1-тест саволлари
1. Фуқаролик жамияти фанининг предмети қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
А) Фуқаролик жамияти ижтимоий соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни.
В) Давлатнинг ташқи сиёсатини.
С) Фуқаролик жамиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинади.
D) Фуқаролик жамиятининг шаклланиш ва ривожланиш қонуниятларини.
2. Ўзбекистонда «Фуқаролик жамияти» фанини ўқитиш қачон таълим тизимига киритилди?
А) 2016 йилда
В) 2000 йилда
С) 2015 йилда
D) 1991 йилда
3. Фуқаролик жамияти тушунчаси қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
А) Кишилик жамиятининг асрлар мобайнида шаклланган тафаккур маҳсули бўлиб инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳолати билан белгиланадиган ижтимоий тизимдир.
В) Кишилик жамиятининг асрлар мобайнида шаклланган иқтисодий фаолиятининг маҳсулибўлиб, давлатнинг ривожланишдаражасини белгилайдиган муносабатдир.
С) Қадимги даврдан шаклланиб келаётган ҳуқуқий муносабатларидир.
D) Жамиятнинг ижтимоий муносабатлари тизимидир.
4. Фуқаролик жамиятининг шаклланиш босқичларини кўрсатинг?
А) IХ –ХV, ХVI-ХIХ асрлар.
В) IХ –ХV, ХVI-ХIХ, XX асрдан ҳозирги кунгач.
С) ХV-ХVI, ХVII-ХIХ асрлар.
D) ХVI-ХVII, ХVIII-ХIХ, XX асрдан ҳозирги кунгача.
5.Фуқаролик жамияти шаклланиши асослари қайси жавобда тўғрикўрсатилган?
А) Ҳуқуқий, маънавий.
В) Ижтимоий-сиёсий, маънавий, ҳуқуқий.
С) Иқтисодий, ижтимоий-сиёсий.
D) Иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий.
6. Фуқаролик жамияти ҳолатини белгилаш асосий мезонни аниқланг?
А) Иқтисодий кўрсаткичлар.
В) Демократлаштириш кўрсаткичлари.
С) Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши.
D) Инсонни камолатга эришиш даражаси.
7. Фуқаролик жамиятининг асосий белгилари нималардан иборат?
А) Эркин индивидлар уюшмаси; ўзаро ҳамкорликка асосланган ижтимоий тузилма;
В) Барча жавоблар тўғри
С) Мураккаб тузилишга эга бўлган плюратилстик тизим;
D)Ўзини ўзи ривожлантирадиган ва ўзини ўзи бошқарадиган тизим.
8. Фуқаролик жамиятининг энг муҳим омиллари нималардан иборат?
А) Иқтисодий эркинлик, мулк шаклларининг ранг-баранглиги, бозор муносабатлари; инсон ва фуқаронинг табиий ҳуқуқларини сўзсиз эътироф этиш ва ҳимоя қилиш; ҳокимиятнинг қонунийлиги ва демократик хусусияти;
В) Қонун ва одил суд олдида ҳамманинг тенглиги, ҳар бир шахснинг юридик жиҳатдан ишончли ҳимояланганлиги; ҳокимиятнинг учга бўлиниши ва ҳокимиятларнинг ўзаро алоқаси принципига асосланган ҳуқуқий давлат; сиёсий ва мафкуравий плюрализм, конструктив мухолифатнинг мавжудлиги;
С) Сўз ва матбуот эркинлиги, оммавий ахборот воситаларининг мустақиллиги; фуқароларнинг шахсий ҳаётига давлатнинг аралашмаслиги, уларнинг ўзаро мажбуриятлари ва бурчлари; синфий ва миллий тотувлик, ижтимоий шерикчилик; одамларнинг муносиб турмуш даражасини таъминловчи самарали ижтимоий сиёсат.
D) Барча жавоблар тўғри.
9.»Мамлакат бошқарувида тўрт қоидага амал қилиш керак: машварат, муҳокама, қатъий қарор, тадбиркорлик, огоҳлик ва эҳтиёткорликка» деган фикрни қайси аллома илгари сурган?
А) Амир Темур
В) Абу Али ибн Сино
С) Абу Райхон Беруний
D) Абу Наср Фаробий
10. «Ҳукумат бошлиғининг асосий вазифаси этиб аҳолининг турли қатламлари, кучлилар ва кучсизлар ўртасида сиёсий ва ҳуқуқий адолат мезонини ўрнатиш деб ким таъкидлайди?
А) Амир Темур
В) Абу Али ибн Сино
С) Абу Райхон Беруний
D) Абу Наср Фаробий
Do'stlaringiz bilan baham: |