α ва β- яримгидратларнинг хоссалари.
1) ҳақиқий зичлиги -2,6-2,75г/см3.
Уйма сочилувчан зичлиги 800-1100 кг/м3 га тенг, зичлаштирилганда эса 1250-1450кг/м3гача етади.
2) Майинлик даражаси бўйича ГОСТ 125-79 талабига кўра гипс боғловчи қуйидаги турларга бўлинади:
I тур- дағал гипс - №02 элакдаги қолдиқ 23%дан ошмаслиги керак.
II тур- ўртача майдаликдаги гипс - №02 элакдаги қолдиқ 14%дан ошмаслиги керак.
III тур- майин гипс – №02 элакдаги қолдиқ 2%дан ошмаслиги керак.
3) Сувталабчанлик – нормал қуюқликдаги (Суттарда асбобида гипс-сув хамирнинг ёйилиши 180±5ммга тенг бўлганда) хамирни тайёрлаш учун керакли сув миқдоридир. Сувталабчанликни камайтириш мақсадида СДБ-сульфид-дрожжа ачитқиси, ВРП-сувда эрувчан полимер (0,1-0,3% миқдорда) суюлтирувчилар солиниши мумкин, бунда сувталабчанлик 10-15%га камаяди.
4) Қотиш вақтига қараб гипс қуйидагиларга бўлинади:
а) тез қотувчан, А индексли, бунда қотиш 2 минутдан олдин бошланмаслиги, охири эса 15 минутдан кечга қолмаслиги керак;
б) нормал қотувчан, Б индексли, бунда қотиш 6 минутдан олдин бошланмаслиги, охири эса 30 минутдан кечга қолмаслиги керак;
в) секин қотувчан, В индексли, бунда қотиш 20 минутдан олдин бошланмаслиги, охири эса чекланмаган.
Хамир ҳароратининг 40-450Сгача ошиши қотишни тезлаштиради, бундан юқорига ошса, секинлатади, 90-1000С ҳароратли хамир эса қотмайди. Бунинг сабаби шу ҳароратда яримгидратнинг эриш даражаси камайиб CaSO4·2H2O эриш даражасигача етишидир.
Гипс қотишини секинлаштириш мақсадида қуйидаги қушимчалар солиниши мумкин: керосинли ва оҳак-клейли секинлатувчилар, 0,1-0,5% миқдорида СДБ.
5) Мустаҳкамлик. α ва β-турли гипснинг мустаҳкамлиги нормал қуюқликдаги гипс хамиридан тайёрлаб 1,5 соат қолипда ва 0,5 соат ҳавода қотирилган 40x40х160мм ўлчамдаги 3-та намунани олдин эгилишга, кейин ҳосил бўлган ярим призмаларни сиқилишга синаб аниқланади.
Мустаҳкамлик чегарасига қараб гипс маркаларга бўлинади.
Г-2
|
Rс≤ 2МПа
|
Rэг ≤1,2МПа
|
Г-3
|
3
|
1,8
|
Г-4
|
4
|
2,0
|
Г-5
|
5
|
2,5
|
Г-6
|
6
|
3,0
|
Г-7
|
7
|
3,0
|
Г-10
|
10
|
3,5
|
Г-13
|
13
|
4,5
|
Г-16
|
16
|
5,5
|
Г-19
|
19
|
6,5
|
Г-22
|
22
|
7,0
|
Г-25
|
25
|
8,0
|
6) Деформацияланиш. Қотишнинг бошида гипс ҳажмида 0,5-1% кўпайиб, қотишни охирида эса чўкиш беради (0,05-0,1%).
7) Узоқ сақланиш. Гипснинг совуққа чидамлилиги 15-20 ва ундан юқори циклдан иборат. Узоқ йиллар (40-60) давомида ўз хусусиятларини йўқотмайди.
Сувга чидамлилиги паст, оловнинг таъсирига чидамли, унинг ичида арматура емирилади (қотган гипс тошидаги водород кўрсатгич рН=6,5÷7,5).
8) Ишлатилиш соҳаси. а) қуруқ сувоқларда;
б) парда деворларида;
в) ҳаво алмаштиришда;
г) архитектура безаш ишларида;
д)деворбоп тошлар, блокларда ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |