1. «Ўзбекистон Республикасида юридик хизмат» ўқув фанининг предмети



Download 19,56 Kb.
bet2/3
Sana25.02.2022
Hajmi19,56 Kb.
#263831
1   2   3
Bog'liq
1 mavzu

Биринчиси, юридик хизмат ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асосларини ташкил қилувчи – миллий қонунчилик базасининг сифат жиҳатдан юқори даражага кўтарилишига хизмат қилади, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг устувор йўналишларини қонунчилик билан уйғунлаштиради.
Иккинчиси, юридик хизмат ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг асосий принципи бўлган қонун устуворлигининг оқилона таъминланишига хизмат қилади. Давлат ҳокимияти органларида, айниқса Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси палаталаридаги юридик хизматлар томонидан қонун ҳужжатлари экспертизадан ўтказилиши жараёнида уларнинг Конституцияга ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, ҳуқуқий нормалар ўртасидаги ўзаро мутаносиблик, тизимлилик таъминланади, аниқланган ички зиддиятлар ва параллелликлар бартараф этилади. Шунингдек, юридик хизмат бошқарув органлари фаолиятида ҳам қонунийликнинг таъминланишига, улар томонидан чиқарилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституция ва қонунларга мослиги, юридик техника талабларига мувофиқлигини текширишда муҳим ўрин тутади.
Учинчиси, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда фаолият кўрсатувчи юридик хизмат ходимлари ўз меҳнат жамоасида қонунчиликни мунтазам тарғиб қилиш, ходимларни юридик адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлаш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали жамият ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга ижобий таъсир кўрсатади.
Юридик хизматнинг давлат ҳокимияти ва бошқарувидаги ўрни тобора ортиб бормоқда. Тадбиркорликка кенг шароит яратиб берилганлиги боис, йилдан-йилга хўжалик юритувчи субъектлар сони кўпайиб, юридик хизмат фаолият кўрсатадиган объектлар қамрови ҳам ортиб бормоқда. Бу эса ушбу муносабатларни илмий жиҳатдан тадқиқ этиш, бу соҳада тайёрланаётган кадрларга юридик хизмат фанининг предметини чуқур ўрганишни таъминлаш, уларни турли ҳаётий ва ишлаб чиқариш ҳолатларида ҳуқуқий воситалардан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришни хизмат килади.
“Ўзбекистон Республикасида юридик хизмат” фани мустақил ҳуқуқ соҳаси бўлмай, балки амалий фанлар қаторига киради ва ўзида деярли барча ҳуқуқ соҳаларини қўллаш услубларини мужассамлаштиради.
Ҳозирги вақтда ушбу фан “Ўзбекистон Республикасида юридик хизмат” деб номланиб, ўзининг предметига эгадир.
Мазкур фан “Хўжалик ҳуқуқи”, “Фуқаролик ҳуқуқи”, “Маъмурий ҳуқуқ”, “Меҳнат ҳуқуқи”, “Фуқаролик процессуал ҳуқуқи”, “Иктисодий процессуал ҳуқуқи” ва бошқа фанлардан ўзига хос жиҳатлари билан фарқ қилади.
Масалан, “Хўжалик ҳуқуқи” фани хўжалик ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинувчи, хўжалик фаолияти соҳасидаги ижтимоий муносабатларни, шу жумладан хўжалик шартномалари тушунчаси, асосий шартлари, уларни тузиш, ижро қилиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартибини ўрганса, “Ўзбекистон Республикасида юридик хизмат” фани хўжалик шартномаларини тузиш, ижро қилиш, ўзгартириш ва бекор қилишда юридик хизмат ходимларини иштирокини, бу йўналишдаги хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ташкил қилиш тартибини ўрганади.
”Маъмурий ҳуқуқ” фани бошқарув соҳасидаги бири иккинчисига бўйсунувчи органлар ўртасидаги; бир-бирига бўйсунмайдиган давлат бошқаруви органлари ўртасидаги; давлат бошқаруви ва уларга бўйсунадиган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги; давлат бошқаруви органлари ва жамоат бирлашмалари ўртасидаги; давлат бошқаруви органлари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларни ўрганади. “Ўзбекистон Республикасида юридик хизмат” фани эса давлат бошқарув органининг мустақил таркибий бўлинмаси бўлган юридик хизматнинг ҳуқуқий мақомини, унинг бошқарув органида қонунчиликни таъминлашдаги роли ва бошқа соҳалардаги фаолиятини ўрганади.
“Ўзбекистон Республикасида юридик хизмат” фанининг ”Меҳнат ҳуқуқи” фанидан фарқи шундаки, у меҳнат муносабатларини эмас, балки бошқарув органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятида меҳнат қонунийликни риоя қилиш ва меҳнат интизомини мустаҳкамлашда юридик хизмат ходимлари қандай иштирок этишини ўрганади.
”Иктисодий процессуал ҳуқуқи” фанида иктисодий судлов ишларини юритишдаги муносабатлар, шу жумладан иктисодий судларига тақдим қилинадиган даъво аризалари, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризалар, апелляция, кассация шикоятлари мазмуни ўрганилса, “Ўзбекистон Республикасида юридик хизмат” фанида мазкур даъво аризалар ва шикоятларни расмийлаштириш ишларини ташкил қилиш, иктисодий судларига тақдим этиш ва унда юридик хизмат ходимларини иштироки ўрганилади.
Демак, “Ўзбекистон Республикасида юридик хизмат” фанининг предметини Ўзбекистон Республикасида юридик хизмат тўғрисидаги қонунчиликнинг ривожланиши, юридик хизмат тизими ва тузилиши, унинг ҳуқуқий мақоми, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари, юридик хизматга раҳбарлик қилишни ўрганиш ташкил қилади.



Download 19,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish