10-мавзу. Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида



Download 25,63 Kb.
bet3/6
Sana23.02.2022
Hajmi25,63 Kb.
#123195
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10-мавзу Мантиқ

Номуҳим белгилар предметнинг моҳиятини ташкил қилмайди. Уларнинг йўқолиши билан предметнинг табиати ўзгармайди. Масалан, қайси ирққа, миллатга, жинсга тааллуқли бўлиши индивиднинг инсон сифатида мавжуд бўлиши учун муҳим эмас.
Демак, тушунчада предмет ўзининг муҳим белгилари орқали фикр қилиниб, бу белгилар предметнинг умумий ва индивидуал белгилари бўлиши мумкин.
Тушунчалар сўз ва сўз бирикмалари ёрдамида ифода қилинади. Масалан «талаба», «тарих факултети», «Ўзбекистон миллий университети» ва шу кабилар сўзлардан иборат. Лекин бундан тушунча ва сўз айнан бир хилдир, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак.
Тушунча ўзининг мазмуни ва ҳажмига эга. Тушунчанинг мазмунини унда фикр қилинаётган предметнинг муҳим белгилари йиғиндиси ташкил этади. Масалан, «фан» тушунчасининг мазмунини фаннинг муҳим белгилари, яъни унинг амалиёт билан алоқада эканлиги, предметларнинг бирорта соҳасига оид тушунчалар, қонунлар, принциплар шаклидаги объектив чин (ҳақиқий) билимлар системасидан иборат бўлиши, дунёқарашнинг шаклланишида иштирок қилиши ва шу кабилар ташкил қилади.
Тушунчанинг ҳажми эса унда фикр қилинаётган предметлар йиғиндисидан иборат. Масалан, юқорида мисол қилиб келтирилган «фан» тушунчасининг ҳажми мавжуд барча фанларни: математика, физика, мантиқ ва ҳоказоларни ўзида қамраб олади.
Тушунчанинг мазмуни ва ҳажми узвий боғлиқ бўлиб, у тушунчанинг мазмуни ва ҳажми ўртасидаги тескари нисбат қонуни ёрдамида ифодаланади. Бу қонунга мувофиқ тушунчанинг ҳажми кенгайтирилса, мазмуни тораяди ва аксинча ҳажми торайтирилса, мазмуни кенгаяди. Масалан, «Фан» тушунчасининг мазмунига «мантиқ»га оид бўлиш» белгисини қўшиш билан ҳажм жиҳатидан ундан торроқ бўлган «мантиқ фани» тушунчасига ўтилади.
Мантиқда тушунчалар мазмуни ва ҳажми бўйича бир қанча турларга бўлинадилар. Хусусан, ҳажмига кўра якка ва умумий тушунчалар фарқ қилинади.
Якка тушунчанинг ҳажмида битта предмет фикр қилинади. Масалан, «Ер планетаси», «ЎзМУ асосий кутубхонаси» ва шу кабилар якка тушунчалардир. Умумий тушунчалар предметлар гуруҳини акс эттиради. «Планета», «Кутубхона» тушунчалари умумий тушунчалар ҳисобланади.
Мазмуни бўйича тушунчалар, аввалам бор, абстракт ва конкрет тушунчаларга бўлинадилар. Конкрет тушунчаларда предмет ўзининг белгилари билан биргаликда фикр қилинади. Абстракт тушунчаларда эса предметнинг белгилари ундан фикран ажратиб олиниб, алоҳида акс эттирилади. Масалан «Инсон», «Табиат» тушунчалари-конкрет тушунчалар, «қаҳрамонлик» (инсонга хос хусусиятни акс эттиради), «Гўзаллик» (борлиқдаги предметларга хос хусусиятни ифода қилади) тушунчалари абстракт тушунчалардир.
Мазмуни бўйича яна нисбатсиз ва нисбатдош тушунчаларни ҳам ажратиш мумкин. Нисбатсиз тушунчалар нисбатан мустақил, алоҳида мавжуд бўлган предметларни акс эттиради. «Давлат», «Бадиий асар» ана шундай тушунчалардир.
Нисбатдош тушунчалар эса зарурий равишда бир-бирининг мавжуд бўлишини тақозо қиладиган предметларни акс эттиради. Масалан, «Ўқитувчи» ва «Ўқувчи».
Баъзи ҳолларда ижобий ва салбий тушунчалар хам фарқ қилинади. Ижобий тушунчаларнинг мазмунида предмет унга хос белгилар орқали фикр қилинса, салбий тушунчаларнинг мазмунида предмет унга хос бўлмаган белгилар орқали фикр қилинади. Таққосланадиган тушунчалар умумий белгиларга эга бўлган, мазмуни ва ҳажми жихатидан бир-бирига яқин турган тушунчалардир. Масалан, «Металлург» ва «Ишчи» тушунчалари ана шундай таққосланадиган тушунчалар ҳисобланади.
Таққосланмайдиган тушунчалар эса, бир-бири билан узоқ алоқада бўлган, кўп ҳолларда моддий ёки идеал бўлишдан бошқа умумий белгига эга бўлмаган предметларни акс эттирувчи тушунчалардир. «Ижтимоий прогресс» ва «Зуҳро юлдузи».

Download 25,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish