асинхрон электродвигателларини статор ўрамлари юлдуз усулида ва учбурчак усулида уланган ҳоллер учун магнитли юргизгич ёрдамида юргизиш схемаларини ўрганиш.
асинхрон электродивигателларини бир фазали ўзгарувчан ток занжирида конденсаторлар ёрдамида юргизиш схемасини ўрганиш.
ҚУРИЛМАНИНГ ТУЗИЛИШИ: Расмда кўрсатилган қурилма темир бурчакларида пайванд қилиб йиьилган каркасга эга бўлган , устки қисмида АОL-012-2 типдаги 120 wт қувватга эга бўлган уч фазали асинхрон электродвигатели жойлашган, қия жойлашган панелнинг чап қисмига магнитли юргазгич ўрнатилган.
Панелнинг ўнг қисмида 450 в кучланишга мўлжалланган волтметер, унинг остида эса двигателнинг юргазиш ва тўхтатиш кнопкалари жойлашган.
Олувчи ойнали қопқоқ остида коммутация (улаш) клеммалари жойлашган. Бу клеммаларга мос равишда асинхрон уланган.
Метал пластинкалар ёрдамида статер ўрамларини учбурчак ёки юлдуз усулида уланиши кўрсатилган. Комутация панелининг ўрта қисмига жойлашган тўртта клеммага уч фазали токнинг линия симлари ва нол сими уланган. Бунда нол сими чапдан ҳисоблаганда 1клеммага, линия симлари эса қолган учала клеммага уланади. Ўнг томондаги тўртта клемма эса кучланишга мўлжалланган, сиьими 4 мкф бўлган, қоьоз диэлектрикли 2 та конденсаторга уланган. Қурилма ишончли электр муҳофазасига эга. Биринчидан, кнопка очилганда уч фазали ток клеммаларига кучланиш берилмайди, чунки кнопка ричаглари орқали уч фазали включател билан боьланган.
Иккинчидан, “ПУСК” кнопкаси босилмагунча, қопқоқ ёопиқ ҳолида ҳам, клеммаларига кучланиш берилмайди.
ИШНИ БАЖАРИШ: Қурилманинг принспиал электр схемаси билан танишиш
Асинхрон электродвигатели статор ўрамларини юлдуз усулида уланг. Асинхрон электродвигателини уч фазали ток клеммаларига уланг. Двигателни юргизинг.
асинхрон электродвигатели статор ўрамларини учбурчак усулида ва бириктириш нуқталарига 40 Ом ни қўшимча қаршиликлари. Қаршиликларни иккинчи учларини уч фазали ток клеммаларига уланг. Двигателни юргизинг.
клеммаларни коммутация панели жойлашган конденсаторлардан фойдаланиб, асинхрон электр двигателни ўрамларини шундай улангки, двигателни бир фазали ток занжирига улаш мумкин бўлсин. Шу йўл билан двигателни юргизинг.
ИШ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ: Хисобот беришда асинхрон электр двигателнинг ишлаш принспи ва тузилиши ва уни юргизиш схемаларини юргизиш зарур.
расмда кўрсатилган схеманинг магнитли юргизгич билан биргаликдаги ишлашини тушинтириб беринг.
Статор ўрамларини юлдуз усулида уланганда асинхрон электр двигателни юргизиш схемасини чизиб беринг.