Объектив диалектика субъектив диалектикани вужудга келтиради. Бу жиҳатдан диалектикага "янгича ёндошиш Хегель диалектикасидан тубдан фарқ қилади. Хегель диалектикасига кўра фикр, тафаккур диалектикаси нарсалар, буюмлар диалектикасини яратади, яъни субъектив диалектика объектив диалектикани туғдиради. Бошқа файласуфларнинг таълимотига қўра эса, аксинча, нарсалар, буюмлар диалектикаси фикр, тафаккур диалектикасини яратади.
Илмий диалектика борлиқ, яъни табиат, жамият ва инсон тафаккуридаги алоқадорликлар ва ривожланишларнинг умумий қонуниятлари ҳақида бизга тўғри йўналиш бериб, дунёни ўзлаштириш ва ўзгартириш йўлларини кўрсатиб берувчи назариядир, усулдир. Илмий диалектика дунёнинг ҳақиқий илмий манзарасини яратиб, кишиларда илмий дунёқарашни шакллантиришга ёрдам беради. Чунки илмий асосланган диалектика, биринчидан, дунёдаги ҳар бир нарса ёки ҳодисанинг ҳамма томонларининг бир-бирларига боғлиқ бўлиши ва бир-бирлари билан жуда мустаҳкам алоқадор эканлиги тўғрисида чуқур маълумот берса, иккинчидан, у босиб ўтилган босқичларни такрорланаётгандек бўлиб қўринадиган, лекин уларни бошқача, янада юқорироқ негизда такрорлайдиган тараққиёт, тўғри чизиқ билан эмас, балки спирал тарзда борадиган, маълум ҳолатларда бошланғич ҳолга гўё қайтгандай бўлиб қўринган, маълум таназзуллар ва бўҳронлар билан бўладиган илғор тараққиёт тўғрисидаги таълимот ҳисобланади
Диалектика кишиларнинг, уларни қуршаб турган дунёни билишининг умумий усули сифатида дунёга диалектик қарашни вужудга келтирган.
Дунёга диалектик қараш — бу барча нарса ва ҳодисаларни, уларнинг инсон миясидаги инъикослари — инсон билишини ҳам ўзаро алоқадорликда ва боғланишда, қарама-қаршиликлар бирлиги ва курашида, миқдор ва сифат ўзгаришларининг бир-бирига ўтишида, эскининг ўрни ни янги эгаллаши хуллас, уларни «ўз ҳаракати»да, ўзгариб ва ривожланиб туришида, пайдо бўлиб ва йўқ бўлиб туришида, ва айни вақтда ҳамма нарса ўзаро боғлиқлик ва алоқадорликда ва ўзаро муносабатда, деб тушунишдир. Бундай тушуниш диалектик қарашни вужудга келтиради. Дунёга диалектик қараш диалектик тафаккурни юзага келтаради.
Диалектик тафаккур субъект тафаккуррининг ривожланиш даражасига ҳам боғлиқдир. Табиат ва жамиятда пировард натижада ҳамма нарса диалектик тарзда юз беради. Бу диалектик жараён субъект миясида инъикос этганда, пайдо бўлган тасаввур ва тафаккур ё метафизик ёки диалектик йўл билан ҳосил қилиниши мумкин. Диалектик тафаккур шу жиҳатдан инсон тафаккури тараққиётининг нисбатан юқори босқичига хосдир. Диалектик тафаккур борлиқдаги нарса ва ҳодисалар асли қандай бўлса, уларнинг субъект миясида муайян фикр шаклида худди шундай акс этишидир. Диалектик тафаккур—бу диалектик фиқолаш усули. Диалектик тафаккур ҳам табиатшунослик ва ижтимоий фикр тараққиёти билан ўзгариб, ривожланиб боради. Унинг кейинги давр ижтимоий тараққиёт билан, жаҳон халқлари ҳамжамиятларининг вужудга келиши билан бортиқ юзага келган шакли, бу — янгича тафаккурдир. Янгича тафаккурнинг асосини жамиятни диалектик тушуниш ташкил қилади. Диалектик тафаккур усули ўз моҳияти билан софистик эклектик ва догматик тафаккур усулларидан тубдан фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |