1-Тажриба иши. Matlab интерфейси билан танишув. Матрицаларни шакллантириш ва улар устида амаллар


MATLABнинг операторлари ва созланган функциялари



Download 53,73 Kb.
bet6/10
Sana26.05.2022
Hajmi53,73 Kb.
#609269
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
1.9. MATLABнинг операторлари ва созланган функциялари
Оператор – бу маълумотлар устида бажариладиган маълум бир амалларни бажариш учун ишлатиладиган махсус белгилаш (операнда). Масалан, оддий арифметик операторларга мисол қилиб қуйидагиларни олиш мумкин: йиғинди +, айирма -, кўпайтириш *, бўлиш /. Операторлар операндалар (маълумотлар) билан бирга ишлатилади. Масалан, 2+3*4 ифодада * кўпайтириш, + эса қўшиш оператори, 2,3 ва 4 эса операнда ҳисобланади.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, кўплаб операторлар матрицали операторларга тегишли бўлиб, жиддий тушунмовчиликларга сабаб бўлиши мумкин. Масалан, * - кўпайтириш ва / - бўлиш операторлари икки массив, вектор ёки матрицаалрнинг кўпайтмаси ва бўлинмасини ҳисоблайди. Бир қатор шундай махсус операторлар мавжудки, масалан, .\ , .* ва ./ операторлар, мос равишда, массивларда элементлар бўйича кўпайтириш ва бўлишни(ўнгдан ва чапдан) англатади.
Қуйида келтириладиган мисоллар юқорида айтиб ўтилган амалларни тушунтириб беради:
>>v1=[2 4 6 8 ]
V1 = 2 4 6 8
>>V2=[1 2 3 4 ]
V2 = 1 2 3 4
>>v1.*v2
ans=2 8 18 32
>>v1./v2
ans=2 2 2 2
MATLABдаги барча операторлар рўйхатини кўриш учун help ops операторидан фойдаланилади.
Функция – ўзининг аргументлари устида маълум бир шакл алмаштиришларни бажарувчи ва мазкур шакл алмаштириш натижаларини қайтариш хусусиятига эга бўлган ноёб номли объектдир. Натижани қайтариш – функциянинг бошқа объектлардан ажратиб турувчи хусусиятидир.
Функциялар умумий ҳолда бир нечта аргументларга эга бўлиши мумкин. Агар функция битта эмас, бир нечта натижавий қийматларни қайтарадиган бўлса, у ҳолда у қуйидагича ёзилади:
[Y1, Y2, …] = func(X1, X2, …),
бу ерда Y1, Y2, … - чиқиш параметрлар рўйхати, X1, X2, …-эса кириш параметрлар (аргументлар) рўйхати.
Элементар функциялар рўйхати билан help elfun буйруқ(команда)ни бериш орқали, махсус функциялар рўйхати билан эса help specfun орқали танишиш мумкин. Умуман олганда, функциялар созланган (ички) ва ташқи, яъни m-функциялар бўлади. Созланган функцияларга жуда кенг тарқалган элементар функциялар киради, масалан, sin(x), exp(x) ва бошқалар. Созланган функциялар MATLAB тизими ядросида сақланади, шу сабабли, улар орқали ҳисоблашлар жуда хам тез амалга оширилади. Ташқи функцияларни бериш учун махсус m-файлларни таҳрир қилувчи редактордан фойдаланилади.

Download 53,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish