1. Табий географиянинг ўрганиш обектидаги геотизим таркиби қисимларини чегараланг



Download 22,36 Kb.
bet2/2
Sana20.03.2022
Hajmi22,36 Kb.
#503834
1   2
Bog'liq
Tabiiy geografiyaning vazifa umumiy regeonal

Табиий географиянинг вазифалари.

Табиий географиянинг ўрганиш обьекти географик қобиқдир. Географик қобиқ ҳақидаги таълимот ХХ асрнинг 30-йилларида яратилган бўлсада, аммо унинг айрим ғоялари табиий география фанининг ривожланишининг бутун тарихи давомида шакллана борган.


Кўп даврлар давомида география асосан Ер юзасини тасвирлаш билан шуғулланиб келди. Географик ўлкаларни, мамлакатларни тасвирлаш билан бир қаторда илмий география ҳам ривожлана бошлади. Географик воқеа ва ҳодисаларни тасвирлашдан уларни илмий асослашга ўтиш А. Гумбольдт асарларида кўрина бошлади.
Шундай қилиб, Табиий географиянинг мақсади табиий муҳитни яхшилаш ва унда содир бўладиган жараёнларни ва ҳодисаларни бошқариш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда Ер тизимини барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида географик қобиқнинг тузилиши, шаклланиши ва ривожланиши қонуниятларини ўрганишдан иборатдир.
Табиий географиянинг асосий вазифалари; қуйидагилардан иборат:
- табиатдан ва табиий ресурслардан фойдаланишни сайёравий, минтақавий ва маҳаллий даражаларда оқилона бошқаришни илмий асосларини ишлаб чиқиш;
- географик қобиқ ҳозирги пайтда инсон томонидан мунтазам равишда ўзгармоқда. Шунинг учун географик қобиқ жамият билан узвий равишда боғланган. Натижада географик қобиқ таркибида табиий-техноген тизимлар шаклланган. Географик қобиқни ҳолати ўзгара бошлайди, бундай янги ҳолатда географик қобиқ янги миқдорий жиҳатларга эга бўлади. Табиий-техноген тизимларни шаклланишини таркибини ва тузилишини ўрганиш Табиий географик билимларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади;
- географик қобиқни бошқариш жуда мураккаб муаммолардан ҳисобланади. Шунинг учун географик қобиқнинг бошқаришни моделини ишлаб чиқиш мазкур фаннинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади;
- географик қобиқнинг тузилиши мураккабдир. Шу сабабли Табиий географиянинг мухим вазифаларидан бири географик қобиқнинг бўйлама ва кўндаланг тузилишини асосий ҳусусиятлари ва қонуниятларини ўрганишдир;
- географик қобиқ доимо ривожланишда ва харакатдадир. Мазкур харакатларни ўрганиш географик қобиқнинг асосий ҳусусиятларини очиб беришга имкон беради. Табиий география фанларнинг навбатдаги вазифаси географик қобиқдаги харакатлар сабабини ва оқибатини ўрганишдан иборатдир;
- географик қобиқ мураккаб ривожланиш тарихига эга. Унинг ривожланишининг ва мураккаблашишининг маълум бир босқичида Ерда ҳаёт ва одам пайдо бўлган. Шунинг учун Табиий география географик қобиқнинг ривожланиш тарихини алоҳида ўрганади.


Геотизимли тузилма даражаси. Геотизимлар- геотаркибларнинг ўзаро таъсири натижасида вужудга келадиган мажмуали ҳосилалардир. Нотирик геотаркибларнинг ўзаро таъсири натижасида оддий геотизимлар ҳосил бўлади. Масалан, музликлар, дарё водийлари ва х.к. Музликлар атмосфера ва гидросферанинг ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлади. Дарё водийлари эса литосфера ва гидросфера ҳамда атмосферанинг ўзаро таъсири натижасида вужудга келади.
Ер юзаси учун кўпроқ турли хил геотаркибларнинг ўзаро таъсир натижасида вужудга келадиган табиий худудий ва табиий аквал мажмуалар хосдир.
Геотизимлилар ҳозирги пайтда фақат табиий таркибларни эмас, балки антропоген омилларни ҳам ўз ичига олади. Натижада географик қобиқда геотехноген тизимлар вужудга келмоқда. Геотехноген тузилмалар табиий таркиблардан ва кишилик жамиятидан иборат (шаҳарлар, саноат марказлари, қишлоқ хўжалик ерлари, гидротехник иншоатлар ва х.к.)
Геотизимлар бир-бири билан горизонтал (юзалама) йўналишда алмашади. Улар географик қобиқнинг горизонтал (юзалама) тузилишини ҳосил қилади. Геотизимлар ўлчамларига қараб учга бўлинади: планетар, регионал, локаль.
географик қобиқнинг бўйлама ва юзалама тузилишини ўрганади. Аммо географик қобиқнинг юзалама тузилишини фақат планетар даражада ўрганади.
Географик қобиқ горизонтал (кўндаланг) йўналишда иссиқлик минтақаларига, иқлим минтақаларига, табиат зоналарига ва ландшафтларга бўлинади.
Download 22,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish