10-Мавзу: Ўрмон-дашт зонасининг тупроқлари Режа


Ўрмон сур тус тупроқларининг таърифи



Download 92 Kb.
bet2/3
Sana01.06.2022
Hajmi92 Kb.
#625213
1   2   3
Bog'liq
10-Маъруза

Ўрмон сур тус тупроқларининг таърифи
Ўрмон сур тус тупроқларининг ҳосил бўлишида бир-бирига қарама-қарши бўлган иккита жараённи:
а) Атмосфера ёғин сувлари таъсирида тупроқнинг устки горизонтларидан пастга томон нураш маҳсулотларининг ва бошқа моддаларнинг ювилишини;
б) Биологик йул билан минерал, органоминерал, кальцийли ва бошқа моддаларнинг тўпланиши каби жараёнларни кўриш мумкин.
Чириндининг миқдори ва чириндили қатламнинг қалинлигига кўра ўрмон сур тус тупроқлари оч сур тус, сур тус ва тўқ сур тус тупроқларга бўлинади.
Ўрмон оч сур тус тупроқлари зонанинг шимолий қисмида жойлашган бўлиб, тупроқ кесмаси қуйидагича тузилган: энг устки қисмида юпқа қий қатлами бўлиб, унинг остида 20 см чуқурликкача, чириндили-элювиал горизонт жойлашган ва аморф ҳолдаги SiO2 га бой.
Унинг остида 25—30 см қалинликда иллювиал, оғиш рангдаги пластинкасимон структурали SiО2 га бой бўлган горизонт, пастга томон 80—90 см қалинликда иллювиал, қўнғир рангли, зич, ёнроқсимон, призмасимон структурали горизонтга ўтади ва ниҳоят, П—150 см чуқурликдан лёссимон соз жинслардан иборат бўлиб, хлорид кислота таъсирида кучсиз қайнайдиган С горизонти бошланади.





Ўрмон сур тус тупроқлари оч сур тус тупроқларига ўхшаш, бироқ рангига кўра ҳамда ёнгоқсимон структура қатламли бўлганлиги билан ажралиб туради.
Ўрмон тўқ тусли тупроқларда чириндили-иллювиал горизонти (A1) янада тўқ рангли, унинг остида кесаксимон ҳамда призмасимон тузилишдаги иллювиал горизонт жойлашган бўлади.
Ўрмон сур тус тупроқларида гумус, азот, фосфор ва калий каби моддалар зонанинг шимолидан жанубига борган сари ортиб боради. Умуман чириндининг миқдори ўртача 3-8%ни ташкил этади. Кул элементлари кўп, булар орасида кальций асосий ўрин тўтади. Микроорганизмларнинг яшаши учун қулай шароит бўлишига қарамай хазонлар ва ўрмон қийи орасидаги нисбат (4:7) хазонрезгининг бир қисми чиримаётганини курсатади.
Тупроқ реакциясининг (pH) юқори горизонтларда нейтралга яқин (6,2), В горизонт да кам (5,5—5,7) ва она жинсга яқин борган сари бирмунча ортиши (6,0), фульвокислотанинг пастга ювилиб тушиши натижасидир. С горизонтда pH ни нейтралловчи моддалар кўпдир.
Гумус ва нозик-дисперс моддалар таркибининг ўзгариши сингдирилган катионлар таркибини ҳам ўзгартиради. Тупроқ горазонтлари бўйлаб сингдирилган катионлар миқдори бир текис тақсимланмайди. Юқори горизонтнинг (A1) сингдирувчи комплекси кальцийга бой, ювиладиган горизонтда камайиб, она жинсда (С) яна ортади.
Ўрмон сур тус тупроқлари зонал хусусиятларидан ташқари провинциал хусусиятга ҳам эга. Украина, Ўрта Россия қирлари, Ғарбий Сибирь, Олтой ўрмон сур тус тупроқлари бир-биридан фарқ қилади. Ҳap бир провинция тупроғининг ўзига хос хусусияти бор. Чунончи, Украина провинциясида намланиш анча чуқур бўлганлиги сабабли чириндили қатлам 25—55 см қалинликда бўлса, Камаёни провинциясида 20—45 см га етади. Ўрмон сур тус тупроқларининг ҳосил бўлиши ҳақида С.И.Коржииский назарияси бор, бу назарияни Костичев, Сибирцев ва бошқалар ривожлантирганлар. Бу назарияга кўра сур тус тупроқлар қopa тупроқларнинг деградацияланиши натижасида пайдо бўлгандир. Аксинча, баъзи олимлар, хусусан П. Н. Крилов ўрмон тупроқларининг проградацияси гипотезасини ишлаб чиқди. В.Р.Вильямс ўрмон ўрнига даштнинг кириб келищи қонуний жараёндир деб ҳисоблайди. В.В.Докучаев ўрмон сур тус тупроқларини мустақил генетик тупроқ типи деб қарайди. Ўрмон сур тус тупроқлари ўртача намланадиган кенг­баргли ўрмонларнинг зонал тупроғидир. Ғарбдан шарққа борган сари тупроқ майдони камайиб боради. Узоқ Шарқда умуман учрамайди.
Бу тупроқлар чимли-подзол тупроқларга нисбатан унумдор бўлиб, жавдар, буғдой, тола олинадиган зиғир экилади; чорва моллари учун ем-хашак етиштирилади, полиз экинлари экилади ва боғдорчиликда фойдаланилади. Ўрмон оч сур тус тупроқлари кислотали бўлганлиги учун оҳак солинади, кўп йиллик фойдаланилаётган ерларга органик ва минерал уғитлар солинади. Булардан ташқари, ерларнинг захини қочириш, эрозияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади.



Download 92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish