II. Қуйидаги фикрларга қўшиласизми? Истеъмолчи даромадининг ортиши бошқа омиллар ўзгармай қолганда талаб чизиғини ўнгга сурилишига ва янги мувозанат нуқтаси ҳосил бўлишига олиб келади.
Агар бозор нархи мувозанат нархидан паст бўлса, талаб ҳажми пасайиб таклиф ҳажми ортиши натижасида нарх яна тушади.
3. Иқтисодий доиравий айланиш модели натурал хўжаликлар учун ҳам хос.
4. Банкдан олинган кредитни ресурс сифатида баҳолаш мумкин эмас.
5. Давлат бозордаги ортиқча маҳсулотни бартараф этиш ва минимал нархни сақлаб қолиш учун бозорга ўз захирасидаги товарларни ташлаши ёки импорт орқали бозорни тўлдириши лозим.
6. Талаб эгри чизиғи ҳар доим ўсувчан ва мусбат қийматга эга бўлади.
7. Агар давлат максимал нархни киритсаю, бозордаги тақчилликни бартараф этмаса, қора бозор юзага келиб, нархлар яна олдинги мувозанат ҳолатига интилади.
8. Бошқа омиллар ўзгармас деб қабул қилинганда буғдой ҳосилининг пасайиши нон нархининг ошишига олиб келади.
9. Эластиклик коэффиценти товарга бўлган талаб миқдорининг фоизда ўзгаришини унинг нархини фоизда ўзгаришига нисбати орқали топилади.
10. Ўринбосар товарлардан бирининг нархи ва иккинчисига бўлган талаб ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд.
Савол-лар
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Тўғри жавоб
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
III. Масалани ечинг: 1. Уннинг нархи 1500 сўм бўлганда оила бир ойда 80 кг ун истеъмол қилган. Ун нархи 1800 сўмга кўтарилди. Уннинг нархга кўра эластиклиги -0,3 га тенг. Оила кейинги йилда неча килограмм ун истеъмол қилиши мумкин? Масалани ёйсимон эластиклик формуласи орқали ҳисобланг.
2. Бирор товарга булган талаб ва таклиф қуйидаги функциялар орқали берилган:
Qd=1000-40P Qs=300+30P а) бозорнинг мувозанат параметрларини ҳисобланг.
б) талаб 20 фоизга қискарди, бу қисқариш ушбу товарни сотувчининг даромадига кандай таъсир қилади.
________________________факультети_______гуруҳи талабаси _______________________________
14-ВАРИАНТ I. Вариантлардан тўғри жавобни белгиланг: 1. Агар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб ноэластик бўлса, серҳосил келган йилда фермерлар даромади: А) Кўпаяди, чунки сотиладиган маҳсулотлар ҳажми ошади.
Б) Камаяди, чунки сотиладиган маҳсулот ҳажмининг ошишига нисбатан маҳсулот нархининг камайиши нисбати кўпроқдир;
В) Кўпаяди, чунки талабнинг ошиши натижасида маҳсулот нархи кўтарилади;
Г) Ўзгармайди, чунки товар хажмининг кўпайиш нисбати товар нархининг камайиш нисбатига тенгдир.
2. Талаба университетда ўқиб 160 000 сўм стипендия олади. У ўқишни ташлаб, фирмада 250 000 сўмга ёлланиб ишлаши ёки қурилиш бригадасида ишлаб 350 000 сўм топиши мумкин. Талабанинг университетда ўқишининг муқобил қиймати тўғри кўрсатилган жавобни топинг: А) 325 000 сўм;
Б) 250 000 сўм;
В) 350 000 сўм;
Г) 600 000 сўм.
3. А товарни ишлаб чиқарувчи субъект маҳсулотнинг нархини 5 % га пасайтирди, натижада сотув ҳажми 4 % га ошди. Бундай ҳолда А товар: А) Эластик;
Б) Ноэластик;
В) Бирлик эластик;
Г) Мутлоқ эластик ҳисобланади.
4. Таклиф қонунига кўра: А) Товар нархи ва унга бўлган талаб ўртасида тўғри боғлиқлик мавжуд;
Б) Товар нархи ва унга бўлган талаб ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд;
В) Товар нархи ва таклифи миқдори ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд;
Г) Товар нархи ва таклифи миқдори ўртасида тўғри боғлиқлик мавжуд.
5. Агар талаб чизиғининг ётиқлик бурчаги таклиф чизиғининг ётиқлик бурчагидан каттароқ бўлса: А) Вақт ўтиши билан бозор нархининг мувозанат нархдан четланиши камайиб боради;
Б) Вақт ўтиши билан бозор нархининг мувозанат нархдан четланиши ортиб боради;
В) Бозор ҳеч қачон мувозанатга эришмайди;
Г) Мувозанат ҳолати доимо сақланади.