Технооптимизатсия. 60-йилларнинг бошларига келиб технократик кайфиятларнинг янги тўлқини билан четга суриб қўйилди ва қарийб икки ўн йиллик мобайнида оммавий онгга ўз таъсирини йўқотди. Бунга урушдан кейинги даврда жаҳоннинг деярли барча иқтисодий ривожланган мамлакатларини қамраб олган саноат юксалиши сабаб бўлди. 50-60-йилларда ижтимоий тараққиёт истиқболлари Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам аксарият мамлакатлар учун порлоқ бўлиб туюлар эди. Ижтимоий онгда ҳар қандай дунёвий ва ҳатто коинот муаммоларини фан ва техника ёрдамида ҳал қилиш мумкин деган иллюзияни яратган технооптимистик кайфиятлар кучайди. 5-саволнинг жавоби. Технопессимизм Кўриб чиқилаётган назарияларнинг айрим тараф-дорлари фан-техника инқилобининг салбийо қибатларига, хусусан атроф муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига маълум даражада эътибор берган бўлсалар-да, лекин, умуман олганда, уларнинг ҳеч бири бундан 1980-йилларнинг ўрталаригача жиддий ташвишга тушмади. Чунки, фан-техника тараққиёти ҳамма нарсага қодир эканлигига ишонч ҳаддан ташқари катта эди. Кўрсатилган муаммоларни фалсафий таҳлил қилиш борасидаги дастлабки уринишларнинг ўзиёқ технократик тенденцияларга зид бўлган, кейинчалик «технологик пессимизм» деб номланган қарашларни намоён этди. Асосий эътибор инсон фаолиятининг салбий оқибатлари ва атроф муҳит муаммоларига қаратилган, уларни ечиш имкониятлари салбий тусда кўрилган ҳолда, бундай қарашлар «экопессимизм» дебаталади. Айни вақтда 1960-йилларнинг охирларидан экологик қийинчиликлардан ташқари аксарият давлатлар ва ҳатто қитъаларга таҳдид солган бошқа муаммолар: аҳолининг назоратсиз ўсиши, турли мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасининг нотекислиги, хом ашё ресурслари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва бошқалар тобора бўртиброқ намоён бўла бошлади. Тез орада улар фан ва фалсафа диққат марказидан ўрин олиб, қизғин баҳс ва мунозаралар предметига айланди. 6-саволнинг жавоби. Глобаллик мезонлари Фан ва фалсафада глобал муаммоларни янада аниқроқ тавсифлаш учун юқорида зикр этилган «географик» мезондан ташқари бу муаммоларни бошқа томондан – уларнинг сифати, ва муҳим хусусиятлар нуқтаи назаридан тавсифловчи қўшимча мезонлар қўлланилади. Глобал муаммоларнинг келтирилган мезонлари ва ўзига хос хусусиятлари асосан мазкур соҳадаги аксарият тадқиқотчиларнинг қарашларини акс эттиради ва глобал муаммоларни бошқа барча муаммолардан фарқлаб, аниқ айтиш имконини беради. Бунда у ёки бу муаммонинг кескинлик ва муҳимлик даражасини белгилаш, унинг бошқа муаммолар билан ўзаро нисбатини аниқлаш учун одатда турли таснифлашлар амалга оширилади, улар алоҳида гуруҳларга ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |