1. «Ўзбекистон Республикасида юридик хизмат» ўқув фанининг предмети


«Ўзбекистон Республикасида юридик хизмат» ўқув фанининг аҳамияти ва ўрганиш услублари



Download 34,21 Kb.
bet3/3
Sana25.02.2022
Hajmi34,21 Kb.
#303145
1   2   3
Bog'liq
1 Мавзу

2. «Ўзбекистон Республикасида юридик хизмат» ўқув фанининг аҳамияти ва ўрганиш услублари
Ҳозирги даврда юридик хизмат ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш механизмининг бир қисми сифатида қонунчиликни, интизомни, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва давлат органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг амалий воситаларидан бирига айланмоқда. Шунинг учун юридик хизмат доимий эътиборни, унга малакали ва мунтазам раҳбарлик қилишни талаб қилади.
Юридик хизмат ўз мавзусига кирувчи масалаларни тегишли ёндашиш усуллари, маълум методлар ёрдамида ўрганади. “Метод” иборасини фанга қадимги юнонлар олиб кирганлар. Метод (юнонча «metodos» сўзидан олинган бўлиб) – бирор нарсага эришиш йўли, билиш усули маъносини англатади. Метод табиат ва ижтимоий ҳаёт ҳодисаларини ўрганиш, билиш, тадқиқ этиш усулидир. Илмий изланишнинг муваффақияти кўп жиҳатдан фойдаланиладиган усулларнинг самарадорлигига боғлиқ. Тадқиқот олиб боришнинг усуллари, воситалари, методларини доимо такомиллаштириб бориш янги билимларга эришишнинг, тараққиёт қонуниятларини очишнинг ишончли гаровидир.
Юридик хизмат ўз предметини, тадқиқот мавзуларини ўрганиш ва таҳлил этишда қўлланадиган методлар йиғиндиси, ҳосил қилинадиган билимларни умумлаштириш, тизимлаштириш ва таснифлаш тамойиллари фаннинг методологиясини ташкил этади. Баъзи адабиётларда фаннинг методологиясини методларнинг оддий йиғиндиси тарзида изоҳлашга уриниш мавжуд.
Юридик фаннинг методи – давлат ва ҳуқуқий воқеликларни англаш, юридик билимлар ҳосил қилувчи ва уларни жамловчи усуллардан иборат юридик метод. Юридик метод ҳуқуқнинг тушунчасидан, табиатидан келиб чиқувчи воқеликларни юридик англаш ҳамда ифодалаш усули ҳисобланади. Юридик методнинг хусусияти шундаки, у ўзининг билиш мантиғи ва табиатига кўра, тушунчаларни ифодаловчи ҳуқуқий метод, воқелик ҳақидаги билимларни ҳуқуқий моделлаштириш усули, воқеликни юридик хизмат тушунчалари доирасида ҳамда нуқтаи назаридан англаш усули, воқеликнинг белги, хусусият, жиҳатларини айнан ҳуқуқий белги, хусусият, жиҳат сифатида тушуниш усули бўлиб, бунда воқелик ҳуқуқий таърифлар, ҳуқуқий ифодалар ва ҳуқуқий мезонлар тарзида баён этилади. Бошқа фанларнинг методи каби юридик хизмат фанининг методлари ҳам умумий илмий, махсус ва хусусий илмий усулларга бўлинади. Умумий илмий методлар – табиат, жамият ва тафаккур ҳодисаларини ўрганишда қўлланиладиган энг умумий ёндашувлар, усуллар, билишнинг умумий принципларидир.
Юридик хизматнинг умумий методлари билан бир қаторда унинг мавзусини ёритишга ёрдам берувчи махсус ва хусусий илмий методлари ҳам мавжуд. Бу методлар қуйидагилардан иборат: мантиқий метод, тарихий метод, қиёсий-ҳуқуқий метод, аниқ – социологик метод, статистик-математик методи ва бошқалар.
Тарихий метод – юридик хизмат фанининг тарихий ривожланиш шарт – шароитларига боғлаб ўрганиш усул бўлиб, унда Ўзбекистонда юридик хизматнинг вужудга келиши, такомиллашиши ва истиқболлари тадрижий ривожланиш нуқтаи назаридан ўрганилади. Бошқача қилиб айтганда, юридик хизматнинг пайдо бўлиши, тарихан вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларнинг тарихий тараққиёт босқичларида ривожланиши, ўзгариши ва шаклланишига таъсир этган омилларни кўрсатиб бериш ва амалиётга жорий қилиниш босқичлари ҳамда тарихий даврлардаги юридик хизматни тартибга солувчи нормаларни ўзаро таққослаш мазкур услуб орқали тадқиқ қилинади.
Қиёсий – ҳуқуқий метод – қиёслаш, таққослаш, солиштириш, чоғиштириш орқали юридик хизматнинг воқеликларини ўрганиш, уларнинг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини аниқлаб олиш усули. Турли хорижий мамлакатларнинг юридик хизматини, шу соҳага оид норматив-ҳуқуқий базасини, амалий тажрибасини миллий ҳуқуқ тизимидаги юридик хизмат билан таққослаш, ўзаро тажриба алмашиш, ютуқларни ўзлаштириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш қиёсий-ҳуқуқий услубни қўллаш ёрдамида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси юридик хизматнинг ўзига хос жиҳатларини тушуниб олиш учун уни бошқа давлатларнинг юридик хизматлари билан солиштириб ўрганилади ва ҳоказо. Қиёсийҳуқуқий усул ёрдамида юридик хизматнинг нафақат бошқа мамлакатлардаги аналоглари (ўхшаш ҳодисалар) билан фарқи аниқланди, балки уларнинг ўтмишдаги, аввалги босқичдаги ҳолати билан ҳозирги кундаги ҳолати қиёслаб қимматли маълумотлар тўпланади. Ушбу метод турли давлатлар ва ҳуқуқий тизимларнинг умумий ва ўзига хос томонларини билиш ҳамда ана шу асосда юридик хизмат тартибга солиш буйича норматив ҳуқуқий ҳужжатларни ва жараёнларни ўзаро солиштириш асосида улар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлашга имкон беради.
Юридик хизматнинг ривожланишида тегишли социологик кузатувлар муҳим ўрин эгаллайди. Зеро, шахсий кузатувлар, сўровлар, суҳбатлашиш йўллари билан юридик хизматнинг ҳолати, сифати, соҳага оид тегишли қонунчилик ҳужжатларининг самарадорлиги ва нуқсонлари ўрганилади ҳамда шу асосда фойдали хулосалар чиқарилади.
Аниқ - социологик метод – юридик хизмат масалаларини давлат идоралари фаолияти, давлат ва жамият бошқарувини ҳуқуқий тартибга солиш йўлларини реал ҳаёт билан боғлаб ўрганиш усулидир. Аниқ – социологик метод қуйидаги илмий-амалий усуллардан фойдаланади: ёзма ёки оғзаки сўров (анкета) ўтказиш, жамоатчилик фикрини аниқлаш ва таҳлил қилиш, статистик маълумотлар ва ҳужжатларни (архив материалларини) таҳлил этиш, кузатув олиб бориш, суҳбат, тажриба ўтказиш ва бошқалар. Аниқ-социологик методнинг маъноси шундаки, илмий таҳлилнинг бу усулида юридик амалиёт, ҳуқуқий ҳаётнинг муҳим жиҳатлари, юридик хизматнинг амал қилиши ҳақида ҳаққоний маълумотлар (ахборот) тўплаш, таҳлил этиш ва қайта ишлаш амалга оширилади. Олинган натижалар асосида юридик хизматнинг воқелик хусусида назарий умумлашмалар, хулосалар чиқарилади ва тегишли амалиётни такомиллаштиришга оид қарорлар қабул қилинади. Масалан, суд-ҳуқуқий тизимда ўтказилаётган ислоҳотларнинг самарасини аниқлаш учун аниқ-социологик тадқиқотлар ўтказиш мумкин. Бунда суд амалиёти, прокурор назорати ҳамда тергов амалиёти бўйича статистик маълумотлар ва архив материаллар ўрганилади, анкета сўровлари ўтказилади, жамоатчилик фикри ўрганилади ҳамда улар математик ва компьютер ишловидан ўтказилиб, ҳосил бўлган ахборот асосида илмий асослантирилган хулосалар чиқарилади, зарур тавсиялар ишлаб чиқилади.
Юридик хизматларнинг тубдан такомиллашаётгани уларнинг самарали фаолият юритишига, мамлакатимизда қонун устуворлиги изчил таъминланишига хизмат қилади.
Download 34,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish