9.3. Бошқарувнинг ижтимоий-психологик усуллари.
Бошқарувнинг ижтимоий-психологик усуллари - бу ишлаб чикарувчи ва айрим шахсларга уларнинг ижтимоий эхтиёжлари ва психологик хусусиятларига таъсир этиш билан бошкариш воситасидир. Бошқарувнинг ижтимоий-психологик усулларини куллаш корхонада юз бераётган ижтимоий ходисаларни чукур урганиш ходимлар нерв системаси кайфиятига таъсир этувчи психологик (рухий) омилларни билишни талаб этади.
Бошқарувнинг ижтимоий-психологик усуллари ишлаб чиқаришда мавжуд ижтимоий механизмни (ўзаро муносабат тизими, ижтимоий эхтиёжлар) куллашга асосланади. Бошқарувнинг ижтимоий усуллари ижтимоий тартибга солиш воситасида амалга оширилади.
Ижтимоий тартибга солиш усуллари турли гурухлар ва шахслар мақсади ва манфаатларини аниклаш ва ростлаш йули билан ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ва уйғунлаштириш мақсадида қўлланилади.
Касбий танлашнинг мохияти - кишиларнинг рухий хусусиятлари улар бажарувчиишларига энг мос буладиган килиб танлашдан иборат. Шахснинг рухий хусусиятлари жусласига унинг кизикиш ва майллари, кобилияти, темперамент ва характери киради. Шу сабабли, рахбар шахсга рахбарлик килганда ўз олдига инсон рухий хусусиятлари шаклланиши ва ривожланишини урганиши, унинг киикиш ва кобилияти, темперамент ва феълини билиш вазифасини куйиши керак.
Шахснинг рухий хусусиятларини инсон фаолиятида ажратиб тушуниб булмайди, чунки киши кобилияти ва феъли хусусиятлари унинг фаолияти ва хулкида намоён булади. Инсон хаёти ва оммавий фаолияти унинг рухий холатини шакллантиради. Инсоннинг кандай хаёт кечириши, нима билан шугуланишини билмай вужудга келганлиги, у ёки бу нарсага кобилият ривожланганлиги, феъли шаклланганлигини англаб булмайди.
Рахбарга хос бўлган мухим хусусият кишилар фаолиятини рагбатлантирувчи омилларни яхши билиш, хар бир кишини у ёки бу вазифани бажаришга кизиктира олишдир. Бу айникса, у ёки бу корхонага ишга кириб, уларни келажакда нима кутишини билиш лозим бўлган ёшлар билан ишлашда мухимдир. Рахбар ишини ким ва качон кайси скрипкани чалиши, кайси асбобда мусика чалишини урганган, ким нотўғри чалиши мумкинлиги, кимни кайси ерга куйиш кераклигини билиши лозим бўлган дирижер мехнати билаш солиштириш мумкин.
Инсон учун фақат моддий рағбат мухим деб хисоблаш нотўғри. Унга жуда кўп нарса катта умумий ишда ўз ҳиссаси борлигини хис этиш, ўзини меҳнат орқали намоён этиш, ўз малакаси билан ғурурланиши, ўртоклари ҳурматига сазовор бўлиш ва х.к.лар ҳам муҳимдир.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар:
Иқтисодий бошқарув усулларининг қандай ютуқ ва камчиликларини Сиз тасаввур этасиз?
Ташкилий-фармойиш (маъмурий) усулларнинг моҳияти нима?
Социология нимани ўрганади?
Ташкилий-мувофиқлаштирувчи таъсир меҳнат жамоаларига нимага керак?
Шахснинг кандай руҳий хоссаларини биласиз?
Психология нимани ўрганади?
Маънавий рагбатлантириш деганда нимани тушунасиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |