1. Uzluksiz matematika ta’limida zamonaviy yondashuvlar+ Ilmiq maqola va uni yozish tartibi. +


O’zbеkistоn оlimlаrining umumiy o’rtа tа’limdа mаtеmаtikаni o’qitish mеtоdikаsigа оid tаdqiqоt ishlаri



Download 70,74 Kb.
bet9/16
Sana11.06.2022
Hajmi70,74 Kb.
#653341
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
Uzluksiz savolnoma

9.O’zbеkistоn оlimlаrining umumiy o’rtа tа’limdа mаtеmаtikаni o’qitish mеtоdikаsigа оid tаdqiqоt ishlаri.
Умуман таълим тизимининг турли бўғинларида С.Алихонов, Н.Ибрагимов, Ю.М.Колягин, В.И.Мишин, А.И.Фетисов, Я.Э.Гольдберг, А.А.Папышев, Ю.А.Мельникова, Н.А.Астрахо-ва, Ж.Г.Дедовец ва бошқалар томонидан геометрия, алгебра ва анализ фанларини ўқитишда масаланинг ўрни ҳамда уни ечиш усулларига оид бир қатор ишлар олиб борилган. Замонавий, мустақил фикрлайдиган шахс тарбиясида масала тузиш ва ечишнинг беқиѐс аҳамиятига бағишланган кўплаб илмий ишлар мавжудки, уларда муаллифлар томонидан бу муаммо етарлича ўрганилиб, амалда ўз ифодасини топган. Хусусан, А.А.Бекмуротов геометрия дарсларида ўқувчиларни мустақил равишда масала тузишга ўргатиш, шу масала юзасидан тўлиқроқ маълумотга эга бўлишлари билан бирга уларни ечиш йўллари мавжудлигини кўрсатган ҳолда тўғри ва нотўғрилиги ҳақида ҳам изланишлар олиб бориши мумкинлигини қайд этиб ўтган. Таъкидлаб ўтилганидек, шакл билан бериладиган масалалар ХХI аср бошларидан бошлаб кўпайиб борганини, аввало, Туркия мактабларида М.Кирикчи ва бошқЎқувчиларнинг масалаларни чизма ѐрдамида ечиш қобилиятларини ривожлантириш ва уларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш муаммоси икки йўналишда ўрганилган
биринчиси, ўқувчиларнинг ижодий фикрлашини фаоллаштириш ва геометрик фигураларга асосланиб масалаларни ечишни тизимлаштириш билан боғлиқ. Булар Е.И.Титова, М.Р.Раемов, Д.Пойа, Р.Ю.Костриченко- ларнинг тадқиқотларида акс эттирилган;
иккинчиси, чизма тадқиқот объекти сифатида қаралган. Бу психологик тадқиқот бўлиб, унда чизмани тушуниш, ўқиш ва англаш орқали масалаларни ечиш жараѐнига эътибор берилган. Булар юзасидан Г.А.Владимирский, Ю.А.Крымская, Е.В.Кондратьева, В.А.Далингер, Ж.Г.Дедовец, А.В.Шатиловалар тадқиқот олиб боришган. Бу тадқиқотларда чизмаларни ясаш, тушуниш, ўқиш ва шакл алмаштириш масалалари ўргатилган. Масала ечиш жараѐнида чизмадан фойдаланиш «Чизмани тўлиқ англай олиш ва берилган масалани ечишга зарур бўлган элементлар орасидаги муносабатларни аниқлаш» (Д.Пойа), «Чизмадаги шаклни хаѐлан алмаштириш» (Г.А.Владимирский)ни назарда тутади. Аммо ҳеч бир манбада «тасвирли масалалар» таснифи, таснифланган ҳар бир кўринишни тузиш ва ечиш усуллари учун тавсиялар берилмаган. Тасвирли масала бўйича геометрик, алгебраик ва анализга доир масалаларнинг ўқитишдаги ўрни ва аҳамияти ўрганилмаган.
Умумий ўрта таълим мактабларида тасвирли масалалар воситасида математикани ўқитишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида: математика дарсларида тасвирли масалаларни мазмуни ҳамда мантиқий мушоҳада юритиш, ўқувчиларнинг фазовий тасаввурлари ва таянч компетенцияларни ривожлантириш параметрлари, умумий ўрта таълим мактабларида тасвирли масалаларни тузиш ва ечиш, ижодий ва амалий мазмундаги масалаларга оид таклифлари КЁА-10-001 рақамли “Биофаол қават қопловчи қурилма ва технологияларни такомиллаштириш” (2016-2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 10 августдаги 89-03-2978-сон маълумотномаси).
Математикани ўқитишда тасвирли масалалардан фойдаланиш ўқитиш жараѐнига қуйидагича ижобий таъсир этади:
1) ўқувчиларнинг билим олиш суръатини оширади;
2) дарс давомида вақтдан унумли фойдаланади;
3) дарс кўргазмали кўринишда ўтилади;
4) ўқувчиларнинг дарсга қизиқиши ортади;
5) ўқувчиларда фазовий тасаввур яхши ривожланади;
6) ўқувчиларда креатив қобилият тез ривожланади.
Умумий ўрта таълим мактабларида тасвирли масалаларни тузиш ва ечишда илмийлик, узвийлик, изчиллик, кўргазмалилик каби дидактик тамойиллардан фойдаланилди. Тасвирли масалаларни тузишга тавсиялар, таснифланган ҳар бир синфга доир масалаларни тузиш, тасвирлимасалаларни тузиш жараѐнидаги камчиликларни бартараф қилиш усуллари ва тузиш лойиҳалари ѐритиб берилган.
Тасвирли масалаларни ечиш қуйидаги босқичларда бажарилади:
1-босқич. Масалани тушуниш. Бу босқичда берилган тасвирга ва берилган шартларга қараб шакл ѐки фигуранинг тури, катталикларнинг номианиқланади, масаланинг шарти ва хулосаси алоҳида ажратиб олинади, масала матн кўринишига келтирилади. Нималар берилган, нимани топиш, исботлаш лозимлиги аниқланади.
2-босқич. Режалаштириш. Бу босқичда берилган тасвир масалани ечишга етарли бўлса, масалани ечиш усули танланади. Берилган тасвир масалани ечишга етарли бўлмаса, тасвирга ѐрдамчи шакллар чизилади ѐки масала шартини ўзгартирмаган ҳолда тасвир кўриниши масалани ечишга мос алмаштирилади, уни қўллаш учун қандай қўшимча маълумотлар зарурлиги ҳамда ечиш режаси аниқланади.
3- босқич. Ечиш. Бу босқичда масала кўзланган режа асосида ечилади.
4-босқич. Текшириш. Бу босқичда масаланинг топилган ечими бевосита текширилади. Ечиш жараѐнига танқидий назар ташланади. Агар хато ѐки тасвирда камчиликлар аниқланса, тузатилади. Тузатишнинг имкони бўлмаса, масала ечишнинг бошланғич қисмига қайтилади ва ҳамма иш қайтадан бошланади. Ўқувчилар олдинги билим ва кўникмалари асосида интуитив равишда масалани ечишга уриниб кўрадилар. Улар биргаликда уриниш,хато қилиш ва уни тузатиш орқали мулоҳаза юритадилар, хатолар қиладилар Xамда бу хатолар устида ишлашади ва шу асосда тўғри ечимга босқичма-босқич яқинлашиб боришади. Бу ўринда, ўқувчилар хато қилиш унчалик ѐмон иш эмаслигини, айнан турли хато ечимларни таҳлил қилиш ва текшириш (кичик тадқиқот) жараѐни бора-бора уларни тўғри ечимга олиб боришини ўз тажрибалари асосида тушуниб етишади.



Download 70,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish