10-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Автоклав кўпикбетон ва кўпик силикат маҳсулотлар ишлаб чиқариш
Амалий ишнинг мақсади: Автоклав кўпикбетон ва кўпик силикат маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўрганиш.
Ғовакли бетон блоклари бир неча турлардан иборат. Уларни ишлаб чиқариш усулларига, характеристикаларига ва қўйилган талабларига қараб фарқлаш мумкин. Ишлаб чиқариш турига қараб кўпикбетон автоклавли ва ноавтоклавли бўлади. Замонавий усулда ишлаб чиқариладиган ғовакли маҳсулотлар олишда махсус кўпик ҳосил қилувчиларни қўллашни тақозо этади.
.
Қўлланилиш соҳалари
Бизнинг мамлакатимизда автоклав кўпикбетонларни кўп марта текширганлар ва синовдан ўтказишган. Масалан, агар ғиштдан қилинган девор билан автоклав кўпикбетондан қилинган деворларни бир бири билан таққослаганда, иккинчи вариантдаги уйлар амалда беш маротаба иссиқроқ бўлади. Бундай бетон блоклари махсус қотувчи аралашмаларни қўлланиши жараёнида тайёрланади. Бундай аралашмалар кўпик, сув, цемент ва қумни ўз ичига олади. Ушбу маҳсулот вазнининг енгиллигини белгилаб берувчи асосий омилларидан бири бу блок ичида жойлашган ҳаводир.
Яқин – яқин кунларга қадар автоклав маҳсулотлар фақатгина томларни иситишда, айрим ҳолларда эса саноат объектларини қуришда ишлатилган холос. Ҳусусий уйларни қурилишида кўпикбетон охирги йигирма йиллар давомида қўллана бошланган. Ушбу қурилиш материалларидан қурилган турар жойлар ўзининг қулай шарт-шароитлари билан характерланади.
Кўпикбетондан тикланган уй.
Ноавтоклав кўпикбетон автоклав сингари – етарли даражада арзон, бақувват ва экологик жиҳатдан стабил материал. Хоссасига кўра ушбу материал табиий ёғочга яқин бўлади, бироқ ўзининг умрбоқийлиги ва оловга бардошлиги билан ажралиб туради. Ишлаб чиқаришда фақатгина экологик тоза ташкил этувчилар қўлланилганлиги туфайли айрим мамлакатларда ушбу материални биоблок ҳам деб номлайдилар. Бундай материални ҳар хил усул билан пардозлаш, яъни сувоқлаш, вагонкали пардозлаш ва бўёқ орқали бўяш мумкин. Ушбу маҳсулот конструкцион материал кўринишида ҳамда исситгич сифатида қўллаш мумкин. Умрбоқийлик борасида кўпикбетонга кўпроқ ихтибос берилади, чунки минерал пахта ёки пенопластлар вақт ўтиши билан ўз хоссаларини йўқотиб борадилар.
Автоклав кўпикбетон характеристикаси
Мустаҳкамлик – бу кўпикбетон асосий характеристикаларидан биридир. У едирилмайди, ташқи омиллар таъсирига берилмайди, тошдай мустаҳкамликка эга. Унча оғир бўлмаган ҳолатда чидамлилик даражасининг юқорилиги уни ҳажмий оғирлиги катта бўлмаган биноларни тиклашда қўллаш имконини беради. Минерал пахта ва кўпикпласт материаллардан фарқли равишда бундай материал вақт ўтиши билан иссиқлик изоляцияси ва мустаҳкамлик борасидаги ўзининг ҳусусиятларини яхшилаб боради.
Иссиқлик изоляцияловчи ҳусусиятлари
Ушбу материал ўзининг термик қаршилик кўрсаткичи юқорилиги туфайли, кўпикбетондан қурилган уйлар иссиқликни тўплаши мумкинлиги натижасида кейинчалик коммунал ҳаражатларни 40% га тежашга ёрдам беради. Шу билан бирга қўшимча иситиш чораларини талаб этмайди.
Ҳар хил турдаги деворбоп материалларнинг иссиқлик изоляцион
хоссаларини таққослаш графиги
Термик жиҳатдан меъёрлаш қобилияти
Бундай материал уйни ёзда салқин қилиш ва қишда иссиқ қилиш имкониятига эга. Шу билан бирга у юқори намликдан қўрмайди ва шу сабабли бино ичида идеал микроклиматни сақлай олади.
Қурилишда ишлатилишининг қулайлиги
Маҳсулотнинг кичик зичлиги ва оғирлиги, ғиштга нисбатан катта ҳажмга эгалиги ундан биноларни қисқа муддат ичида қуриш имконини беради. Қайта ишлов бериш жараёни енгиллиги туфайли барча зарур монтаж ва пардозлаш ишларини бажариш мумкин.
Шовқинни тўсиш қобилияти
Кўпикбетон ҳар хил товушларни ўзида ютади ва қўшимча равишда хона ичида эха ҳосил қилмайди.
Экологик жиҳатидан тозалиги
Ушбу маҳсулотдан фойдаланиш жараёнида ўзидан ҳеч қандай зарарли моддалар ажратмайди ва ўзининг характеристикаси билан дарахтга ўхшайди.
Иқтисодий жиҳатидан тежамкорлиги
Ўзининг ўлчамлари туфайли бино қурилишида кўпикбетон бошқа материалларга нисбатан камроқ ишлатилади ва иқтисодий жиҳатидан маълум даражада тежамкор.
Оловга юқори даражада қаршилиги
Бундай қурилиш материаллари олов тарқалишини олдини олувчи ҳимоя функциясини жуда яхши бажаради.
Кўпик силикат маҳсулотлар ишлаб чиқариш
Кўпиксиликат ишлаб чиқариш технологияси автоклав кўпикбетон технологиясига ўхшаш бўлиб, фақатгина қўлланиладиган боғловчи тури билан фарқ қилади.
Кўпиксиликат ишлаб чиқаришда боғловчи сифатида оҳак-кипелкаси 15-25% ва тўлдирувчи сифатида майдаланган кварц қуми ишлатилади. Қум ўрнига электрстанцияларнинг золаси, гранулланган домна шлаклари, маршалит, трепел, диатомит, опока, сиштоф ва кренизём моддаси кўп бўлган бошқа тўлдирувчилар ҳам қўлланилиши мумкин.
Кўпиксиликат ишлаб чиқаришда оҳакнинг қандай турлари ишлатилиши муҳим аҳамиятга эгадир. Изланишлар шуни кўрсатдики, кўпиксиликатни автоклав усулида ишлов бериш учун майдаланган оҳак-кипелкадан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Чунки майдаланган оҳак-кипелкани сўндириш жараёнида у сувда эрийди ва кальций оксид гидратли коллоид қоришма ҳосил бўлади.
Бундан ташқари, автоклав жараёнида цемент ўрнига оҳакни қўлланилиши шундай устунликка эгаки, ушбу хомашё маҳаллий ҳисобланади ва автоклавда буғланишда цементга нисбатан катта реакцион қобилияти мавжуд. Автоклав кўпиксиликатни мустаҳкамлиги 28 суткалик ноавтоклав кўпиксиликатга нисбатан бир неча ўн баравар юқоридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |