савдонинг товар айланиши кўрсаткичлари, уларни таснифи ва тавсифи
Улгуржи товар айланиши улгуржи савдо корхоналарининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Унинг ҳажми, таркиби ва товар ҳаракатининг шаклларига боғлик, ҳолда улгуржи савдо корхонаси хўжалик фаолиятининг бошқа кўрсаткичлари аниқланади (харажатлар, даромадлар, фойда ва ҳ,.к.). Улгуржи товар айланиши товарларнинг иқтисодий айланмасини якунламайди, балки уларнинг истеъмолчилар томон давомли ҳаракатини акс эттиради. Улгуржи товар айланиш деганда, корхона ва ташкилотлар томонидан муайян вақт оралиғида бошқа корхона ва ташкилотларга кейинчалик қайта сотиши ёки қайта ишлаши учун сотилган товарлар ҳажми тушунилади. Яъни, улгуржи товар айланиши деганда, корхоналарда сотилган барча товарлар ҳажми эмас, балки қайта сотиш ҳажми назарда тутилади.
Улгуржи товар айланиши қуйидаги белгилари бўйича фарқланади:

  • товар ресурсларининг белгиланган йўналишлари бўйича;

  • ишлаб чиқариш соҳасидан муомала соҳасига товар ҳаракатининг шаклларига қараб;

  • етказиб берилган товарлар учун саноат корхоналари, улгуржи ва чакана савдо корхоналари ҳамда бошқа истеъмолчилар ўртасидаги ҳисоб-китоблар ҳарактерига кўра.

Товар ресурслари йўналишига қараб улгуржи товар айланиши қуйидагиларга бўлинади: харидорларга товарлар сотиш бўйича улгуржи товар айланиши; вилоятлар ўртасидаги улгуржи товарлар айланиши; турли савдо билан шуғулланувчи тизимлар ўртасидаги улгуржи товар айланиши; тизим ичидаги улгуржи товар айланиши.
Улгуржи товар айланишининг асосий кўрсаткичлари куйидагилардан
иборат бўлади:

  • улгуржи товар айланишининг умумий ҳажми;

  • омбор улгуржи товар айланиши;

  • транзит улгуржи товар айланиши; (тўланган транзит ва тўланмаган транзит).

  • товар заҳираси (давр бошига ва охирига);

  • товарларни келиши;

Ушбу кўрсаткичлар барчаси товар ассортименти бўйича ҳам ҳисоб китоб ва таҳлил қилинади, режалаштирилади, прогнозлаштирилади.
Товар заҳиралари тушунчаси, турлари кўрсаткичлари чакана савдодаги билан ўхшаш бўлиб, уларни савдода чакана товар айланиши ўрнига улгуржи омбор товар айланиши, ҳамда майда улгуржи товар айланиши кўрсаткичлари (агарда амалда бўлса) ишлатилади. (Чакана товар айланиши мавзусига қаралсин).
Юқорида келтирилган кўрсаткичлар бир - бири билан ўзаро боғлиқликда, чунки уларни бир қисми ресурс, яъни таклиф кўрсаткичларини ифода қилади, иккинчи қисми эса талаб микдорини белгилайди. Шу сабабли уларни ўзаро боғлиқлиги товар айланиш балансида ўз ифодасини топади. Товар айланиш баланси формуласи қуйидаги шаклда ёзилади:

Download 40,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish