10-маъруза. Минерал боғловчи моддалар. Гипсли боғловчи моддалар. Режа



Download 106 Kb.
bet7/8
Sana14.06.2022
Hajmi106 Kb.
#670543
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
10-Маъруза Курилиш материал

Ангидрит боғловчилар.
Паст ҳароратда пиширилган ангидрит эримаси ангидритдан иборат бўлиб, уни икки малекула сувли гипсни 650-7500Сда пишириб майдалаб туйиш натижасида олинади.
Паст ҳароратда пиширилган ангидрит сульфатли ёки ишқорли активизаторлар ёрдамида қотади. Буларга сувда эрувчан тузлар - Na2SO4, NaHSO4, K2SO4, Al2(SO4)3, FeSO4 ва ҳ.к., ишқорли муҳитни берувчилар – оҳак, куйдирилган доломит, асосли шлаклар, ТЭЦ кукуни (бирикмаган СаОси бор бўлган) киради. Булардан ташқари 3-5% оҳак, 0,5-1% сульфат ёки бисульфат натрийлар, 3-8% куйдирилган доломит ёки 10-15% асосли шлак солиниши мумкин. Бу қўшимчалар туйиш пайтида ёки сув билан бирга солинади.
Гипстош шахтали ёки айланма хумдонларда пиширилади. Ҳақиқий зичлиги 2,8-2,9г/см3, уйма сочилувчан ҳажмий массаси 850-1100кг/м3, зичлаштирилганда эса 1200-1500 кг/м3 га тенг. Нормал қуюқликдаги хамирни олиш учун 30-35% сув талаб қилинади. Қотиш 30мин дан олдин бошланмаслиги, охири эса 8соатдан кечга қолмаслиги керак.
Бундай боғловчининг қотиши жараёнида сувсиз CaSO4 CaSO4·2H2Oга айланади. Бу боғловчи гидравлик хоссасига эга эмас, 50, 100, 150 ва 200 маркалари бор. Бу маркалар 1:3 (гипс-қум) нисбатда олинган қаттиқ қоришмадан тайёрланган куб шаклидаги намуналар синаб аниқланади. Совуққа чидамлилиги 15 циклга тенг.
Бундай боғловчилар чоксиз полларда, ленолеум учун асос тайёрлашда, сувоқ ва ғишт териш қоришмаларида, енгил ва оғир бетонларда, сунъий мармар олишда ишлатилади.
Юқори мустаҳкам гипс. Икки молекула сувли табиий гипс тошини 750–800°С ҳароратда пиширилгандан кейин туйилади ва унга натрий сульфати, алюминий ва бошқа тузлар қўшиб юқори мустаҳкам гипс олинади. Бундай гипс секин қотувчан, аммо сиқилишдаги мустаҳкамлиги 30 МПа гача бўлиши мумкин. Уларнинг ранги оқ бўлади.
Юқори мустаҳкам гипс олишнинг иккинчи усули эса гипс тошини юқори босимли буғда 125°С ҳароратда пишириб олишга асосланган. Профессорлар Б.Г.Скрамтаев ва Г.Г.Буличевларнинг бу усули бўйича гипс тоши герметик ёпиқ қозонга солинади ва тўйинган буғ воситасида 1,3 атм. босимда куйдирилади ва кукун қилиб туйилади. Олинган гипсни қотириш учун сув миқдори 60 % эмас, балки 40–50 % олинади. Бундай гипснинг 7 кундан кейинги мустаҳкамлиги 15–40 МПа га тенг бўлади, Юқори мустаҳкам гипс жуда муҳим иншоотлар қуришда, шунингдек, металлургия саноатида қолиплар тайёрлашда ишлатилади.
Пардозбоп гипс бир ёки икки маротаба камтемирли гипстошни 650-7500С ҳароратда пишириш ва туйиш натижасида олинади. Гипс олдин 180-2000С да пишириб алюмокалийли кварцларнинг 3-4,5%ли эритмасида 1-2 соат давомида (эритманинг ҳарорати 800С бўлиши керак) сақланади. Шундан кейин иккинчи маротаба 650-7500С ҳароратда пиширилади ва майдалаб туйилади.
Бундай цементнинг оқлик даражаси 90%дан кам бўлмаслиги керак, ундан архитектура безаш ишларида, сунъий мармар плиталар олишда ишлатилади.



Download 106 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish