1. Ўзбекистонда экспортни ривожлантиришда қишлоқ хўжалигининг ўрни 2



Download 36,78 Kb.
bet1/2
Sana22.02.2022
Hajmi36,78 Kb.
#101992
  1   2
Bog'liq
якуний назорат тармоқлар-



1. Ўзбекистонда экспортни ривожлантиришда қишлоқ хўжалигининг ўрни
2. Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари билан таъминланиш муаммолари.
3. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш масалалари.

  1. Мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсиши ва унинг жаҳон бозорига кириб боришини таъминловчи асосий омиллардан бири мамлакат экспорт салоҳияти ҳисобланади. Шу сабабли ҳам ривожланган ва ривожланаётган ҳар бир мамлакат ўз даромадини юксалтириш ва валюта оқимини кўпайтириш мақсадида экспорт ҳажмини оширишга ҳаракат қилади. Ўз навбатида бу мақсадга эришишда мамлакат барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда товар ва хизматлар ишлаб чиқариш ҳамда бозорга таклиф қилишни кўпайтиришга ҳаракат қилади.

Ўзбекистонда ҳам экспорт салоҳиятини ошириш ва жаҳон бозоридан муносиб жой олиш мақсадида жаҳон талабларига жавоб берадиган экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб келинмоқда. Шу муносабат билан қатор йилларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида эркин иқтисодий зоналар, турли саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш учун махсус лойиҳалар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда кўплаб халқаро ҳамкорлар билан биргаликда турли хил ишлаб чиқариш объектлари қурилиши амалга оширилмоқда ва режалаштирилмоқда. Лекин бугунги жаҳон бозори шиддат билан эгалланаётган бир пайтда биргина маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўзи кифоя қилмайди. Ҳозир маҳсулот ишлаб чиқаришдан кўра, уни сотиш ечимини топиш керак бўлган асосий вазифалардан ҳисобланади. Бу борада эса жаҳон бозорини, ундаги талаб ва таклифни ўрганиш, уни тадқиқ қилиш кабиларни қамраб оладиган маркетинг фаолияти билан шуғулланиш талаб этилади. Бу орқали бозорларни ўрганиш жараёнида пайдо бўладиган қандай товарларни, кимлар учун, қандай ҳажмда, қай кўринишда ва қанча миқдорда каби саволларга жавоб бўладиган маркетинг концепцияларидан фойдаланиш ўзининг ижобий натижасини беради. Маркетингда ишлаб чиқариш, товар, сотиш, анъанавий маркетинг, ижтимоий-ахлоқий маркетинг, ўзаро алоқа маркетинги каби концепциялар мавжуд. Бу концепцияларда мамлакат ёки минтақага қандай маҳсулотларни экспорт қилиш ўрганилиши ҳам мумкин.
Ўзбекистонда сўнгги вақтларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш орқали аҳоли даромадларини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. 2018 йилнинг ўзида мамлакатимиз биргина гилос экспорт қилувчи мамлакатлар рейтингида тўртинчи ўринга чиқиб олди. Хитой, Жанубий Корея каби мамлакатларда Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотларга талаб ортди. Бундай ижобий кўрсаткичларни янада яхшилаш қонунларни ҳам такомиллаштиришни талаб этади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти Ўзбекистон ва минтақадаги бошқа мамлакатлар учун муҳим даромад манбасидир. Қишлоқ хўжалиги соҳаси аҳолининг асосий даромад манбаларидан бири бўлиб, ривожланган қишлоқ хўжалиги сектори иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик учун катта аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалиги соҳаси экспорт салоҳиятининг сезиларли даражада ўсиши 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган. ФАО Техник ҳамкорлик дастурининг янги лойиҳаси Ҳукуматнинг айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ривожлантириш бўйича миллий стратегияни тайёрлашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги экспортини кенгайтириш учун ечим топиш керак бўлган асосий масалалар - транспорт, логистика, сақлаш, юқори сифатли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдир.
Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва соҳага бозор механизмларини жорий қилиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг кластер усули йўлга қўйилди, кластерларга ажратилган қишлоқ хўжалиги майдонларининг ҳажми экин турлари бўйича пахта-тўқимачиликда — 67 фоизни, чорвачиликда — 8 фоизни, мева-сабзавотчиликда — 7,5 фоизни ташкил этмоқда.
Кластер усулида етиштирилган хомашёни қайта ишлаш натижасида тайёр маҳсулот кўринишида истеъмолчига етказиб бериш имконини бермоқда.
Бугунги кунда республикамизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 66 та мамлакатига экспорт қилинмоқда. 2010 йилда экспортнинг 11,3 фоизи пахта толаси ҳиссасига тўғри келган бўлса, 2018 йилга келиб ушбу кўрсаткич 1,6 фоизгача камайди.
Шу билан бирга, соҳада айниқса мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантиришда самарали бозор механизмлари тизимли йўлга қўйилмаганлиги, илмий ёндашувнинг етарли эмаслиги тармоқнинг мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаслигига олиб келмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хомашёсига нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6 баравар, ёнғоқдан 5 баравар кўп даромад олиш имконияти мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5853-сон Фармони ижросини таъминлаш, мева-сабзавот ва узумчилик соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт ҳажмини ошириш, фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларни ўзлаштириш, пахта, ғалладан қисқартирилаётган майдонларга экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек, боғ, токзор ва иссиқхоналар имкониятларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида Президентимзининг фармон, қарорлари билан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.



  1. Давлатнинг, аҳолининг ҳамда ташқи бозорнинг талабларини сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан қондириш учун уларни етиштиришни кўпайтириш объектив зарурият ҳисобланмоқда. Бунинг учун талаб этилган миқдорда турли хилдаги ресурслар мавжуд бўлиши керак. Масалан, ер, сув, бино, иншоотлар, машиналар, тракторлар, ўрмон, боғлар, чорва ҳайвонлари, табиий ресурслар (ёғин, ҳарорат) кимёвий воситалар, меҳнат ресурслари. Лекин бу моддий-техника ресурслари таркибига маблағлар ва бошқалар кирмайди. Улар қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурсларини ташкил этади. Шу ресурслар ёрдамида қишлоқ хўжалигида турли хилдаги ишлар, хизматлар бажарилиб, маҳсулотлар етиштирилади. Уларнинг сифатини, ҳолатини яхшилаш, янгиларини яратиш мақсадида фан-техника тараққиёти амалга оширилади. Шунинг натижасида серҳосил, тезпишар навлар, сермаҳсул чорва зотлари, ҳар томонлама қулай ва самарали ҳисобланган техникалар, илғор технологиялар яратилди.

Шу ресурсларнинг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришидаги аҳамияти ниҳоятда улкан. Чунки барча турдаги деҳқончилик маҳсулотларини етиштиришда ердан фойдаланилади. Демак, ер бўлмаса, юқоридаги маҳсулотларнинг етиштирилиши таъминланмайди. Мамлакатимиз деҳқончилиги суғоришга асосланганлиги муносабати билан сув ресурсларининг аҳамияти улкан. Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурсларини иқтисодий мазмуни, моҳияти ва барпо этилиши ҳамда фойдаланилиши бўйича 3-чизмадаги тартибда туркумлаштириш мумкин. Жумладан:
I – барпо этилиши бўйича;
II – ишлаб чиқаришга муносабати бўйича;
III – ишлаб чиқаришда қатнашишига кўра;
IV – такрор ишлаб чиқарилиши бўйича.
Демак, қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари республика халқ хўжалиги ресурсларининг муҳим қисми ҳисобланади. Улар мулк сифатида тармоқнинг, корхоналарнинг иқтисодий негизини, асосини ташкил этади. Корхоналарнинг моддий-техника базаси мустаҳкам бўлса, уларда иқтисодий жиҳатдан ривожланиш учун асос мавжудлигидан далолат беради. Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари барпо этилиши бўйича табиий ва иқтисодий ресурслардан иборат. Табиий ресурслар ер, сув, ўрмон, чорва ҳайвонлари, иссиқлик ҳамда ёғингарчилик миқдоридан ташкил топади.
Уларнинг асосий қисми давлат тасарруфида бўлиб, корхоналарга, фуқароларга фойдаланиш учун берилади.
Иқтисодий ресурслар эса иқтисодий потенциалнинг таркибий қисми бўлиб, моддий, молиявий ҳамда меҳнат ресурсларидан ташкил топади. Қишлоқ хўжалигини:

  • моддий-техника ресурсларига ишлаб чиқаришнинг моддий воситалари: бинолар, иншоатлар, машиналар, тракторлар, комбайнлар, барча турдаги кимёвий воситалар, ўғитлар, уруғликлар, ем-хашаклар, ёқилғи, ёғловчи, қурилиш ва бошқа материаллар киради.

  • молиявий ресурсларига давлат томонидан ажратилаётган маблағлар, хўжаликларнинг жорий, валюта счётларидаги, ғазнадаги пуллари, амортизация фонди, акциялардан олаётган фойдалари, банк кредитлари ҳамда ички ва ташқи инвестицияларини амалга ошириш натижасида олинаётган маблағлар, таъсисчилар ва бошқа манбалардан келиб тушаётган маблағлар киради.

  • Уларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги ўрни ва аҳамияти жуда улкан. Чунки такрор ишлаб чиқариш жараёнида деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари талаб даражасида етиштирилиши ҳамда иш ва хизматлар кўнгилдагидек бажарилиши барча ресурсларнинг миқдорига ҳамда сифатига боғлиқ. Рспублика деҳқончилиги суғоришга асосланганлиги сабабли суғориладиган ерлар ва сув ресурсларининг таъсири жуда катта. Тармоқнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланиши, ишлаб чиқариш жараёнларининг амалга оширилиши асосан молиявий ресурслар билан боғланган.

Шундай экан, келажакда қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари талаб даражасида барпо этилишига алоҳида эътибор бериш зарур. Уни давлат, тармоқ ва хўжаликлар миқёсида амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари тармоқда фойдаланиладиган ва фойдаланилмайдиганларга бўлинади. Тармоқда у ёки бу мақсадда фойдаланилаётганлари–фойдаланилаётган ресурсларни, тармоқда мавжуд бўлиб, айрим объектив ва субъектив сабабларга кўра, вақтинча фойдаланилмаётганлари эса фойдаланилмаётган заҳира ресурсларни ташкил этади. Фойдаланилаётган заҳира ресурсларга заҳирадаги мелиоратив ерлар, айрим сув ҳавзаларидаги сувлар, ўрмонзорлар киради.
Тармоқ корхоналарида фойдаланилаётган моддий-техника ресурслари барча ресурсларнинг энг муҳим қисми ҳисобланади. Улар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига кўра, қуйидагича гуруҳларга бўлинади:

  • ишлаб чиқариш жараёнида бевосита ишлатиладиган, яъни қатнашадиган ресурслар;

  • ишлаб чиқаришда билвосита қатнашадиган ресурслар.

Ишлаб чиқаришда бевосита ишлатиладиган ресурслар ёрдамида турли хилдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, ишлар ва хизматлар бажарилади. Уларга экин экилган ерлар, яйлов ва пичанзорлар, экинларни суғориш учун сарфланаётган сувлар, машина, ер ҳайдаётган, экинларга ишлов бераётган тракторлар, комбайн, маҳсулотни кўпайтириш учун сарфланаётган кимёвий воситалар, ўғитлар, ҳайвонларга берилаётган ем-хашаклар, чорва ҳайвонлари, мевали дарахтлар ва бошқалар киради. Шулар ёрдамида кўпроқ, яхшироқ маҳсулот етиштириш таъминланади. Корхоналарнинг омбор, идора бинолари, айрим иншоатлари, техникалари, алоқа воситалари, компьютерлари ишлаб чиқариш жараёнида билвосита қатнашадилар. Уларни маҳсулот етиштиришга алоқаси чекланган.
Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари ўзига хос бир қанча хусусиятларга эга. Айрим моддий ресурслар табиат маҳсули ҳисобланади. Жумладан, ер, сув, ҳарорат, ёғингарчилик. Уларнинг барпо этилиши ҳамда такрор ишлаб чиқарилиши кўпроқ табиатга боғлиқ. Лекин қишлоқ хўжалигида банд бўлган фуқаролар ўзларининг билимларини, тажрибаларини ҳамда тадбиркорлигини ишга солган, фан-техника ютуқларидан, илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда бу табиий омиллардан самарали, ўринли фойдаланишга ҳаракат қиладилар, аксарият ҳолларда яхши натижаларга эришадилар. Шунинг учун ҳам тармоқ ишлаб чиқариши табиатга ҳам боғлиқ.
Қишлоқ хўжалиги моддий-техника ресурслари таркибида чорва ҳайвонлари, ўсимликлар, мевали дарахтлар қатнашиши тармоқнинг муҳим хусусияти эканлигига алоҳида эътибор бериш, шунингдек, саноат тармоқларида ишлаб чиқарилган моддий-техника воситалари, тракторлар, машиналар, механизмлар, дастгоҳлар, кимёвий воситалар, ёқилғи, ёнилғи ҳамда ёғловчи материаллар ва бошқаларнинг иштирокини ҳам эътиборга олиш лозим. Саноат тармоқларида ишлаб чиқарилган моддий-техника воситалари, маълумки, инсон меҳнати натижасида яратилади. Улардан фойдаланиш самарадорлиги тармоқ ишлаб чиқаришининг мавсумийлигига ҳам боғлиқ.
Юқоридаги талабларга жавоб берадиган моддий-техника ресурслари асосан қуйидаги манбалар ҳисобига барпо этилади:
– корхонанинг маблағлари;
– четдан жалб этиладиган маблағлар.
Биринчисига корхоналарнинг маҳсулот сотиш, иш ва хизматлар бажариш натижасида олаётган пул даромадлари, тақсимланмаган фойдадан ажратилаётган маблағ, амортизация фондидан ажратилаётган маблағ, амортизация фонди ҳисобланган маблағ, фойдаланилмаётган айрим ишлаб чиқариш воситаларини сотишдан, ижарага берилаётган воситалардан фойдаланиш натижасида ва бошқа манбалардан олинган маблағлар киради. Бунда хўжаликларнинг акциялар чиқариб сотишдан олаётган пул даромадлари ҳам муҳим манба ҳисобланади. Лекин бу масала республика қишлоқ хўжалигида ҳозирча ҳал этилгани йўқ. Жуда муҳим бўлган бу масалани келажакда, албатта, ҳал этиш зарур.
Иккинчисига ирригация-мелиорацияга, экологияга ҳамда ижтимоий соҳаларга давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар, давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинаётган маҳсулотларга давлат ҳисобидан ажратиладиган транш маблағлари, тижорат институтларининг кредит маблағлари, турли манбалардан жалб этилаётган инвестициялар, ҳомийларнинг, ҳамкорларнинг маблағлари ва бошқа манбалардан жалб этиладиган маблағлар киради. Бу маблағлар ҳисобига қишлоқ хўжалик корхоналари моддий-техника воситаларини уларни ишлаб чиқарувчиларнинг бевосита ўзларидан ёки биржалардан, кўргазмалардан, аукционлардан шартномалар асосида сотиб олиб, моддий-техника базаларини мустаҳкамлашлари, айрим ҳолларда фойдаланиш учун ижарага олишлари мумкин. Шундай тартибда шакллантирилган моддий-техника ресурсларидан хўжаликлар йил мобайнида тўлиқ ва самарали фойдаланишса, барча турдаги тадбирларни вақтида, сифатли амалга оширишлари аниқ.
Республика қишлоқ хўжалигидаги машиналар, тракторлар ҳамда механизмлар сони қуйидаги сабаблар таъсирида қисқарган:

  • жисмоний ҳамда маънавий эскирганлиги сабабли ҳисобдан чиқарилган;

  • ортиқча ҳисобланган айрим қишлоқ хўжалик техникалари талабгорларга сотилган, фойдаланиш учун ижарага берилган;

  • хўжаликларнинг маблағлари етишмаслиги сабабли янги, серунум техникалар сотиб олишнинг камлиги.

Лекин юқоридагиларга асосланган ҳолда қишлоқ хўжалигидаги машина, тракторлар, механизмларнинг сони фақатгина камайишга юз тутган, деб хулоса чиқариш унчалик тўғри булмайди. Чунки хўжаликлар бозор иқтисодиёти шароитида уларни танлаш имкониятларига эга. Шунинг учун сўнгги йилларда фан-техника тараққиёти натижасида бақувват, серунум, самарали техникаларни маълум миқдорда сотиб олмоқдалар. Чунончи, «Т-28х4», «Магнум» тракторларини, «Кейс» комбайнларини сотиб олмоқдалар. Бу жараёнда давлатнинг кўмаги катта.
Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида кимёвий воситаларни, жумладан, минерал ўғитларни сотиб олишга алоҳида эътибор берилмоқда. Чунки улар тупроқ унумдорлигини ошириб, экинлар ҳосилдорлиги юксалишини, ёввойи ўтлар ҳамда зараркунандаларни озайтириб, меҳнат ва маблағ сарфлари камайишини, маҳсулот сифати яхшиланишини таъминлайди.

Download 36,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish