1.Таэквондо техникаси қонуниятларини ойдинлаштиришда таҳлилнинг аҳамияти.
1.Таэквондо техникаси қонуниятларини ойдинлаштириш учун спортчларнинг барча асосий ҳаракатларини таҳлил қилиб чиқиш талаб қилинади. Бу кўринишдаги таҳлилларни биринчи навбатда усулларни бажариш давомида вужудга келувчи механик кучларнинг ўзаро таъсирлашишларини қараб чиқишдан бошлаш зарур. Маълумки, ҳатто энг оддий ҳаракатни бажариш давомида ҳам одам танасининг бир бутун органларининг ўзаро таъсирлашишлари талаб қилинади, бу органлар ҳаракатлари бевосита марказий асаб тизими орқали бошқарилади. Ушбу кўринишда спортчиларнинг ишчи ҳолатдаги ҳаракатларида таъсир кўрсатувчи кучнинг таҳлил қилинишида қуйидагилар ҳисобга олинади: бир онда вужудга келувчи куч; динамик барқарорлик; тананинг реверсион ҳаракатлари. Ушбу кучларнинг таъсири остида спортчи гавда ҳолатининг турли хил ўзгаришлари юзага келиб, унинг алоҳида қисмларини дастак (пишанг) сифатида қараб чиқиш қулай ҳисобланади. Ушбу бўлимда қараб чиқилган омиллар зарбанинг жисмоний жиҳатдан кучли қудрати моҳиятини англаш учун калит вазифасини бажаради.
2.Реаксия кучи.
2.Нютоннинг учинчи қонунига биноан иккита моддий нуқта ўзаро бир-бирига ушбу нуқталарни бирлаштирувчи тўғри чизиқ ёни бўйлаб қарама-қарши томонга йўналган ва қийматлари бўйича тенг куч билан таъсирлашади. Бошқача сўз билан айтганда, ҳар бир куч ўз қийматига тенг ҳолатда вужудга келади, бироқ таъсир реакцияси кучи бўйича қарама – қарши йўналишга эга ҳисобланади (қарама-қарши таъсирлашиш). Ушбу кўринишда, агар рақиб сизга катта тезликда ташланиши кузатилса, у ҳолда сиз ушбу ҳолатда унинг танасига берувчи зарбангизнинг кучига рақибнинг ўзининг ҳужумга ўтиш инертсия кучи таъсири ҳам қўшилади. Бунда иккала кучларнинг қўшилиши: яъни, рақиб томонидан кўрсатилувчи катта куч ва сизнинг зарбангиз таъсирида кичик куч биргаликда йетарлича даражада кучли таъсир самарасини юзага келтириши қайд қилинади. Бу вазиятда сизнинг рақибингизга кучлар реаксияси натижаси таъсир кўрсатади. Бошқа бир жиҳат – бу реаксиянинг ички кучидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳисобланади. Агар зарба чап қўл мушти билан тос соҳасига берилувчи зарба билан биргаликда йўлланса, у ҳолда ўнг қўл билан берилувчи зарба кучи кучлироқ бўлиши қайд қилинади.
3.Консентратсия.
3.Физика қонуниятларига кўра, кучнинг (Ф) тана юзаси соҳасига (с) кўрсатувчи таъсири босимга (р) тенг ҳисобланади. Бошқача сўз билан айтганда, зарбанинг барча кучини нисбатан кичик майдонга эга бўлган нишонга йўллаш орқали сиз зарба кучини консентратсиялашни амалга оширасиз, ушбу кўринишда унинг таъсир самараси қиймати ортади. Шундай қилиб, масалан, зарба берилувчи майдон юзаси қанчалик кичик бўлса, зарбанинг кучи шунчалик катта қийматга эга бўлиши қайд қилинади. Консентратсия икки хил усул билан амалга оширилиши мумкин.
Биринчиси, тананинг барча мускулларининг кучланиши билан белгиланади, айниқса бунда соннинг катта мускуллар гуруҳи ва қорин олд девори (бу мускуллар тананинг бошқа қисмларидаги кичик ўлчамли мускулларига нисбатан назарий жиҳатдан секинроқ ҳаракатланиши қайд қилинади) мускулларига юклама берилади, бунда вақтнинг нисбатан энг қулай лаҳзасида тегишли усулнинг бажарилиши учун оптимал шарт-шароит вужудга келтирилади.
Иккинчи йўл эса рақиб танасининг кучсиз нуқтасига фаоллаштирилган мускуллар орқали вужудга келтирилган консентратсияланган куч билан таъсир кўрсатишга боғлиқ ҳисобланади. Айнан, шу сабабли ҳужум бўладими ёки блоклаш ҳаракатлари бўладими, ҳар қандай ҳаракатларни амалга ошириш давомида қўллар ва оёқларнинг ҳаракатлари тугалланиши олдидан тос ва қорин соҳаси бир зумда реверсион ҳаракатларни амалга ошириши талаб қилинади
4.Мувозанат ва қувват ҳақида тушунча.
4.Мувозанат Таэквондода мувозанатнинг сақланиши жуда улкан даражада муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Яккакурашнинг ушбу турида мувозанатга алоҳида диққат – эътибор қаратилади. Танангизни мувозанат ҳолатида ушлаб туриш орқали сиз зарбаларнинг катта даражада самарадорлигини таъминлай оласиз. Аксинча, мувозанатни сақлай олмаган одам ўз оёғида осонлик билан йиқилиши кузатилади. Ҳужум қилувчи ҳаракатларни амалга ошириш давомида ва шунингдек, қарши ҳужум ҳаракатларини блоклаш шароитида туриш ҳолати бир вақтнинг ўзида барқарор ва ҳаракатчанлик хусусиятларига эга бўлиши талаб қилинади. Яхши ҳолатдаги мувозанатга эришишда гавда оғирлигини ҳар иккала оёққа бир хил текис тақсимлаш ва оғирлик марказини оёқ кафти оралиғидан ўтувчи чизиқ бўйлаб жойлаштириш ёки оёқлар кафти марказига (агар, тана вазнининг асосий қисмини битта оёққа қўйиш талаб қилинса) жойлаштириш орқали иш тутиш мумкин. Бунда оғирлик марказининг оптимал ҳолатда жойлаштирилиши тана оғирлигини ҳисобга олиш орқали белгиланади.
Қувват. Таэквондода ҳаракатларни бажаришда тезликнинг муҳимлигини тушунишга ёрдам берувчи формулани ифодалаб, фойдали ҳисобланувчи лаҳзага йетиб келдик. Бу формула ҳар қандай усулнинг қувватини ҳисоблаш учун қўлланилиши мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |