24-37
2.4
Хитой баргли карамни етиштириш технологияси ....................
37-42
2.5.
Карамнинг ташқи муҳит шароитига талабчанлиги
43
3
ЎРГАНИЛГАН МАЪЛУМОТ НАТИЖАЛАРИ......................... 46-49
3.1
Турли меъѐрларда озиқлантирилган хитой баргли карамини
фенологик
ва
биометрик
курсаткичларига
таъсири...........................................................................................
46-47
3.2
Ўғитлаш меъѐрларини хитой баргли карами хосилдорлигига
таъсири.........................................................................................
48-49
3.3
Ўғитлаш меъѐрларини хитой баргли карами махсулоти
сифатига таъсири..........................................................................
49
ХУЛОСАЛАР................................................................................
50
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.....................
51-55
ИЛОВАЛАР.....................................................................................
1-12
3
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги: Ҳозирги вақтда дунѐнинг давлатларида
биологик фаол моддаларга бой бўлган сабзавот экинларини ва уларни
етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш хамда оммалаштириш бўйича
катта дастур амалга оширилмоқда.Сабзавотчилик қишлоқ хўжалигини энг
қадимий йўнлишларидан бири ҳисобланади. Маълумки, сабзавотлар
кўплаб витаминлар, микроэлементлар, фитонцидлар ва бошқа биологик фаол
моддалар манбаи ҳисобланади ва уларни кўпчилиги таркибида антиоксидант
бўлиб, организмни тез қаришдан хамда кўпгина касалликлардан ҳимоя
қилади. Шунинг учун янги сабзавотларни экин сифатида етиштиришга
киритилиши аҳолининг овқатланиш сифатини яхшилайди.
Уларни таркибида 20 хилдан ортиқ витаминлар карбон сувлари,
кўплаб минерал тузлар мавжудки улар инсонлар учун хаѐт манбаи
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам сабзавотларни «Саломатлик сарчашмалари»
деб ҳам аталади.
Сабзавотларни дунѐда тарқалган 1200 туридан Ўзбекистонда фақат 30
тури етиштирилади ва бу сабзавотларни истеъмол қилиш мавсумий
ҳисобланади. Бундан 5 тури [помидор, пиѐз, бодринг, сабзи ва карам]
сабзавот экин майдонини 83-85% фоизини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Олий Мажлиснинг
25-декабр 1999-йилдаги Қишлоқ хўжалиги тараққиѐти - халқни обод турмуш
манбаи номли докладида халқимизни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ
таъминлаш таъкидлаб ўтилган.
Аҳоли сонининг муттасил ўсиб бориши, яъни 2010-2050-йилларга
келиб дунѐ аҳолисининг сони 2,3 млрд. га ўсиши кутилган бир шароитда
мамлакатимизда сабзавотларни кўпайтириш бўйича ҳукуматимизни
белгилаган чора-тадбирлари ўз самарасини бермоқда.
4
Ўтган 2012-йил тезкор маълумотларга қараганда мамлакатимизда
картошкада 2056,1 минг тонна, сабзавотдан эса 7766,5 минг тонна маҳсулот
етиштиришга эришилди.
Шунингдек,
Республикамиз
Президентининг
озиқ-овқат
маҳсулотларини кўпайтириш ва бозорларни тўлдириш бўйича 2009-йил 26-
декабрдаги қарорида озиқ-овқат маҳсулотларини ва уларни турларини
кўпайтириш ва бу билан аҳолини маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлашга
эришиш
таъкидланади.
Юқоридаги
тадбирларни
амалга
ошириш
мамлакатимизда сабзавот экинларини турларини кўпайтириш ва уларни
истеъмол қилиш муддатларини узайтириш талаб қилинади. Таркибида
биологик фаол моддалари кўп сабзавот экинлари гурухига карамдошлар
оиласига мансуб бўлган экинлар, булардан Хитой баргли карами алоҳида
ўрин эгаллайди. Бироқ Ўзбекистонда Хитой баргли карами умуман
ўрганилмаган ва бу сабзавот экини бўйича маълумотлар кам.
Шунинг учун бу экинни озуқали хусусиятини ўрганиш, серхосил
навларини танлаш, етиштириш технологиясини асосий қисмларини аниқлаш,
аҳолини сабзавотларга бўлган талабини тўлиқ қондириш ҳозирги кун
сабзавотчилигини муҳим вазифаларидан ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг қулай тупроқ иқлим шароити кўпгина
сабзавотларни етиштириш имкониятини беради. Бироқ хозирги кунда
сабзавотларни турлари кўп эмас. Жами сабзавотлар билан банд этилган
майдонни 83%и фақат 5та экин, пиѐз, помидор, бодринг, сабзи ва оқ
бошли карамга ажратилган. Жами республикамиз далаларида 30 та
сабзавот экинлари экиб келинмоқда. Ваҳоланки, сабзавот экинларини
1200 дан ортиқ турлари ер юзида ўстирилади. Бу сабзавот экинларини
турларини кўпайтириш вазифасини қўйиб аҳолимизни озиқланиш
сифатини яхшилаш имкониятини беради.
5
Хукуматимизнинг
сабзавотчилик
картошкачиликни
республикамизда ривожлантириш борасида белгилаб бераѐтган
тадбирлари натижасида 2012-йилда 7м7 млн тонна сабзавот ва 2 млн
тоннага яқин картошка етиштирилиб озиқ-овқат хавфсизлиги
таъминланмоқда.
Сабзавотлар ўзини таркибидаги кўплаб витаминлар, минерал
тузлар, фитосидларни хамда бошқа биологик фаол моддаларга эга
бўлиши инсон саломатлигини сақлашда уни ўрни беқиѐсдир. Айрим
сабзавотлар таркибида темир моддасининг борлиги камқонлик
касаллигини олдини олишда катта аҳамиятга эга. Бозор иқтисодиѐти
шароитида
ишлаб
чиқарувчиларга
номавсумий
сабзавотларни
етиштириб катта фойда олиш муҳим ҳисобланади. Шунга кўра, бунда
сердаромад экинларни танлаш ва уларни эрта баҳорги, кеч кузги ва
қишки мавсумларда ўстириш алоҳида ўрин эгаллайди. Таркибида
кўплаб биологик фаол моддалари ва темир моддаси бўлган
сабзавотларга хитой баргли карами “Пак-Чой” киради. Бу экин жуда
эрта пишар ва совуқга чидолмиди. Хитой баргли карами Жанубий-
Шарқий Осиѐда кенг тарқалган сабзавот экини. Бу экин хитойда жами
сабзавот экин майдонларини 25% ида ўстирилади. Японияда хитой ва
пекин карамлари етиштириладиган майдон 34 минг гектарни ташкил
этиб, 1млн тоннагача карам маҳсулоти етиштирилади. Шунингдек, бу
экин АҚШ да, Ғарбий Европада, Россиянинг Узоқ Шарқ ўлкасида хам
кенг тарқалган. АҚШ да ва Европа давлатларида теплитсаларда,
плѐнкали қурилмалар остида ва очиқ майдонларда етиштирилади.
Унинг маҳсулоти турли хилдаги янги салатларни таѐрлашда,
шунингдек, тузланган, буғлатилган, консерваланган, қурилитган ҳолда
турли овқатларни тайѐрлашда ишлатилади.
6
Хитой баргли карами бошқа карам турлари каби мазали таъмга,
юқори миқдорда витаминларга ва биологик фаол моддаларга бой бўлиб,
дориворлик ҳусусиятига хам эга.
Юқоридагиларга асосланиб, биз ўз битирув малакавий ишимизни
хитой баргли карамини ўғитлаш технологиясини урганишга каратдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |