9. 2. Бошқарувнинг ташкилий фармойиш усули. Хужалик ташкилотларининг ишлаб чиқаришни бошкариш буйича фаолияти бошқарувнинг турли ташкилий-фармойиш усулларини куллаш билан боғлиқдир. Бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усуллари бошқарувчи ва бошкарилувчи тизимлар самарали фаолият юритишини таъминловчи таъсир этиш тизимидан иборатдир. Бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усуллари иктисодий усулларни тулдириб, бозор иктисодиёти конунлари. Ҳуқуқий актларни хисобга олиш ва бажаришга асосланади.
Давлат махсус тўзилган бошқарув ташкилотлари воситасида бошкариладиган тизимга маъмурий ва ташкилий жихатдан таъсир утказади. Менежмент тизимида ташкилий усуллар умумий максадга эришиш учун ишлаб чикарувчиларнинг хамкорликдаги харакати тартибга солинадиган маъмурий хужжатлар асосида амалга ошади. Ташкилий-фармойиш усулини куллаш асосини бошқарувнинг барча тамойиларига риоя қилиш ташкил этади.
Бошқарувнинг ташкилий фармойиш усуллари уларнинг ишлаб чикарувчиларга таъсир этиш манбаалари ва йуналишлари буйича турларга ажратилади. Бунга боғлиқ холда таъсир этишнинг ташкилий-фармойиш усуллари уч гурухга булинади: ташкилий-барқарорлаштирувчи, фармойиш ва интизом.
Таъсир этишнинг ташкилий-барқарорлаштириш усуллари асосий максади хамкорликда ишлаш учун ташкилий асос яратишдир, яъни, вазифа, мажбурият. Жавобгарлик ва ваколатларни таксимлаш, тартиб урнатиш ва х.к. Маъмурий таъсирнинг ташкилий шаклларининг икки ташкилий регламентлаш ва ташкилий меёрлаш тури мавжуд. Ташкилий регламентлаш воситасида давлат бошқарувчи ва бошкариладиган тизимга уларнинг мақбул нисбатини, ташкилий тизимини ва хар бир даражада бошқарув чегараларини аниклаш максадида таъсир этади. Ташкилий регламентлашга мисол килиб лавозимлар хакида Низомни курсатиш мумкин. Ташкилий меёрлаш хужжатлари воситасида хом-ашё, материаллар сарфини меёрлаш, махсулотлар ишлаб чиқаришга мехнат сарфи ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш техникавий ва технологик меёрлар (стандартлар, меёрлар, кайта ишлов бериш усули, тартиби ва х.к.) ишлаб чиқаришини ташкил этиш меёрлари (мақбул ишланма кулами).
Таъсир этишнинг фармойиш усуллари чекловчи хужжатларда кўзда тутилмаган мавжуд вазиятдан келиб чиккан холда кундалик жадал бошкариш максадида кулланилади. Фармойиш таъсирининг асосий максади бошқарув аппаратининг аник харакати, бошқарувнинг барча булинма ва хизматлари барқарор ишлашини таъминлаб беришдан иборат. Таъсир этишнинг фармойиш усуллари буйрук, фармойиш, курсатма ва бошка меёрий хужжатлар асосида амалга оширилади.
Буйрук - бу рахбарнинг қўл остидаги ходимлардан маълум вазифани бажаришни ёзма ёки оғзаки равишда талаб қилишидадир. Буйрук фақат чизиқли бошқарув тизими раҳбари томонидан берилади. Фармойиш - ходимлардан айрим ишлаб чиқариш ва хужалик масалаларини хал этишни талаб қилишдир. Фармойиш бошлик уринбосарлари, хизматлар бошликлари, улар эга бўлган ваколатлари доирасида берилади. Бошқарув амалиётида кулланиладиган таъсир қилиш усулларидан бири - огзаки курсатмадир. Таъсир қилиш усулларидан бири - огзаки курсатмадир. Таъсир этишнинг бундай шаклини барча даражадаги рахбарлар, лекин кўпинча куйи даражадаги командирлар, бригада бошликлари, усталар куллайдилар.
Фармойиш воситасида таъсир этиш бажариш муддатлари билан фарк килади. буйрук ва фармойишлар ўзок ёки киска муддатда мулжалланган булади.
Корхонани бошкаришда фармойиш билан таъсир этиш факат конунга зид булмаган холдагина бажарилиши катъий бўлган ҳуқуқий кучга эга булади. Шу сабабли барча тизимдаги ташкилий-фармойиш фаолияти мавжуд конунчиликка буйсунган холда амалга ошиши лозим.
Интизомий таъсир усуллари ташкилий барқарорлаштирувчи ва фармойиш воситасида таъсир этиш усулларини тулдириб, интизомий талаблар ва мажбуриятлар тизими воситасида ташкилий алокалар барқарорлигини таъминлашга каратилгандир.