1. Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш]


XIII. Даврий ва тезкор маълумотларни тайёрлаш



Download 0,77 Mb.
bet12/18
Sana25.02.2022
Hajmi0,77 Mb.
#256639
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
343 03.06.2021

XIII. Даврий ва тезкор маълумотларни тайёрлаш

49.

Атроф табиий муҳит ҳолати тўғрисида йиллик, чораклик, ойлик маълумотлар, бюллетенлар, шунингдек, тезкор маълумотларни тайёрлаш ва нашр этиш.

Ахборот ҳужжатларини шакллантириш ва этиш.

2021 — 2025 йиллар

Давлат органлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар, жамоатчилик ва аҳоли атроф табиий муҳит ҳолати тўғрисидаги маълумотлар билан таъминланади.

Бажарувчилар маблағлари

Давлат экология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Сув хўжалиги вазирлиги,
Давлат геология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзгидромет

50.

Давлат экология қўмитасига атроф табиий муҳит мониторинги натижалари тўғрисида чораклик ҳисоботни ва атроф табиий муҳит мониторинги натижалари тўғрисида йиллик ҳисоботни тақдим этиш.

1. Республикадаги мониторинг объектлари бўйича маълумот тўплаш.

Ҳар чоракда

Давлат ташкилотлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар атроф табиий муҳит ҳолати тўғрисидаги мониторинг натижалари бўйича маълумотлар билан таъминланади.

Ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Сув хўжалиги вазирлиги,
Давлат геология қўмитаси,
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,
Ўзгидромет

2. 2021 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги дастурида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши бўйича назорат режасига асосан Давлат экология қўмитасига тақдим этиш учун йиллик ҳисоботларни шакллантириш ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш.

Ҳар йили

51.

Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисида Миллий маърузани тайёрлаш ва нашр этиш.

1. Тегишли вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат Идоралараро ишчи гуруҳни тузиш.
2. 2021 — 2025 йиллар давомида атроф табиий муҳит мониторинги объектлари бўйича маълумотларни тўплаш ва умумлаштириш.
3. Атроф табиий муҳит ҳолати ҳақида Миллий маърузани нашр этиш.

2021 йилда, кейинги даврларда 3 йилда бир марта

Ўзбекистон Республикасида 2021 — 2025 йиллар давомида атроф табиий муҳитнинг ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисида Миллий маъруза нашр этилади.
Аҳоли хабардорлиги оширилади.

2021 йилда Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари умумий қиймати 667,0 млн сўм маблағлари

Давлат экология қўмитаси,
Сув хўжалиги вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Кадастр агентлиги,
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,
Давлат геология қўмитаси,
Ўзгидромет

52.

Ер ресурслари ҳолати тўғрисидаги Миллий ҳисоботни тайёрлаш ва нашр этиш.

1. Ер ресурсларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш.
2. Ўзбекистон Республикасида ер ресурслари ҳолати тўғрисидаги Миллий ҳисоботни чоп этишда тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш.

Ҳар йили

Ер ресурслари ҳолати тўғрисида Миллий ҳисобот нашр этилади.
Аҳоли хабардорлиги оширилади.

Бажарувчилар маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Давлат экология қўмитаси,
Кадастр агентлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

XIV. Атроф табиий муҳит мониторингини юритиш учун Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлимлари (таҳлил лабораториялар)нинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ўлчов-назорат асбоб-ускуналарини модернизация қилиш

53.

Давлат экология қўмитаси тизимидаги Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлимларининг ўлчов-назорат асбоб ускуналари ва бошқа моддий-техник базасини яхшилаш.

1. Давлат экология қўмитаси тизимидаги Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлимларининг ўлчов-назорат асбоб ускуналари, мобил лабораториялари ва бошқа моддий-техник базасининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш.
2. Ўрганиш натижаларига кўра биринчи босқичда 2021 йилда ва кейинги йилларда талаб этиладиган ўлчов-назорат асбоб-ускуналари ва бошқа моддий-техник база рўйхатини шакллантириш.
3. Моддий-техник базани харид қилиш бўйича ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш чораларини кўриш ҳамда уларнинг назоратини юритиш.

2021 — 2023 йиллар тармоқ жадвалига мувофиқ

Давлат экология қўмитаси тизимидаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг атроф-муҳитнинг ифлосланиш мониторинги бўлимлари моддий-техник базасини ривожлантирилади ҳамда уларнинг бинолари реконструкция қилинади.

2021 йилда жами
23 011,6 млн сўм (шундан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан — 17 570,5 млн сўм, грант маблағларидан — 3 477,8 млн сўм, Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан — 1 963,3 млн сўм);
2022 йилда
жами
23 832,6 млн сўм (шундан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан —
17 714,7 млн сўм, грант маблағларидан — 4 336,0 млн сўм, Давлат экология қўмитаси жамғармаси маблағларидан —
1 781,9 млн сўм);
2023 йилда жами
21 663,7 млн сўм (шундан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан — 17 734,7 млн сўм, грант маблағларидан — 2 152,6 млн сўм, Давлат экология қўмитаси жамғармаси маблағларидан — 1 777,3 млн сўм)

Давлат
экология қўмитаси,
Молия вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги

54.

Давлат экология қўмитаси тизимидаги Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлимларини мобил лабораториялар билан таъминлаш чораларини кўриш.

1. Ҳудудлар табиий муҳит ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, мобил лабораториялар ва уларнинг қурилмалари ҳақида маълумот ва техник тавсифларни шакллантириш.

2021 йил май

Давлат экология қўмитаси тизимидаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг атроф-муҳитнинг ифлосланиш мониторинги бўлимлари моддий-техник базаси такомиллаштирилади ва уларнинг бинолари реконструкция қилинади.

Осиё тараққиёт банкининг
2,640 млн АҚШ доллари миқдордаги кредит маблағлари

Давлат экология қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Лойиҳани бошқариш гуруҳи

2. Таҳлил лабораторияларини жиҳозлаш учун 8 та мобиль лабораторияларни техник тавсифига кўра харид қилиш учун халқаро тендер савдоларини эълон қилиш.

2021 йил май

3. Таҳлил лабораторияларини жиҳозлаш учун 8 та мобиль лабораторияларни харид қилиш.

2021 йил июнь

55.

Давлат экология қўмитаси тизимидаги Тошкент вилояти Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлимини замонавий назорат-ўлчов асбоб-ускуналари ва бошқа жиҳозлари билан таъминлаш.

1. Тошкент вилояти Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими ҳолатини ўрганиш ва талаб этиладиган замонавий назорат-ўлчов асбоб-ускуналари рўйхати, улар ҳақида маълумот ва техник тавсифни шакллантириш.

2021 йил май

Давлат экология қўмитаси тизимидаги Тошкент вилояти Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими талаб даражасига етказилиб, лаборатория замонавий назорат-ўлчов асбоб-ускуналари билан жиҳозланади ва экологик мониторинг тизими яхшиланади.

Осиё тараққиёт банкининг
1,0 млн АҚШ доллари миқдордаги кредит маблағлари

Давлат экология қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Лойиҳани бошқариш гуруҳи

2. Таҳлил лабораториясини замонавий таъмирлаш ва ўрганиш натижаларига кўра талаб этиладиган замонавий назорат-ўлчов асбоб-ускуналарини харид қилиш учун халқаро тендер савдоларини эълон қилиш.

2021 йил май

3. Таҳлил лаборатория учун талаб этиладиган замонавий назорат-ўлчов асбоб-ускуналари харид қилиш.

2021 йил июнь

56.

Вазирлар Маҳкамасининг «Радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
2019 йил 15 октябрдаги 869-сон қарори талабларига мувофиқ замонавий радиациявий мониторинг юритувчи лабораторияни ташкил қилиш ва унинг фаолиятини таъминлаш.

1. Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш тизимини яратиш.
2. Бюджет ва бюджетдан ташқари ҳамда халқаро грантлар ҳисобидан автоматлаштирилган кузатув ва хабар бериш тизимини яратиш.
3. Радиациявий хавфсизликни таъминловчи тузилмаларни замонавий ўлчов воситалари билан етарлича таъминлаш.

2021 — 2025 йиллар

Давлат экология қўмитаси тизимидаги таҳлил лабораториялари радиациявий вазиятни назорат қилувчи асбоб-ускуналар билан жиҳозланади ҳамда радиоэкологик мониторинг маълумотлари ишончлилиги ва натижадорлиги оширилади.

Ҳар йили Давлат экология қўмитасига ажратилаётган давлат бюджети маблағлари доирасида

Давлат экология қўмитаси

57.

Ер ости сувлари ва тупроқда радон миқдорини ўлчаш, шунингдек, радионуклидларнинг умумий алфа-фаоллигини ўлчаш учун замонавий воситаларни харид қилиш.

1. Асбоб-ускуналарни танлаш ва Минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурига киритиш.
2. Асбоб ва қурилмаларни харид қилиш.
3. Харид қилинган асбоб-ускуналарни синовдан ўтказиш, созлаш ва амалиётга киритиш.

2021 — 2025 йиллар

Атроф табиий муҳитнинг радиация мониторингини олиб борувчи бўлинма техник жиҳатдан таъминланади ва радиацияни ўлчаш ишончлилиги ва самарадорлиги ошади.

Ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат геология қўмитаси

58.

Мониторинг олиб бориладиган 2739 та қудуқларда ер ости сувларининг сатҳи ва ҳарорати тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва сақлаш бўйича автоматлаштирилган ускуналарнинг такомиллаштирилган Дастурий таъминотини харид қилиш.

1. Дастурий таъминот учун техник топшириқ ишлаб чиқиш ва мақбул таъминот турини танлаш.
2. Дастурий таъминотни белгиланган тартибда харид қилиш.
3. Фойдаланишга киритиш.

2021 — 2025 йиллар

Ер ости сувлари мониторинги маълумотларининг ҳаққонийлиги ва ишончлилиги таъминланади ҳамда ускуналар техник такомиллаштирилади.

Ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат геология қўмитаси

59.

Ер ости сувларидаги радон, торон ҳамда уларнинг иккиламчи элементлари миқдорини аниқлаш учун Альфарад ускунасини харид қилиш.

1. Ускуна турини танлаш ва уни харид қилишни Минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурига киритиш.
2. Ускунани белгиланган тартибда харид қилиш.
3. Ускунани амалиётда қўллаш.

2022 йил давомида

Ер ости сувларидаги родон миқдори тезкор ва ишончли аниқланади.

Ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат геология қўмитаси

60.

Хавфли геологик жараёнлар мониторинги маълумотларини йиғиш, сақлаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш бўйича замонавий тизим жорий қилиш.

1. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг тўлиқлигини, ишончлилигини ва самарадорлигини ошириш.
2. Замонавий ахборот- коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, мониторинг натижаларига асосланган маълумотлардан фойдаланиш, тегишли ташкилотлар ўртасида маълумот алмашинувини жорий этиш.

2021 йил давомида

Ҳудудларда кузатилган хавфли геологик жараёнлар, улар келтирган зарар ва содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш орқали тегишли чоралар ўз вақтида кўрилади.
Хавфли геологик жараёнлар мониторингида фаолият юритаётган ходимларнинг хизмат вазифалари самарадорлиги ошади.

Ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат геология қўмитаси

61.

Ер усти, ер ости сувларини ва тупроқлардаги тез ўзгарувчан компонентлар ҳамда токсик металларни дала шароитида аниқлайдиган, автотранспортга жиҳозланган замонавий мобил ускуналарни харид қилиш.

1. Тез ўзгарувчан компонентлар ҳамда токсик металларни дала шароитида аниқлайдиган, автотранспортга жиҳозланган мобил ускунани харид қилиш тўғрисида эълон бериш.
2. Ускуналарни харид қилиш.
3. Ускуналарни синовдан ўтказиш ва фойдаланишга киритиш.

2021 — 2025 йиллар

Ер усти, ер ости сувларининг ва тупроқ ифлосланиши мониторингини олиб борувчи бўлинма техник жиҳатдан таъминланади ҳамда мониторинг натижалари ишончлилиги ва самарадорлиги ошади.

Ҳар й�ли бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат геология қўмитаси


Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish