1-топшириқ. Берилган саволларга ёзма тарзда жавоб тайёрланг



Download 2,46 Mb.
bet1/7
Sana06.07.2022
Hajmi2,46 Mb.
#744073
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
116549 8 вариант




1-топшириқ. Берилган саволларга ёзма тарзда жавоб тайёрланг.




  1. Эгилиш деформацияси ҳақида тушунча. Тўғри эгилиш. Соф ва кўндаланг эгилиш қандай шароитда юзага келади?

Соф ва кўндаланг эгилиш, таянчлар, уларнинг турлари, реакция кучларини аниқлаш, эгилишдаги ички зўриқиш кучлари, М,Q, q лар орасидаги дифференциал боғланишлар билан талабаларни таништириш ва маьлумотлар бериш.


Амалиётда эгилишга ишлайдиган конструкция қисмлари жуда кўп учрайди. Бруслар, ўқига тик йўналган кучлар ѐки жуфт кучлар таъсиридан эгилади.
Эгилиш деформацияси ўзаро параллел кўндаланг кесимларнинг бир-бирига нисбатан оғиши ва нуқталарнинг вертикал кўчиши натижасида тўғри чизиқли геометрик ўқнинг эгри чизиққа айланиши билан характерланади.
Эгилишга ишловчи брусларга одатда балка дейилади. Балка кўндаланг кесимида ҳосил бўладиган зўриқиш кучларини аниқлаш учун кесиш усулидан фойдаланамиз. Агар ташқи юкламалар таъсирида стержен кўндаланг кесимларида шу кўндаланг кесимга тик ички кучлар моменти ҳосил бўлса эгилиш юзага келади. Агар стержен кесимларида фақат ички кучлар моменти - М ҳосил бўлса, соф эгилиш, моментдан ташқари кўндаланг куч Q ҳам ҳосил бўлса кўндаланг эгилиш дейилади. Агар эгувчи момент текислиги кўндаланг кесим бош инерция ўқлари бири билан устма - уст тушса тўғри эгилиш, устма - уст тушмаса қийшиқ эгилиш дейилади. Эгри эгилиш ҳоли «Мураккаб қаршилик» бўлимида кўрилади, бу бўлимда тўғри эгилиш ўрганилади. Эгилишнинг чўзилиш ва буралишга нисбатан ўзига ҳос жиҳати биринчидан деформацияда стержен бўйлама ўқи тўғри чизиқ ҳолида қолмайди, иккинчидан стержен кўндаланг кесимларида турли ишорали сиқувчи ва чўзувчи нормал кучланишлар албатта ҳосил бўлади. Қоида бўйича, эгилаѐтган стерженлар кўндаланг кесимида камида битта симметрия ўқига эга бўлади, шунинг учун ҳисоблашларда ташқи юклама йўналиши стержен кўндаланг кесими симметрия ўқи билан устма - уст тушади деб фараз қилинади.
II бўлим расмда соф эгилишдаги деформация схемаси кўрсатилган.
Деформацияланишда стержен тўрининг бўйлама қатламлари эгилади, лекин параллеллигича қолади, тўр тик чизиқлари эса тўғри чизиқлигича қолиб, бир - бирига нисбатан бурилади. Тик чизиқларни тўғрилигича қолиши текис кесимлар гипотезасини қўллаш мумкинлигини тасдиқлайди.

Стержен юқори қатламлари чўзилган, пастки қатламлари сиқилгани 1 расмдан кўриниб турибди. Бундан сиқилган ва чўзилган қатламлар ўртасида узунлиги ўзгармайдиган, мос равишда кучланишдан ҳоли қатлам мавжудлиги келиб чиқади. Ушбу қатлам нейтрал қатлам дейилади. Нейтрал қатламнинг кўндаланг кесим юзаси билан кесишиш чизиғига нейтрал ўқ дейилади. Кўндаланг кесимдаги нейтрал қатламдан ўтувчи ўқ кесимни чўзилган ва сиқилган соҳаларга ажратади. Нейтрал ўқни x ўқи деб оламиз. Стержен алоҳида қатламлари сиқилган ѐки чўзилганлиги учун, кўндаланг кесимда σ нормал кучланишлар ҳосил бўлади. Таъсир этувчи юкланишга нисбатан кесимлар симметриклиги шартидан нейтрал ўққа параллел қатламларда нормал кучланишлар ўзгармас бўлади.

Эгувчи момент нейтрал ўқ индексига эга, яъни агар ташқи юклама таъсир чизиғи кўндаланг кесим «y» ўқидан ўтса , «x» ўқи нейтрал ўқ бўлади ва момент «Мx» орқали, агар «y» нейтрал ўқ бўлса, момент мос равишда «Мy» орқали белгиланади.
Соф эгилиш, юқорида кўрсатиб ўтилганидек, стержен кўндаланг кесимида ташқи юкламалар таъсиридан ички кучларнинг М эгувчи моменти пайдо бўлса ва Q кўндаланг куч нолга тенг бўлса ҳосил бўлади. 3 расмда соф эгилиш ҳосил бўлувчи стержен схемалари ва эпюраларига мисоллар келтирилган.

Иккита эгувчи момент билан юкланган стерженни симметрия ўқидан ўтувчи кесимлар билан кетма - кет кесамиз (4 расм). Стерженни неча бор кесмайлик, унинг ҳар бир ажратилган бўлаги симметрия ўқига эга. Чексиз симметрия ўқларига эга бўлган эгри чизиқ айлана бўлгани учун соф эгилишда стерженнинг нейтрал қатламини ҳам қўшган ҳолда барча қатламлари айлана шаклини олади.

Соф эгилишда кўндаланг кесимдаги ички бўйлама куч N нолга тенг,  уdx  0 - нейтрал x ўқига нисбатан кўндаланг кесим юзасининг статик моменти. Кесим оғирлик марказидан ўтувчи ўққа нисбатан статик момент нолга тенг. Бундан нейтрал ўқ кесим оғирлик марказидан ўтиши келиб чиқади.
Брус (балка) уз укидан утувчи бир текисликда ётган кучлар таъсирида булсин.Бу кучлар таъсирида балка эгилади. Унинг кундаланг кесимларида эгувчи момент, кундаланг куч, буйлама кучлар хосил булади. Агар симметрия текислигида ётувчи кучлар брус укига перпендикуляр булса, кундаланг кесимда N=0 булади. Бундай эгилиш кундаланг эгилиш дейилади. Кундаланг кесимда факат эгувчи момент хосил булса, балканинг эгилиши соф эгилиш дейилади.




Балканинг кундаланг кесимида хосил буладиган ички зурикишлар (M, Q, N.) нинг балка узунлиги буйлаб узгаришини ифодаловчи функция графиги шу ички зурикишларнинг эпюрлари дейилади. Ички зурикишлар эпюрларини куришда кесиш усулларидан кулланилиб, чап ёки унг кесимнинг мувозанати текширилади.
Эгувчи момент эпюрасини куришда балка пастки толаларини чузувчи ташки куч эгувчи моменти мусбат,устки толаларини чузувчи ташки куч эгувчи моменти манфий ишора билан олинади. Мусбат ишорали эгувчи момент эпюраси балка укидан юкорига, манфий ишорали эгувчи момент эпюраси балка укидан пастки курилади (20-шакл). Кундаланг куч эпюрасини куришда кесимдан караганда чап ёки унг кисмни соат стрелкаси йуналишига тескари айлантирувчи ташки куч манфий ишора билан соат стрелкаси йуналиши буйлаб айлантирувчи ташки куч мусбат ишора билан балка укига перпендикуляр укга проекцияланади. Мусбат ишорали кундаланг куч эпюраси балка укидан юкорига, манфий ишорали кундаланг куч эпюраси балка укидан пастда танланган масштабда курилади.
Эгувчи момент, кундаланг куч ва ейилган куч интенсивлиги орасида куйидаги дифференциал муносабат мавжуд
Бу дифференциал муносабатдан фойдаланиб, бир неча хулосаларни чикариш мумкин.

  • Эгувчи момент эпюрасини чегараловчи чизикка утказилган урин-манинг эпюра уки билан ташкил этган бурчак тангенси кундаланг куч кийматига тенг.

  • Кундаланг куч мусбат булган балка ораликларида эгувчи момент усувчи (чапдан унгга), манфий булган балка ораликларида камаяди.

  • Кундаланг куч узгармас кийматга эга булган ораликка эгувчи момент тугри чизик билан чегараланган булади.

  • Агар кундаланг куч эпюраси ораликлар чегарасида сакрашга эга булмаса, бу ораликлардаги М эгувчи момент эпюралари синмасдан туташади.

  • Эгувчи момент экстремумга эришган кесимларда кундаланг куч нол кийматга эришади.

  • Жуфт куч куйилган балка кесимида эгувчи момент эпюраси сак-рашга эришади. Сакраш киймати жуфт куч моментига тенг булади. Тупланган куч куйилган балка кесимида кундаланг куч сакрашга эга булади. Сакраш киймати тупланган куч кийматига тенг булади.




  1. Кинематик диаграммалар ёрдамида механизмлар кинематикасини текшириш (график кинематика).




Download 2,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish