10.2. Кадрлар қўнимсизлиги ва кадрларнинг ички ҳаракати
Корхонада меҳнатнинг ноқулай шароитлари кадрлар қўнимсизлигининг асосий сабабларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, саноатда кадрлар қўнимсизлигининг ноқулай шароитлари туфайли бу кўрсаткич 20%ни ташкил қилади. Ноқулай шароитдан ташқари оғир жисмоний меҳнат сабабли 9%, сменали иш туфайли 2,8%, зерикарлилик, бир маромдалик ва монотон иш сабабли 1,0%, санитар-гигиеник аҳволнинг ёмонлиги сабали 5%, каби кўрсаткичлар кадрлар қўнимсизлигининг асосий сабабларини келтириб чиқарар экан. Меҳнат шароитларининг салбий кўрсаткичларини тавсифловчи омиллардан бири соғлиқ ёмонлашганлиги сабабли ишдан бўшаганлар миқдори ўртача ҳисобда 7,5%ни ташкил этади. Кадрлар қўнимсизлиги кўрсаткичлари ноқулай меҳнат шароити билан белгиланади ва 9,8 - 14,5% атрофида корхона ва тармоқлар бўйича тебраниб туради. Кадрлар қўнимсизлигининг тебраниши оғир қўл меҳнати билан банд бўлган ишчилар орасида ҳам кузатилади.
Ишчи кадрлар қўнимсизлигининг сабабларини текшириш шуни кўрсатадики, саноатнинг кўп тармоқларида, жуда кўп иш ўринлари яхшиланишига қарамасдан ёмон ташкил қилинган иш ўринлари ва қониқарсиз меҳнат шароити туфайли бўшаётганлар ҳажми ўсиб бормоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири ишчиларнинг кундалик талаблари ўсиб боришидир. Бунга айниқса ёшлар ижтимоий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш шароитларига янгича талаблар қўймоқдалар.
Кадрлар оқимини таҳлил қилишда, ишдан бўшаётган ходимларнинг анкета сўровлари ва шахсий суҳбатлардан олинган маълумотлардан фойдаланилади.
Таҳлил амалиётида кўпинча ёмон меҳнат шароити билан кадрлар оқими ҳаракати ҳажмини иш вақтига нисбатан баҳолаш керак. Шу сабабли йўқотиладиган иш вақти ўлчови (й) қуйидаги формула билан ҳисобланади:
Й = С х Йб х 0,5 (10.2)
Бу эрда:
С –ёмон меҳнат шароитлари туфайли ўз хоҳишига биноан бўшаганлар сони;
Йб – битта бўшаш ҳисобига йўқотилган иш вақти, кун;
0,5 – тадбирлар йил давомида бир текис ўтказилишини кўрсатувчи коеффистиент.
Корхоналарда кадрларнинг ички ишлаб чиқариш миграстияси алоҳида ўрин эгаллайди, чунки у ишчиларнинг цехларда ёмон меҳнат шароитлари иш жойларидан нормал шароитли жойларга ўтиш (мутахассислигини ўзгартирмаган ҳолда), шунингдек асосий иш жойларидан ёрдамчи цехларга ўтиши ва ҳ.к.да акс этади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, корхона ичидаги миграция унчалик зарарли ҳисобланмайди, чунки ишчиларнинг ўртача сони камаймайди. Бироқ, у корхонанинг баъзи участкаларига сезиларли зиён этказади.
Ишчиларнинг ички ишлаб чиқариш миграстияси туфайли кўриладиган иқтисодий зарар (Ми) қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
Ми = И х Мк х С (10.3.)
Бу эрда:
И - ишчининг бошқа жойга ўтиши сабабли иш жойининг бўш қолган кунлари сони;
Мк- битта ишчининг ўртача бир кунлик маҳсулот ишлаб чиқариши, с;
С - ёмон шароитлар туфайли иш жойини ўзгартирган ишчилар сони.
Do'stlaringiz bilan baham: |