1 Ўзбекистон республикаси



Download 1,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/112
Sana22.06.2022
Hajmi1,63 Mb.
#691722
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   112
Bog'liq
1.2.-Qonunchilik-normalari

1.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Узлуксиз 
таълим тизимини дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан 
таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги 05.01.1998 
йилдаги № 4 сонли Қарори. 
Ушбу Қарорда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим-
тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол 
авлодни вояга етказиш тўғрисида“ги Фармонига мувофиқ, узлуксиз таълим 
тизимини замонавий талабларга жавоб берадиган ўқув-услубий адабиётлар 
мажмуи билан таъминлашни такомиллаштириш, бу муҳим ишга етук 
олимларни, юқори малакали мутахассисларни жалб этиш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси
 
Вазирлар Махкамаси томонидан Халқ таълими 
вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига: 
1. Бир ой муддат ичида узлуксиз таълим тизими турларида 
қўлланиладиган ўқув-услубий адабиётлар мажмуи ва бошқа ўқув 
воситаларига қўйиладиган талаблар ҳамда уларни баҳолаш мезонларини 
ишлаб чиқиш; 
2. Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда 1998 йил 1 февралга 
қадар ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қатъий 
буюртмалар, шартномалар ва танлов асосида яратиш, муҳокамадан ўтказиш 
ва нашр этиш тартибини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 
3. 1998 йил 1 мартга қадар амалда қўлланилаётган ўқув дастурлари, 
дарсликлар ва ўқув-услубий адабиётлар ҳамда бошқа ўқув воситаларини 
ишлаб чиқилган янги мезонлар асосида экспертизадан ўтказиш вазифалари 
юклатилди. 
Шунингдек, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш 
Республика комиссияси экспертиза натижаларини кўриб чикиб, 1998 йил 15 
мартга қадар, қўлланилаётган ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув-услубий 
адабиётлардан фойдаланишни давом эттириш мумкинлиги тўғрисида хулоса 
чиқариши. Давлат матбуот қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат 
стандартлаш, метрология ва сертификация маркази 1998 йил 1 февралга 
қадар янги ўқув-услубий адабиётлар мажмуининг ўқувчилар ёши ва 
ривожланиши хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг нашр сифатини 
яхшилаш мақсадида санитария-гигиеник ва матбаа стандартларига мос 
келишини таъминлаш учун норматив ҳужжатларни амалга киритиши 
белгилаб қўйилди. 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 
тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва "Устоз" 
жамғармаси билан биргаликда "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти 
муаллифи" танловини таъсис этиши ва мукофотлаш мезонини амалга 
киритишлари; 


64 
-бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан дарсликлар ва ўқув 
адабиётлари яратиш учун грантлар ва "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув 
адабиёти муаллифи" танлови ғолибларига мукофотлар ажратишни ташкил 
этишлари белгилаб қўйилди. 
Давлат матбуот қўмитаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, 
дарсликлар ва ўқув адабиётларига қўйиладиган талаблар ҳамда уларни 
баҳолаш мезонлари асосида экспертизадан ўтказилган дарсликлар ва ўқув 
адабиётларига муаллифлик қалам ҳақи миқдорини шартнома асосида эркин 
белгилаш Низомини ишлаб чиқиш ва амалга киритиши белгиланди. 
1998-1999 ўқув йили (1 сентябрь)дан бошлаб ўрта умумтаълим 
мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини
дарсликлар билан таъминлашнинг пулли шакли жорий этилиши белгилаб 
қўйилди. Шунингдек, барча мактабларнинг 1-синф ўқувчилари, меҳрибонлик 
уйлари, ақлан ва жисмонан заиф болалар учун ихтисослаштирилган 
мактаблар ва мактаб-интернат ўқувчилари дарсликлар билан тўлалигича 
бепул таъминланиши кўрсатиб ўтилди. 

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish