10-мавзу. Наркобизнес ва терроризм иқтисодиёти назариялари


жиноий фаолиятдан олинган даромадлар



Download 0,5 Mb.
bet5/5
Sana23.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#166321
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-мавзу.Наркотиклар ва терроризм иқтисодий назарияси

жиноий фаолиятдан олинган даромадлар — жиноят содир этиш натижасида олинган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк, шунингдек бундай мол-мулкдан фойдаланиш орқали олинган ҳар қандай фойда ёки наф, худди шунингдек тўлиқ ёки қисман бошқа мол-мулкка айлантирилган ёхуд ўзгартирилган ёки қонуний манбалар ҳисобидан олинган мол-мулкка қўшилган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уларни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан уларнинг келиб чиқишига қонуний тус беришдан, худди шунингдек бундай пул маблағларининг ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки уларнинг кимга қарашлилигини яширишдан ёхуд сир сақлашдан иборат бўлган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмиш;
пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш — пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш;
операцияларни тўхтатиб туриш — мижознинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни кўчириш, конверсиялаш, ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;
терроризмни молиялаштириш — террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини, молиялаштирилишини, террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни таъминлашга, террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни беришга ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмиш.
оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш — ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролини, бундай қуролни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материалларни ҳамда ускуналарни яратиш, ишлаб чиқариш, олиш, тўплаш, сақлаш, ўтказиш, фойдаланиш мақсадида ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни бериш ёки йиғиш, бошқа хизматлар кўрсатиш.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларга қуйидагилар киради:
махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган назорат;
ички назорат;
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар;
таваккалчиликларни аниқлашга, баҳолашга ва камайтиришга доир чоралар.
Махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган назорат — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар тақдим этадиган ахборотни текшириш ва ушбу Қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинадиган чора-тадбирлар мажмуи.
Ички назорат пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлашга доир фаолиятидир. Ички назорат амалга оширилаётганда зарур ахборотни расмийлаштириш, унинг махфийлигини таъминлаш тартиби, кадрларни тайёрлаш ва ўқитишга доир малака талаблари, шунингдек махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни аниқлаш мезонлари ва уларнинг аломатлари белгиланади.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар:
ички назорат қоидаларида белгиланган ҳолларда хўжалик, фуқаровий ҳуқуқий муносабатлар аниқланганда;
ички назорат қоидаларида белгиланган ҳолларда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ бир марталик операциялар амалга оширилганда;
шубҳали операциялар амалга оширилганда;
мижознинг шахси тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига нисбатан шубҳалар мавжуд бўлганда, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича мустақил чора-тадбирлар кўришлари шарт.

Назорат саволлари





  1. Наркобизнес деганда нимани тушунасиз?

  2. Наркотрафик нима?

  3. Наркобизнеснинг иқтисодий оқибатларини тушунтириб беринг.

  4. Наркобизнесга қарши кураш йўлларини санаб беринг.

  5. Терроризм, халқаро терроризм нима ва уларнинг вужудга келиш сабаблари нималардан иборат?

  6. Терроризм, халқаро терроризм иқтисодий жиҳатлари нималарда намоён бўлади?

  7. Терроризмга қарши курашишнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

  8. Ўзбекистонда экстремизм ва терроризмга қарши кураш чораларини изоҳлаб беринг.

  9. Жиноий фаолиятдан олинган даромадлар ва уларни легаллаштиришга қарши кураш йўллари нималардан иборат?

  10. Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш чора-тадбирларини изоҳлаб беринг.

1 Муаллифлар томонидан тузилга

2 Экстремизм ва терроризм таҳдидларига қарши курашиш бўйича “ўзбек модели” қандай самара беряпти? 15:35 01 Ноябрь 2018 Жамият//http://xs.uz/uzkr/post/ekstremizm-va-terrorizm-tahdidlariga-qarshi-kurashish-bojicha-ozbek-modeli-qandaj-samara-beryapti

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish