1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


  ДИДАКТИК ЎЙИНЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet39/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   217
 


61 
ДИДАКТИК ЎЙИНЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН 
ТАЛАБЛАР, ТУРЛАРИ, ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Абдураҳмонова А. - Чирчиқ шаҳридаги 25-мактаб директори 
 
Ўқитувчи-педагог дидактик ўйинли машгғулотларни ўтказишга 
қизғин тайѐргарлик кўриши ва уни ўтказишда қуйидаги дидактик 
талабларга риоя қилиши талаб этилади: 

Дидактик ўйинли машғулотлар дастурда қайд этилган 
мавзуларнинг таълим- тарбияни ривожлантирувчи мақсад ҳамда 
вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бўлиши; 

жамиятдаги ва кундалик ҳаѐтдаги муҳим муаммоларга 
бағишланиб, улар ўйин давомида ҳал қилиниши; 

баркамол шахсни тарбиялаш тамойилларига ва шарқона одоб-
ахлоқ нормаларига мос келиши; 

ўйин тузилиши жиҳатидан мантиқий кетма-кетликда бўлиши; 

машғулотлар давомида дидактик тамойилларга амал қилиниши 
ва энг кам вақт сарфланишига эришиши керак. 
Педагогик ўйинлар фаолият турлари, педагогик жараѐн характери, 
ўйин методикаси, соҳа хусусияти, ўйин муҳити бўйича тасниф қилинган. 
Олий таълим амалиѐтида тадбиркорлик ўйинларига алоҳида аҳамият 
берилади. Тадбиркорлик ўйинлари назарияси умуман бошқа ўйин 
фаолияти назарияси билан бевосита боғланган.
Тадбиркорлик ўйинларини машҳур психологлар Л.С.Выгодский, 
А.Н.Леонтев, П.Я.Галперин ва бошқаларнинг ишларида назарий 
асосланган. Тадбиркорлик ўйинлари ўз ҳарактерига кўра инсоннинг 
шахсий хислатларини шакллантиришнинг амалдаги воситаси ҳисобланади. 
Тадбиркорлик ўйинлари билиш ва ўқитишнинг воситаси сифатида 
ХХ асрнинг 20-йилларида гуркираб ривожланди. Тадбиркорлик 
ўйинларига тақлидий ўйинлар билишнинг воситаси сифатида асос бўлди. 
Тақлидий ўйинларга ўз навбатида ҳарбий ва ҳарбий- сиѐсий ўйинлар асос 
бўлган. 
А.А.Вербицкий тадбиркорлик ўйинларига ўқитишнинг ишоравий-
контекст шакллари сифатида қарайди. Унинг фикрича, тадбиркорлик 
ўйинларида машқ қилиш фаолияти ва бўлажак касбий фаолият модел ѐки 
унинг прототипи, қайсидир сунъий ва табиий тизим сифатида ўзаро 
нисбатланади. Шу туфайли тадбиркорлик ўйинлари касбий фаолиятнинг 
ишоравий моделлари сифатида белгиланади, унинг контексти (мазмуни) 
ишора воситалари, яъни табиий тилни ҳам ҳисобга олган моделлаштириш, 
тақлид ва алоқа ѐрдамида берилади. 
А.А.Вербицкий олий ўқув юртининг вазифасини бундай ўқитишда, 
яъни талабани бир етакчи фаолият типи (ўқув) дан бошқа (касбий) типга 
фаолиятнинг предмети, мотиви, мақсади, воситаси, усул ва натижаларини 


62 
мақсадга мувофиқ ўзлаштирилган ҳолда ўтказишни таъминлаш деб 
билади. 
Тадбиркорлик ўйини янги технология сифатида моҳиятан 
қуйидагиларни билдиради: 
1. Ишлаб чиқариш имитацион модели сифатида тақдим этилган ўқув 
материали мазмунининг изчиллиги; 
2. Ўйинли ўқув моделида келгусидаги касбий фаолияти таркибий 
қисмларини яратиш; 
3. Ўқув жараѐни тарзини билимларга эҳтиѐжларни туғдириш ва 
уларни амалда қўллашнинг реал шароитларига яқинлаштириш; 
4. Ўйиннинг таълимий ва таркибий самарадорлиги йиғиндиси; 
5. Ўйинни олиб борувчи ўқитувчининг талабалар фаолиятини 
ташкил этиш ва бошқаришга ўтишни таъминлаши. 
Замонавий таълимни ташкил этишда ролли ҳамда ишбоп ўйинлардан 
самарали фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Талабаларда муайян 
фаолият юзасидан эгалланган назарий билимларни амалий кўникма ва 
малакаларга айлантириш, уларда таълимий фаолликни юзага келтириш, 
уларни ижтимоий муносабатлар жараѐнига кенг жалб этишда ролли ҳамда 
ишбоп ўйинлар ўзига хос ўрин тутади. Бугунги кунда таълим жараѐнида 
қўллаш ниҳоятда қулай бўлган бир қатор ўйинли технологиялар 
яратилгандир. 
Ўйинли технологиялар таълим жараѐнининг самарадорлигини 
таъминлаш, талабаларда муайян фаолликни юзага келтириш, шунингдек, 
билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилишга хизмат қилувчи вақт 
оралигғини қисқартириш, таълимни жадаллаштиришга ѐрдам беради. 
Ўйинли технологиялардан фойдаланишда бир қатор психологик 
хусусиятлар ҳам намоѐн бўладики, бунинг оқибатида ҳар бир талаба 
ўзининг шахсий имкониятларини намойиш эта олади, ижтимоий ҳаѐтда 
ўзи эгаллаган ўринни барқарорлаштиради, ўз-ўзини бошқариш 
кўникмаларини ҳосил қилади. Ўйинли технологиялар нафақат назарий 
билимларни мустаҳкамлаш, уларнинг амалий кўникма ва малакаларга 
айланишини таъминлабгина қолмай, балки талабаларда муайян ахлоқий, 
иродавий сифатларни ҳам тарбиялашга ѐрдам беради. 
Ўйинларни ташкил этишда қуйидаги мақсадлар кўзда тутилади: 

таълимий (дидактик) мақсад; 

тарбиявий мақсад; 

фаолиятни ривожлантиришга йўналтирувчи мақсад; 
ижтимоий мақсад.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ўқитувчи ва талабанинг мақсаддан 
натижага эришишида қандай технологияни танлашлари улар ихтиѐрида, 
чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади аниқ натижага эришишга 
қаратилган бўлиб, бунда талабаларнинг билим савияси, гуруҳ ҳарактери, 
шароитга қараб, ишлатиладиган технология танланади. Масалан, натижага 


63 
эришиш учун балки, компьютер билан ишлаш лозимдир, балки фильм(ѐки 
тарқатма материал, чизма ва плакат, ахборат технологияси, турли 
адабиѐтлар) керак бўлар. Буларнинг ҳаммаси ўқитувчи ва талабаларга 
боғлиқ. 
Шу билан бирга, ўқув жараѐнини олдиндан лойиҳалаштириш зарур. 
Бу жараѐн да ўқув предметининг ўзига хос томони, жой ва шароитни, энг 
асосийси, талабанинг имконияти ва эҳтиѐжини ҳамкорликдаги фаолиятни 
ташкил эта олишини ҳисобга олиши керак. Шундагина керакли 
кафолатланган натижага эришиш мумкин. Қисқача айтганда, талабани 
таълимнинг марказига олиб чиқиш керак. Замонавий педагогик 
технологиялар қўллаш жараѐнида талабалар, ―Когнитив‖ ўқув мақсадлари 
соҳасида – назарий билимларни олади, ―Психомотор‖ ўқув мақсадлари 
соҳасида – олган назарий билимларини турли машқларни бажариш орқали 
мустаҳкамлайди, ―Аффектив‖ ўқув мақсадлари соҳасида – уларда 
келажакка умидворлик ҳисси уйғонади.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish