1. Спонтан стенокардияда:
А. Коронар артериялар интакт.
Б. Коронар артериялар стенози яққол эмас.
В. Коронар артериялар яққол стенози.
Г. Юқоридаги барча ҳолатлар бир хилда учрайди.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
2. Илк бор пайдо бўлган стенокардияда:
А. Стабил стенокардияли беморларга нисбатан битта коронар артерия стенози аниқланади.
Б. Стабил стенокардияли беморларга нисбатан камроқ бирта коронар артерия стенози аниқланади.
В. Стабил стенокардияли беморларга нисбатан коронар артериялардаги ўзгаришлар фарқ қилмайди.
Г. Юқоридаги барча ҳолатлар бир хилда учрайди.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
3. Илк бор пайдо бўлган стенокардияли беморларни госпитализация:
А. Ҳамма беморларга кўрсатилган.
Б. Кўрсатилмаган.
В. Баъзи ҳолатларда кўрсатилган.
Г. Индивидуал ҳал қилинади.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
4. Ривожланиб борувчи стенокардили беморларни госпитализация қилиш:
А. Ҳамма беморларга кўрсатилган.
Б. Кўрсатилмаган.
В. Баъзи ҳолатларда кўрсатилган.
Г. Индивидуал ҳал чилинади.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
5. Стенокардия ҳуружи текис жойда секин юрганда пайдо бўлади:
А. I функционал синф стенокардияда.
Б II функционал синф стенокардияда.
В. II ва III синф стенокардияда.
Г. III ва IV синф стенокардияда.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
6. Стенокардияли беморлар овкат қабул қилганда:
А. Зўриқишга чидамлилик камаяди.
Б. Зўриқишга чидамлилик ошади.
В. Зўриқишга чидамлилик ўзгармайди.
Г. Зўриқишга чидамлилик ҳам ошади, ҳам камаяди.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
7. Зўриқиш стенокардияли беморларда оғриқсиз ST сегмент депрессияси:
А. Деярли учрамайди.
Б. Жуда кам учрайди.
В. Жуда кўп учрайди.
Г. Қонун қоидаларга асосан.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
8. Ўтиб кетувчи миокард ишемияси:
А. Доим оғриқ билан кечади.
Б. Доим оғриқ ёки унинг эквиваленти билан кечади.
В. Юқоридаги шикоятлар билан кечмаслиги мумкин.
Г. Юқоридаги шикоятлар бир хилда учраши мумкин.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
9. Ўтиб кетувчи миокарднинг трансмурал ишемиясига характерли:
А. ST сегмент депрессияси.
Б. ST сегмент кўтарилиши.
В. "T" тишча амплитудасининг ошиши.
Г. Ҳамма жавоб тўғри.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
10. Миокард субэндокардиал ишемиясига характерли:
А. ST сегмент депрессияси.
Б. ST сегмент кўтарилиши
В. ST сегмент кўтарилиши ва депрессияси
Г. Ҳамма жавоб тўғри.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
11. Стенокардия ҳуружи пайтида чап қоринчада охирги диастолик босим:
А. Камаяди
Б. Ошади.
В. Ўзгармайди.
Г. Ҳолатга боғлиқ.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
12. ЮИКли беморлар орасида спонтан стенокардия учрайди:
А. Стабил зўриқиш стенокардиясига нисбатан кўпроқ.
Б. Стабил зўриқиш стенокардиясидек.
В. Стабил зўриқиш стенокардиясига нисбатан камроқ.
Г. Юқорида кўрсатилганлар бир хилда учрайди.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
13. Спонтан стенокардия ҳуружи пайтида ритм бузилиши:
А. . Деярли учрамайди.
Б. Жуда кам учрайди.
В. Жуда кўп учрайди.
Г. Қонун қоидаларга асосан.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
14. Жисмоний зўриқишли синама мусбат деб ҳисобланади:
А. Ишемик типдаги ST сегмент депрессияси ривожланганда.
Б. "T" тишча инверсияси ривожланганда.
В. Юқори градациядаги тез-тез экстрасистолиялар пайдо бўлиши.
Г. Юқорида кўрсатилган барчаси.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
15. Стенокардия ҳуружи пайтида стабил стенокардияли беморларда чап қоринчадан отилиб чиққан қон миқдори:
А. Ошади
Б. Камаяди
В. Ўзгармайди.
Г. Ўзгармайди ёки камаяди.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
16. ЮИК ташҳисоти учун ишлатилади:
А. Радионуклид вентрикулография.
Б. Миокард перфузион сцинтиграфия жисмоний зўриқиш шароитида
В. Жисмоний зўриқиш шароитида ЭКГ олиш, қизилўнгач орқали электрокардиостимуляция.
Г. Холтер ЭКГ мониторлаш.
Д. Ҳамма жавоблар тўғри.
17. Ҳозирги пайтда стенокардияни даволашда нитратлар:
А. Кенг қўлланилади.
Б. Қўлланилмайди.
В. Нитратларга нисбатан камроқ қўлланилади.
Г. Нитратларга нисбатан кўпроқ қўлланилади.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
18. Миокарднинг кислородга эҳтиёжини белгилайди:
А. Юрак қисқаришларининг сони.
Б. Миокард қисқарувчанлиги.
В. Чап қоринчага преднагрузка.
Г. Чап қоринчага постнагрузка.
Д. Ҳамма жавоблар тўғри.
19. Зўриқиш стенокардияли беморларда яққол антиангинал эффект қуйидагиларнинг қайси бирини тавсия этганда олинади:
А. Нитратлар.
Б. Бета-блокаторлар.
В. Кальций антагонистлар.
Г. Санаб ўтилган дори препаратларнинг таъсири бир хил.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
20. Нитратлар қабул қилганда миокарднинг кислородга эҳтиёжи камайиши нимага асосланган:
А. Манфий инотроп таъсир.
Б. Манфий хронотроп таъсир.
В. Чап қоринчага постнагрузка камайиши
Г. Чап қоринчага преднагрузка камайиши.
Д. Ҳамма жавоб тўғри.
21. Бета-блокаторлар қабул қилганда миокарднинг кислородга эҳтиёжи камайиши нимага асосланган:
А. Манфий инотроп таъсир.
Б. Манфий хронотроп таъсир
В. Манфий инотроп ва манфий хронотроп таъсир
Г. Чап қоринчага постнагрузка камайиши
Д. Чап қоринчага преднагрузка камайиши
22. Кальций антагонистлари қабул қилганда миокарднинг кислородга эҳтиёжи камайиши нимага асосланган:
А. Манфий инотроп таъсир.
Б. Манфий хронотроп таъсир
В. Чап қоринчага постнагрузка камайиши
Г. Чап қоринчага преднагрузка камайиши
Д. Тўғри жавоб йўқ.
23. Спонтан стенокардияли беморларда самарали восита:
А. Нитратлар.
Б. Бета-блокаторлар.
В. Кальций антагонистлари
Г. Санаб ўтилган дори препаратларнинг таъсири бир хил.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
24. ЮИК ва артериал гипертонияли беморларда қайси восита самаралироқ:
А. Нитратлар.
Б. Бета-блокаторлар.
В. Кальций антагонистлари.
Г. Нитратлар ва бета-блокаторлар.
Д. Кальций антагонистлари ва бета-блокаторлар.
25. ЮИК ва димланишли юрак етишмовчилигида беморларда қайси восита самаралироқ:
А. Надолол (коргард).
Б. Верапамил.
В. Дилтиазем.
Г. Анаприлин.
Д. Нитратлар.
26. Кўп беморларда сустак-фортенинг антиангинал таъсири бир марталик қабул қилганда:
А. 1-1,5 соат.
Б. 8 -12 соат.
В. 3 - 5 соат.
Г. 6 -10 соат.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
27. Нитратлар қабул қилганда артериал босим кўп ҳолатларда:
А. Ўзгармайди.
Б. Ошмайди.
В. Камаяди.
Г. Қоидаларга бўйсинмайди.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
28. Чап қоринчага преднагрузка камайтирувчи дори воситаси:
А. Бета-блокаторлар.
Б. Нитратлар.
В. Кальций антагонистлари.
Г. Санаб ўтилган дори препаратларнинг таъсири бир хил.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
29. ЮИКли беморларда қуйидаги бета-блокаторлардан қайси бири пульс частотасини тинч ҳолатда камроқ камайтиради:
А. Анаприлин.
Б. Обзидан.
В. Вискен.
Г. Индерал.
Д. Тўғри жавоб йўқ.
30. ЮИКли беморларда қуйидаги бета-блокаторлардан қайси бири пульс частотасини тинч ҳолатда камроқ камайтиради:
А. Носелектив.
Б. Кардиоселектив.
В. Ички симпатомиметик активлиги бор.
Г. Юқори селектив.
Д. Тўғри жавоб йўқ.