7. Агар маҳсулот нархининг 5 % га камайиши таклиф ҳажмини 9 % га пасайтирса, бундай таклиф: А) Ноэластик.
Б) Бирлик эластик.
В) Эластик.
Г) Мутлоқ ноэластик таклиф деб юритилади.
8. Ноэластик талаб дейилади, агар: А) Товар баҳосининг 1 % га ошиши унга бўлган талаб ҳажмини 1 % дан кам миқдорда пасайтирса;
Б) Товар баҳосининг 1 % га ошиши унга бўлган талаб ҳажмини 1 % дан ортиқ миқдорда пасайтирса;
В) Баҳонинг ҳар қандай ўзгариши ялпи тушумнинг ўзгармаслигига олиб келса;
Г) Баҳонинг 1 % га кўтарилиши талаб ҳажмининг ошишига олиб келмаса.
9. Неъмат нафлилигининг камайиб бориши қонунига кўра: А) Q миқдордаги неъматни истеъмол қилишнинг умумий нафлилиги камайиб боради;
Б) Q миқдордаги неъматни истеъмол қилишнинг умумий ва чекли нафлилиги камайиб боради;
В) истеъмолчининг истеъмол қиладиган неъматлари ҳажмини камайиб боради;
Г) Q миқдордаги неъматни истеъмол қилишнинг умумий нафлилиги (TU) ортиб боради аммо чекли нафлилиги камайиб боради.
10. Неъматнинг баҳосини: А) унинг умумий нафлилиги белгилаб беради;
Б) истеъмолчининг истеъмол қилган неъматлари миқдори белгилаб беради;
В) унинг чекли нафлилиги белгилаб беради;
Г) неъматга бшлган талаб белгилаб беради.
Саволлар
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Тўғри жавоб
А
А
А
А
А
А
А
А
А
А
Б
Б
Б
Б
Б
Б
Б
Б
Б
Б
В
В
В
В
В
В
В
В
В
В
Г
Г
Г
Г
Г
Г
Г
Г
Г
Г
II. Қуйидаги фикрларга қўшиласизми? 1. Узоқ вақт оралиғида қондирилмай қоладиган зарурий эҳтиёжлар ҳам мавжуд.
2. Қарши чўлидаги ерларни 1980-йилларда ўзлаштирилмаганига қадар ресурс деб аташ мумкин эмасди.
3. “Ишлаб чиқариш омиллари унумдорлигининг камайиш қонуни” товарнинг нархи пасайганда унга бўлган талабнинг ошишини ифодалайди.
4. Таклиф эгри чизиғининг ўнгга сурилиши ишлаб чиқарувчиларнинг ҳар бир нархлар даражасида кўпроқ маҳсулот таклиф этишини кўрсатади.
5. Талабнинг ошиши таклифни ҳам ошириб, мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига сабаб бўлади, аммо бунда мувонатли нарх даражаси ўзгармай қолади.
6. Нархнинг тақсимот вазифаси унинг товарлар ортиқчалиги ва тақчилликни бартараф эта олишида кўринади.
7. Сотувчининг даромади эластиклик коэффиценти бирдан катта бўлганда максималлашади.
8. Агар эластиклик коэффиценти бирдан катта бўлса, солиқ юкининг катта қисми истеъмолчи зиммасига тушади.
9. Бюджет чизиғи бефариқлик эгри чизиғи билан кесишганда истеъмолчи нафлиликни максималлаштиради.
10. Истеъмолчи даромадининг ошиши бюджет чизиғи ётиқлигининг ўзгаришига олиб келади.
Саволлар
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Тўғри жавоб
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
III. Масалани ечинг: “Сарбаст” пивоси бозорида унга бўлган таклиф ва талаб чизиқли. 2009 йилда 1 шиша пиво 1200 сўм бўлганда, унга бўлган кунлик талаб 75 000 шишани ташкил қилган. Нарх бўйича талаб эластиклиги -1,5 ва нарх бўйича таклиф эластиклиги 1,6. Бундан ташқари янги “Туборг” пивоси бозорга чиқиши билан “Сарбаст” пивосига бўлган талаб 10 фоизга қисқарди.
Аниқлансин:
а) “Сарбаст” пивосининг талаб ва таклиф функцияларини топинг ва мувозанат нархи ҳамда миқдорни аниқланг.
б) “Туборг” пивоси бозорга чиқиши билан “Сарбаст” сотиш ҳажми қанчага қисқарган?
в) “Сарбаст” пивоси сотувчисининг даромади қанчага камайган?
28-ВАРИАНТ I. Вариантлардан тўғри жавобни белгиланг: 1. Микроиқтисодиёт фани қуйидагилардан қайси бирини ўрганади? А) Иқтисодиётнинг алоҳида субъектлари кўламида ишлаб чиқариш муносабатларини;
Б) Иқтисодиётда банд бўлганлар сонини;
В) Нархларнинг умумий даражасини;
Г) Инфляция ва ишсизлик муаммоларини.