1-seminar. Мавзу: Жамоадаги конфликт ва уни ечимга олиб келиш йўллари


Жамоадаги конфликтни бошқариш тартиблари



Download 35,44 Kb.
bet5/6
Sana07.04.2022
Hajmi35,44 Kb.
#534854
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
kon-1mv

Жамоадаги конфликтни бошқариш тартиблари:

  1. Конфликтни вужудга келганини, унинг мавжудлигини тан олиш ва уни ўрганиш.

  2. Конфликтга тортилган ходимлар, бевосита конфликт иштирокчилари ҳамда конфликтга алоқадор бўлмаган, аммо мана шу жамоанинг барча ходимларининг зиддият тўғрисидаги ҳолис фикр-мулоҳазаларини ўрганиш.

  3. Конфликтнинг асл мазмунини, нима сабабдан келиб чиққанлигини аниқлаш. Зиддиятнинг шахслараро конфликт эканлиги, ёки томонлараро конфликт эканлигини белгилаш. Шунингдек, жамоадаги осойишталикни бузиш жамоага ўз салбий таъсирини ўтказишга, иш жараёнининг бузилишига сабаб бўлаётган одам мавжудлиги ёки йўқлигини аниқлаш. Умуман конфликт вазиятининг субъектив ва объектив келиб чиқиш сабабларини ўрганиш. Объектив сабаблар мавжудлиги аниқланса, уларнинг олдини олиш чораларини кўриш, масалан, компьютернинг бузилиб қолганлиги, электр чироғининг ўчиб қолганлиги, қоғозларнинг етишмовчилиги в.ҳ.

  4. Конфликт ечимини режалаштириш. Конфликт ечимини топиш бўйича турли альтернатив усуллар, йўллар ва сценарийларни ишлаб чиқиш. Конфликтнинг қандай ривожланиб ва ўсиб бориши мумкинлигини аниқлаш. Конфликтнинг ўсиб кетмаслиги олдини олиш чораларини кўриш.

  5. Конфликт ечими жараёнига барча ходимларни жалб қилишга ҳаракат қилиш. Кўпчилик ҳолларда баргаликда зиддият мазмуни, унинг келиб чиқиши ва унинг ечимини топиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш йўналишида ҳамкорлик ва биргаликда ишлашнинг ўзи конфликт вазиятни юмшатишга, томонлар манфаатларини уйғунлаштиришга, умумий мақсадларни топишга, шунингдек, уйғунлик асосида томонларни янгитдан бир-бирига яқинлаштиришга хизмат қилади. Муаммони очиқ муҳокамага қўйиш, ҳар бир ходимнинг фикр ва қарашларининг самимий баён қилинишига эришиш, қарашлардаги плюрализмга эришиш, конфликт ечими бўйича ҳар бир томон қарашларининг ифодалинишини йўлга қўйиш жамоадаги ҳар турли кескинликлар, мавҳумлик, гина-қудрат, ғийбат, ҳафагарчилик, фикрларнинг ичида қолиб кетиши, ғаламислик, фитна, бўхтон ва аниқ бўлмаган маълумотларнинг тарқалишининг олдини олади.

  6. Бутун жамоадаги диққатни конфликтнинг мазмунини, муаммонинг моҳиятини англашга қаратиш ва йўналтириш яхши натижалар беради. Чунки конфликт – бу ҳаётнинг, ёки жамоадаги фаолият жараёнининг охири эмас. Коллектив бундан кейин ҳам биргаликда, ҳамкорликда ишлаши лозим. Иш юзасидан эса турли зиддиятлар бўлиши мумкин. Иш юзасидан бўлган зиддиятларга иш жараёнини яхшилаш учун вужудга келган янги вазият, иш унумдорлигини ошириш имконияти, меҳнат жараёнларидаги низоларни олиб ташлаш орқали янги муносабатларни ўрнатиш жараёни сифатида қараш ўринлидир. Конфликт – жамоада юзага келганда ҳам, оддий ва табиий ҳаёт жараёни бўлиб қолаверади. Конфликт кўпинча жамоада вужудга келган нотабиий ва низоли ҳолатнинг янги мазмунда қайта шакллантирилиши учун катта имконият беради. Катта ишлаб чиқариш жараёнларида, бизнес структуралар фаолиятида конфликт меҳнат унумдорлигини ошириш ва меҳнат жараёнини жонлантиришнинг муҳим ва зарур бўлган хусусиятларидан ҳисобланади. Конфликт келиб чиқишидан сўнг вужудга келган янги вазият айнан янги қарорлар учун йўл очиб беради. Йиғилиб қолган муаммоларни юзага чиқаради. Улар ечимини топишга бутун жамоани йўналтиради. Ташкилотдаги атмосфера қанчалик осуда ва тинч кўринмасин унинг ички ривожланиш тамойилларида конфликтлар режалаштирилган ва табиий ўрнаштирилган бўлади. Конфликт жамоадаги муаммони ёрқин ва аниқ кўриш, уни ҳис қилиш ва унинг ечимини топиш орқали, янги илғор ва тараққиёт тамойилларини белгилаб олиш учун шарт-шароитлар яратади.

Бу ҳолат – конфликт мазмунида яширинган унинг яратувчанлик имкониятларини кўрсатади. Агар ташкилот раҳбари жамоада иш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган зиддиятларни олдиндан башорат қила олса, ёки вужудга келган конфликтларни яратувчанлик тамойиллари асосида ривожлантира олса, жамоа ичидаги зиддиятлардан қўрқмаса, мана шу ташкилотда ўсиш ва улғайиш таъминланган бўлади.

  1. Конфликт ечими доирасида қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлаш ва конфликтли вазиятни ҳамкорликда қабул қилинган ечимга олиб келиш. Ҳар бир томоннинг амаллари аниқ, ўзаро мувофиқлашган, бир-бирини тўлдирган, адолатли ва оддий бўлиши зарур. Ечимни ўз вақтида топиш конфликтнинг кучайиб кетмаслигини таъминлашини эсдан чиқарманг.

  2. Конфликтли вазият бўйича белгиланган қарор ва хулосаларнинг ўз вақтида жорий этилишини таъминлаш зарур. Конфликт вазиятда бир марта қарор қабул қилиб, қарор қабул қилингандан сўнг конфликт ўз-ўзича ечилади, деб ўйлаш нотўғридир. Конфликт ечими билан алоқадор бўлган қарорларнинг бажарилишигина конфликтнинг ҳақиқий ечими бўла олади. Вазият конфликт ечими топилганини кўрсатиши мумкин, аммо ана шу конфликт ечими амалга оширилдими, бу сизнинг кейинги сайи-ҳаракатларингизга бевосита боғлиқ бўлади. Агар сиз конфликт ечими топилганлиги босқичида муаллақ туриб қолсангиз, конфликт ўз ечими ижросини ҳеч қачон топмайди, конфликт – конфликт вазиятида қолиб кетаверади. Шу боис, зиддиятга доимий эътибор қаратиш лозим бўлади.



Жамоадаги конфликтни тўғри ҳал этишда бошқарувчидан жуда кенг дунёқарашга эга бўлишни, ўта сабрли, ўткир мулоҳазали, маданиятли ва маънавиятли бўлишни талаб этади. Ҳар бир чиқарилган қарор жамоани тарқалиб кетишига ёки ҳамжиҳат бўлиб ишлашига сабаб бўлади. Шунинг учунконфликт масаласига шошмашошарлик қилмасдан, ишчилар томонидан билдирилган шахсий ва оммавий фикрларга берилиб қолмасдан чуқур таҳлил қилиш билан ёндашиш лозим. Конфликт ечимини тўғри ҳал этиш нафақат жамоани, балки жамоанинг ҳар бир аъзосини ва унинг яқинларини салбий оқибатлардан сақлаб қолади, осойишталигини бузмайди. Донишмандларнинг фикрича: “Жанжал бўлган ердан барака қочади.”

Download 35,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish