3- mavzu Тупроқ унумдорлигини уларнинг хусусиятига кура бахолаш.
Reja:
1.Tuproq unumdorligi turlati
2. Tuproq unumdorligining хусусияти
3. Tuproq unumdorligini baholash bosqichlari
Бонитет баллари тупроқнинг хусусиятлари асосида ва ўрганиладиган худудда экиладиган етакчи қишлоқ хўжалиги экин тури ёки гурух турларини хосил миқдори билан коррелятив боғлиқдикда белгиланади. Республикаларида табиий-тарихий услуб кенг тарқалган булиб, тупроқ-иқлимм шароити, маданий ўсимликларнинг биологиясини хисобга олиб тупроқ унумдорлигини базҳолаш мезонлари қилиб тупроқнинг турли хоссалари олинган.В.В. Докучаевнинг табиий-тарихий услубини асос қилиб, Қирғизистонда суғориладиган ва хайдаладиган лалми тупроқлар учун региона услуб ишлаб чиқилди ва тупроқ бонитировкасининг шкаласи тузилган (Мамытов ва б, 1969). Сугориладиган тупроқ бонитировкаси 0- 50 см қатламдаги гумус, азот, фос-фор, калийнинг умумий захираси ва сингдириш сигими буйича утказилади. Бу хоссалар қишлоқ хужалиги экинларининг хосилдорлиги билан узвий богланган.Республика буйича энг юуқори баллни тўқ-тусли буз ўтлоқи соз тупрокқлар, энг пастини эса сур қўнгир тупроқлар эгаллаган.Озарбойжонда А.Г. Велиев (1981), агроценозларнинг тупроқ муҳитига турлича талабчанлигини хисобга олиб, хар бир экин учун алохида тупроқ мезонларидан фойдаланган.Узумзорлар эгаллаган майдонлар тупроҳини бахолаш учун гумус қатламининг қалинлиги (А+В), 0-200 см қалинликдаги гумус, умумий фосфор ва калий захираси, сингдирилган асослар йиҳиндиси, сувга чидамли агрегатлар (>0,25 мм) каби тупроқ мезонларидан фойдаланган.Чойга яроқли майдонларни бонитировкасини хисоблаш учун эса юқоридаги хоссаларга қўшимча мухит реакцияси (pH) хам хисобга олинган.
Тупроқ хоссалари ва турли агроценозлар хосилдорлиги ўртасидаги корреляция коэффициенти купчилик холларда 0,9 дан ортган.Козогистонда И.Д. Давлятшин (1993) донли экинлар хосилдорлиги билан тупрок хоссалари ва морфогенетик курсаткйчлари ўртасидаги боғлиқигини урганиш учун иккита шкала тузишни таклиф этади: асосий ва қушимча. Биринчиси негизли шкала, иккинчиси эса тузатиш коэффициентлари булиб хизмат қилади. Асосий шкала мезонлари гумус захираси, умумий азот, сингдирилган асослар йигиндиси булиб хизмат қилади.Кушимча шкала мезонлари турли —туман ва тупроқ пайдо булиш хусусиятларига таъсир қилувчи хоссалар киритилган. Бу — ,ларга: тупрок гранулометрик таркиби, эрозияга учраганлиги, шўртоблиги, тошлилиги, галечник ва карбонатли қатламнинг чуъурлиги.Кавказнинг Жанубий — шарқий қисми урмонзорлар тупрок бонитировкаси учун Ф.А. Пирнева томонидан (1984), бахолаш мезонлари сифатида умумий гумус, фосфор миедори сингди рилган асослар йигиндиси каби хоссаларидан фойдаланилган.
Takrorlash uchun savollar
1.Сугориладиган тупроқ бонитировкаси nechi sm churlikda olinadi.
2.Tuproqning unumdoligi haqida ma’lumot bering.
3.Tuproqning xossa-xususiyati deb nimani tushunasiz.
Do'stlaringiz bilan baham: |