Аниқфан методбирлашмаси раҳбари : ________________________________ Аниқ фан методбирлашмасининг 2020-2021 ўқув йили давомида методбирлашма йиғилишларида кўриладиган
МАСАЛАЛАР
№
Йиғилишда кўриладиган масалалариннг мазмуни
Йиғилишни ўтказиш муддати ва санаси
Йиғилишга ҳисобот ва маълумотнома-ларни тайёрлаш учун масъул шахс
1
Ўтган ўқув йили якунлари натижаларининг таҳлили ва янги ўқув йилида амалга ошириладиган ишларнинг режасини тузиш, методбирлашманинг жорий ўқув йили учун тузилган иш режаси ва методбирлашма аъзоларининг иш тақсимотини тасдиқлаш ва мактаб раҳбариятига тасдиқ учун тақдим этиш.
Август ойида
Методбирлашма раҳбари ва методбирлашма аъзолари
Август шуъба йиғилишларида кўрилган масалалар ва жорий йилдаги таълим янгиликларини методбирлашма йиғилишида ўрганиб чиқиш.Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2020 йил 13-августдаги “Халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 183-сонли буйруғи ижросини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 6-апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017-йил 15- мартдаги 140-сонли қарорлари асосида олиб борилаётган ишлар холати
2
Синф хонанинг янги жихозланиши бўйича “Энг наъмунали синф хонаси” курик танловининг мактаб босқичи тахлили
Сентябрь
Методбирлашма раҳбари ва методбирлашма аъзолари
Ўқитиш методларини ўрганиш мақсадида сентябь ойида ўтказилган очиқ дарслар тахлили
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан ўтказиладиган PISA,PIRLS халқаро тадқиқотларида Ўзбекистон Республикасининг иштирок этишига тайёргарлик кўриш бўйича мактабда амалга оширилган ишлар тахлили
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан ўтказиладиган PISA,PIRLS халқаро тадқиқотларида Ўзбекистон Республикасининг иштирок этишига тайёргарлик кўриш бўйича мактабда амалга оширш бўйича вазифалар белгилаш
Сентябрь
Методбирлашма раҳбари ва методбирлашма аъзолари
3
Мактабда ташкил этилган фан тугараклар фаолиятини ривожлантириш буйича ўқитувчиларни ташкил этган фан тўгаралар фаолияти бўйича хисоботлари
Сентябрь
Методбирлашма раҳбари ва методбирлашма аъзолари
Фанлардан ўқитувчилар томонидан тайёрланган кундалик дарс ишланмаларининг “Дарс-муқаддас” тавсияси асосида ишлаб чиқилганлиги, дарс ишланмаларида ўтиладиган мавзунинг кенг ёритиб берилганлиги ва дарс жараёнида қўлланилаётган педагогик технологияларнинг мавзуга мослиги тўғрисида
4
“Методбирлашмада “Ўрган-ўргат” тадбирлари бўйича амалга оширилган ишлар ва уларнинг таҳлили
Ноябрь
Методбирлашма раҳбари ва методбирлашма аъзолари
Фанлардан ички мониторинг хизмати аъзолари томонидан чораклар кесимида олинган ўқувчиларнинг ўзлаштириш мониторинги натижаларига кўра паст кўрсаткичга эга бўлган ўқувчилар билан олиб борилаётган ишлар ва ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши қийин бўлган мавзулар бўйича кенгайтирилган дарс ишланмалар сифати ва амалиётга жорий этилиши
5
Методбирлашма аъзолари томонидан ташкил этилган очиқ дарсларнинг “Дарс муқаддас” тавсиясида берилган дарсларнинг таҳлили турларига кўра таҳлил этилиши ва қайд этилган ютуқ ва камчиликлар тўғрисида
Декабрь
Президентимиз И.Каримовнинг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарорини бажариш юзасидан 2018-2019 укув йили учун ўрганиш ва тахлил
Халқ таълими бўлими методисти ва методист укитувчилар билан хамкорликда олиб борилаётган ишлар тахлили
Ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотлар (PISA, ТIMSS, PIRLS ва бошқалар) олиб борилган ишлар тахлилил
6
7-11-синф ўқувчиларининг фанлардан янги ДТС ва ўқув дастурларини ўзлаштириш мониторинги ҳамда улар билан олиб борилаётган дарс машғулотларининг аҳволи
Январь
Методбирлашма раҳбари ва методбирлашма аъзолари
Фанлардан ташкил этилган тўгараклар, тўгаракларда олиб борилаётган машғулотларнинг аҳволи ва уларнинг фаолияти мониторинги
7-11-синфларда математика ва Инглиз тили фанларининг ўқитилиши тахлили
7
Фан ўқитувчиларининг мактаб, туман, вилоят семинарларида ўрганилган тажрибаллар асосида фикр алмашиш ва дарс жараёнларида қўллаш фаолияти тўғрисида
Февраль
Методбирлашма раҳбари ва методбирлашма аъзолари
Бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан ишлаш борасида ташкил этилган ишлар ва улар билан олиб бориладиган машғулотларнинг аҳволи тўғрисида
Фанларга “Мураккаб фан ўрганаман” тавсиясида белгиланган кўрсатмалар бўйича ижодий ёндашиш ишларининг ташкил этилганлиги ҳамда бу борада амалга оширилган ишлар тўғрисида
8
Фан ойлиги бўйича амалга оширилган ишлар ва уларнинг таҳлили
Февраль
Методбирлашма раҳбари ва методбирлашма аъзолари
9
Математика, информатика, физика фани ўқитувчиларининг малака ошириш курсларида ўқишлари ва малака ошириш курсларидан кейинги фаолияти давомида амалга оширган ишлари тўғрисида
Март
Методбирлашма раҳбари ва методбирлашма аъзолари
Фанларидан иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш борасида ташкил этилган ишлар ва улар билан олиб бориладиган машғулотларнинг аҳволи тўғрисида
10
Методбирлашмаси аъзоларининг дарс машғулотлари жараёнида АКТ воситаларидан унумли ва самарали фойдаланишлар даражалари ҳамда компьютер саводхонлиги паст бўлган бўлган ўқитувчилар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида
Апрель
Методбирлашма раҳбари ва методбирлашма аъзолари
Методбирлашмада “Устоз-шогирд” йўналишидаги ишларнинг ташкил этилиши ва бу борада олиб борилган ишлар тўғрисида
11
Якуний аттестация ва синфдан-синфга кўчириш босқичли назорат имтиҳонлари материалларини ўрганиб чиқиш, ўқувчиларни имтиҳон синовларига тайёрлаш ҳамда ўтказиш ишларини ташкил этиш.
Май
Методбирлашма раҳбари ва методбирлашма аъзолари
Ўқитувчиларнинг ўқув йили давомида олиб борган педагогик фаолиятининг тақдимоти ва якуний таҳлили
Фан ўқитувчилари томонидан жорий ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар натижалари ва унга кўра келгуси йилдаги вазифаларни белгилаб олиш тўғрисида
12
Якуний аттестация ва синфдан-синфга кўчириш босқичли назорат имтиҳонлари тахлили
Июнь
Методбирлашма раҳбари ва методбирлашма аъзолари
2020-2021 ўқув йилида эришилган ютук ва камчиликлар тахлили
Аниқ фан методбирлашмаси раҳбари : ________________________________