1-Тажриба иши. Matlab интерфейси билан танишув. Матрицаларни шакллантириш ва улар устида амаллар


Икки нуқта (:) операторини қўллаш



Download 53,73 Kb.
bet7/10
Sana26.05.2022
Hajmi53,73 Kb.
#609269
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
1.10. Икки нуқта (:) операторини қўллаш
Маълумки, кўп ҳолларда тартибланган сонлар кетма-кетлигини шакллантириш зарурати пайдо бўлади. Бундай кўринишдаги кетма-кетликлар, масалан, графиклар ёки жадвалларни яратишда керак бўлади. Бунинг учун MATLAB тизимида : (икки нуқта) операторидан фойдаланилади. Тартибланган кетма-кетлик қуйидаги кўринишда ҳосил қилинади:
<бошланғич қиймат>: <қадам>: <сўнги қиймат>
Бундай конструкцияни тадбиқ қилиш дастурий циклларни беришни кескин камайтиради.
Агар қадам берилмаган бўлса, у ҳолда унинг қийматини автоматик тарзда 1 деб ҳисобланади. Агар қадам мусбат бўлиб, бошланғич қиймат сўнги қийматдан кичик бўлса, у ҳолда дастур хатолик ҳақида маълумот беради.
Мисоллар кўриб чиқайлик:
>>1:5
ans= 1 2 3 4 5
>>i=0:2:10
i = 0 2 4 6 8 10
>>j=10:-2:2
j= 10 8 6 4 2
>>0:pi/2:2*pi
ans = 0 1.5708 3.1416 4.7124 6.2832
>>1:-0.2:0
Ans = 1.0000 0.8000 0.6000 0.4000 0.2000 0
>>5:2
ans=Empty matrix: 1-by -0
MATLAB тизимида маълумотлар вектор ёки матрица кўринишида қуйидагича берилиши мумкин:
1) вектор- қатор:
>>V=[1 2 3] % ёки V=[1, 2, 3]
V= 1 2 3
2) вектор –устун:
>>V=[1; 2; 3]
V=
1
2
3
3) Матрица:
>>M=[1, 2, 3; 4, 5, 6; 7, 8, 9]
M=
1 2 3
4 5 6
7 8 9
Вектор ва матрица элементлари ифодалардан ёки функциялардан ташкил топган бўлиши мумкин. Вектор ва матрица элементларига уларнинг индексларини кўрсатиш орқали мурожаат қилинади, яъни
>> M(2,3)
ans = 6
Агар, масалан, M(i,j) элементга бирор бир x қийматни ўзлаштириш лозим бўлса, у ҳолда M(i,j)=x деб ёзилади.
>> M(2,3)=11;
>> M
M = 1 2 3
4 5 11
7 8 9
Умуман олганда, MATLAB тизимида индекс сифатида i,j лар ўрнига I ва J лардан фойдаланиш тавсия этилади.
Бир индексли M(I) ифода берилган матрицани бир қаторга ёйилгандаги қийматини аниқлаб беради. Масалан:
>> M=[1, 2, 3; 4, 5, 6; 7, 8, 9]

M = 1 2 3


4 5 6
7 8 9

>> M(6)


ans = 8
>> M(6)=111;
>> M
M = 1 2 3
4 5 6
7 111 9
MATLABнинг 2007b версиясида nxn ўлчамли матрица билан ишлаш мумкин бўлиб, бунда максимал (олдинги версияларда эса бўлган). Бундай ҳолда мазкур катталикдаги матрицаларни ўз ичига олувчи файлларнинг хажми 18 Гб гача бўлиши мумкин.

Download 53,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish