1. Шарқ мутаффакирлари ижтимоий адолат тўғрисида. Мустақиллик даврида адолат тушунчасининг янгича мазмуни



Download 44,33 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi44,33 Kb.
#36831
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq


1. Ижтимоий ҳимоя - айрим ижтимоий гуруҳларга ҳар томонлама ёрдам бериш учун йўналтириладиган давлат тадбирлари йиғиндиси. Ижтимоий ҳимоя ибораси кенг маънода ва тор маънода қўлланилади. Кенг маънода мамлакат аҳолиси ижтимоий ва моддий муҳофаза қилинишини таъминлайдиган ва жамиятда қарор топган ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий чора-тадбирлар мажмуи тушунилади. Тор маънода эса, давлат ва жамиятнинг ёши, саломатлиги ҳолати, ижтимоий аҳволи, тирикчилик воситалари билан етарли таъминланмагани туфайли ёрдамга, кўмакка муҳтож фуқаролар тўғрисидаги ғамхўрлигидир. Масалан, конпенсация, турли янгиликлар. Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими мавжуд иқтисодни, ижтимоий вазиятдан келиб чиққан ҳолда аҳолининг моддий ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қисмини ҳимоя қилишга қаратилган иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий чора-тадбирлар мажмуини қамраб олади. Кучли ижтимоий сиёсат Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўлининг етакчи тамойилларидан биридир.
Ижтимоий ёрдам – қарилиги, соғлиги, ижтимоий ахволи, тирикчилик учун етарли воситалар билан таъминланмагани туфайли ёрдамга муҳтож фуқаролар тўғрисида давлат ва жамиятнинг ғамхўрлилигига ижтимоий ёрдам дейилади. Бу ёрдам пенсиялар, нафақалар тўлаш, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, 16 ёшгача фарзанди бўлган, кам таъминланган оилаларга ойлик нафақа тўлаш, беморлар ва кексаларга хизмат кўрсатиш, болаларга ғамхўрлик қилиш кўринишида амалга оширилади. Меҳнатга лаёқатсизларни моддий таъминлашнинг қатъий кафолатли тизими ижтимоий суғурта дейилади. Бу тизим давлат томонидан жорий этиладиган, назорат қилинадиган ва кафолатланадиган кексалар, меҳнатга лаёқатсизларни таъминлаш, ёрдам кўрсатиш тизимидир.
Ижтимоий таъминот – кексайган, меҳнатга лаёқатсиз бўлган фуқароларга моддий, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича давлат томонидан белгиланган ижтимоий-иқтисодий тадбирлар тизими бўлиб, ижтимоий ҳимоянинг муҳим тармоғи ҳисобланади. Ижтимоий таъминот тўғридан- тўғри давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, ҳомийларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Пенсиялар ва ижтимоий нафақалар тўловлари ижтимоий таъминотнинг энг муҳим турлари ҳисобланади2.
Ижтимоий ҳимояни амалга оширадиган манбалар: I) давлат бюджети, 2) ижтимоий суғурта жамғармаси, 3) корхона ва жамоат ташкилотлари маблағларидан ташкил топади. 4) Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этиш бўйича хайрия жамғармалари иштироки ҳам мавжуд. Ўз.Республикасининг 2010 йилгача бўлган даврга мўлжалланган ижтимоий ҳимоя тизимининг ягона концепцияси ишлаб чиқилди. Унда республикада мавжуд бўлган ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий ёрдам тизими, пенсия таъминоти, болаларга нафақа, ёлғиз кишиларга хизмат кўрсатиш ва бошқалар амалга оширилиши белгиланган. Ижтимоий ҳимоя объектига: ногиронлар, нафақахўрлар, ёш болалар, боқувчисини йўқотган оилалар, вақтинча меҳнат кобилиятини йўқотганлар, ўқитувчилар, талабалар ва ҳ.к.ташкил этади. Шу боисдан ҳам 2007 йил “ижтимоий ҳимоя йили” деб белгиланишида катта маъно мавжуд.

Download 44,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish