1-савол: Мустақиллик — ўзбек халқининг азалий орзуси, ибораси доирасида мустақилликни қўлга киритилиши, миллий давлатчиликни тиклаш ва ривожлантиришда унинг тарихий аҳамияти ҳақида гапириб беринг


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ



Download 228,44 Kb.
bet3/7
Sana26.02.2022
Hajmi228,44 Kb.
#470352
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
New Microsoft Word Document

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

3-савол: Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқарув тизими ҳақида нималарни биласиз?

4-савол: Янги Ўзбекистон даврининг мазмун-моҳиятини очиб беринг.
Мустақиллигимизнинг 30 йили мобайнида бозор иқтисодиётига асосланган эркин ҳуқуқий демократик давлат тизими барпо қилинди. Мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий иқтисодий ва маънавий соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилди. Сўнгги 5 йилда Ўзбекистон тараққиётининг янги даври бошланиб, мамлакат тараққиётини янги, юксак босқичга кўтариш, ислоҳотларни амалга ошириш энг муҳим стратегик вазифа сифатида белгиланди.
Давлат ва жамият тараққиётининг ҳар бир соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш учун Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Ҳаракатлар стратегияси – миллий тараққиётнинг такомиллашган концептуал модели сифатида ўзини оқлади. Бундай сиёсий модернизациялаш, аслида анъанавий жамиятни замонавийлаштириш бўлиб, миллий ривожланишда бир қадам олға силжишни билдиради. Халқаро андозалар, жаҳон талабларига етиб олиш мақсадида Ўзбекистонда сиёсий модернизациянинг жадаллашган моделига ўтилди. Ҳаракатлар стратегиясининг бош мақсади демократик жамиятнинг жадал ривожланишини таъминловчи ички механизмларни барпо этишдир. Бу борада давлат бошқаруви такомиллаштирилиб, жадал ўзгариб бораётган ҳаёт талабларига мувофиқлаштириб борилмоқда.
Халқимиз дунёқарашининг ўзгариши – ислоҳотларнинг ибтидосидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маънавий уйғоқ жамиятни қудратли кучга қиёс этади. Бугун одамлар уйғонмоқда, жамият уйғонмоқда, ислоҳотларнинг янги даври бошланганини ҳис қилмоқда ва ўз хайрихоҳлигини кўрсатмоқда. Мамлакатимизда кечаётган демократик ўзгаришлар шарои­тида хорижий давлатлар андозаларга мос келадиган ижобий тажриба шакллантирилди.
Ўзбекистон Республика­сида сайлов қонунчилигининг такомиллашиши сайлов амалиётини демократик ислоҳотларнинг таркибий қисми сифатида баҳолаш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатимиз ҳаётидаги ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланади. Зеро, мамлакатимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши давлат раҳбари лавозимига энг муносиб номзодни сайлаш ҳамда бу жараёнда сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқдир. Чунки сайловлар халққа давлат ҳокимиятининг ягона манбаи сифатидаги сиёсий ролини амалга ошириш имконини берадиган ҳал қилувчи жараёндир.
Бу борада, айниқса, мамлакат Президенти сайлови алоҳида ўринга эга. Мазкур сайловнинг муҳим аҳамияти шундаки, унинг натижасида давлат бошлиғи сайланибгина қолмай, балки жамият аъзоларининг хоҳиш-истаклари, кайфияти, давлат сиё­сатига реал муносабати аниқланади. Бу жараёнда конституци­явий асосда ўрнатилган ва тараққиётнинг муҳим омилларидан ҳисобланган фикрлар хилма-хиллиги ҳам яққол намоён бўлади. Шу жиҳатдан олганда, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишни эркин сайловларсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Маълумки, сайлов жараёни сайлов кампаниясини эълон қилиш, сайлов комиссияларини тузиш, номзодлар кўрсатиш, уларни рўйхатга олиш ва сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ бир қатор босқичлардан иборат бўлиб, уларнинг мазмун-моҳиятини тўғри англаш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни демокра­тик тарзда очиқ ва ошкора ўтказиш билан боғлиқ масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оши­рилади. Конституциямиздаги Ўзбекистон Республикаси Президен­ти сайлови билан боғлиқ қоида-талаблар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, биринчидан, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларини таъмин­лаш орқали мамлакат раҳбари бевосита сайловчилар томонидан сайланади, иккинчидан, жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жа­мияти институтларининг тобора ривожланиши асосида сиёсий партияларнинг давлат органларини шакллантиришдаги фаолия­тини кафолатлайди, учинчидан, сайлов ҳуқуқи тамойиллари ва муддатлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти сай­лови мустақил сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилиши таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мақоми Конститу­циянинг 89-моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритиши­ни ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.
Конституциямизнинг 117-моддасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига ва ҳар бир сайловчи бир овозга эга эканлиги, шунингдек, овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги ка­фолатланган.
Бундан ташқари, ушбу моддада сайлов ҳуқуқининг муҳим принциплари мустаҳкамланган бўлиб, сайлов жараёнларини халқаро сайлов стандартлари асосида очиқ-ошкора ва демокра­тик тарзда ўтказишга имкон беради.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юртимизда сайловга оид қонунларнинг тизимлаштирилиши ҳамда қўшимча ўттиздан ортиқ муҳим демократик қоида-талабларнинг киритилиши асо­сида қабул қилинган. Сайлов кодекси мазкур жараённи янги босқичга олиб чиқди.
Ҳозирда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати жорий этилди, сиёсий партияларнинг соғлом рақобат олиб бориши учун тенг шарт-шароитлар яратилди. Кейинги йил­лардаги очиқлик, инсонпарварликка асосланган ислоҳотлар сай­ловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёнида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Мамлакатимизда ўтказилаётган тур­ли даражадаги сайловлар халқимиз онги ва кайфиятида ижо­бий ўзгаришлар ясади, бу муҳим сиёсий жараёнга муносабатни ўзгартирди. Фуқаролар эртанги кунга ишонч ҳамда она Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан сайлов жараёнларида ишти­рок этмоқдалар.
2021 йил 9 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев ЎзЛДП Қурултойида ўз сайловолди дастурлари бўйича нутқ сўзлади. "Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” деб номланган нутқда ҳаётимизда “Давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғоя, изчиллик билан қарор топиб бораётгани таъкидланди. “Ҳар қандай ислоҳот қуруқ рақамларда эмас, балки, энг аввало, аҳолининг кундалик ҳаётида, унинг дастурхони ва рўзғорида ўз аксини топиши зарур. Бу – ҳаётий ҳақиқат. Мисол учун, ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги ҳар 100 та оилага 162 та телевизор, 107 та холодильник, 287 та мобиль телефон, 49 та енгил автомобиль тўғри келмоқда. Бошқача айтганда, мамлакатимиздаги оилаларнинг қарийб ярми, ўзининг шахсий автомобилига эга", деб таъкидланди.
Мамлакатимизда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилмоқда. Бизнес соҳасида солиқ турлари ва унинг юкини камайтириш бўйича, тизимли ишлар изчил амалга ошириб келинмоқда. 2020 йилда қўшилган қиймат солиғи ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга туширилган эди. Бу – 100 минг тадбиркор ихтиёрида 10 триллион сўм маблағ қолади, дегани. 2023 йилдан бошлаб, ушбу солиқ ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга туширилиши тадбиркорлар учун муҳим янгилик бўлди. Келгуси йили корхоналарнинг мол-мулк солиғи ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилади ва бунинг натижасида тадбиркорлар ихтиёрида йилига 500 миллиард сўм маблағ қолади. Яна бир янгилик – 2023 йилдан юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади. Ҳозирги вақтда банк, молия, телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси ҳар хил бўлиб, улар амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга туширилади ва барча тадбиркорлар учун бир хил бўлади», – деди Шавкат Мирзиёев.
Ҳаракатлар стратегияси – инновацион ва креатив фикрлайдиган замонавий кадрлар тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида, юксак маънавият эгалари этиб тарбиялаш, шу мақсадда таълим тизимини такомиллаштиришни ҳам кўзда тутади. Жаҳондаги ривожланган давлатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уларда жамият ҳаётини ўзгартиришга қаратилган ислоҳотлар аввало таълим тизимидан, боғча, мактаб, тарбия масаласидан бошланганини кўрамиз. Чунки мактабни ўзгартирмасдан туриб, одамни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди.
Халқ таълими тизимини тубдан такомиллаштириш, муаммоларни комплекс ҳал этиш масалалари чуқур таҳлил қилиниб, келгусидаги вазифалар муҳокама этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 29 апрелдаги фармонига мувофиқ, Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Унда 48 та мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича аниқ механизмлар белгиланди.
Масалан, 2030 йилга бориб ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича PISA халқаро дастури рейтингида Ўзбекистоннинг жаҳондаги етакчи 30 та мамлакат қаторидан жой эгаллаши мақсад қилиб қўйилган. Давлатимиз раҳбари ўқитувчининг мақоми ва нуфузини ошириш, ҳуқуқлари ва имтиёзларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Сўнгги беш йилда кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича мамлакатимизда улкан ишлар амалга оширилди. Президентимиз томонидан халқ таълими тизимига оид 6 та фармон ва қарор, Вазирлар Маҳкамасининг 21 та қарори қабул қилиниб, бу соҳадаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари мустаҳкамланди. Ота-оналар, жамоатчиликнинг истаклари инобатга олиниб, юртимизда 11 йиллик мактаб таълими тизими тикланди. Сўнгги уч йилда юртимизда 157 та умумтаълим мактаби янгидан қурилди. Шавкат Мирзиёев ўз маърузаларида: “Ўқитувчиларнинг машаққатли меҳнатини муносиб қадрлаш борасидаги ишлар давом эттирилади. Болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб, янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи мактабларни ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилади. Шу асосда, келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун, мактаблар реконструкция қилинади ва янгидан барпо этилади”, деб таъкидлаб ўтдилар.
Бугунги кунда аграр сектор ялпи ва тизимли трансформация қилиш бошланди, ушбу соҳани иқтисодиётнинг асосий драйверларидан бирига айлантириш – бош мақсад бўлиб, 2020-2030 йилларга мўлжаллаб ишлаб чиқилган Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясида тармоқни ривожлантириш борасидаги асосий вазифалар аниқ-равшан белгилаб қўйилди. Қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли ва самарали фойдаланиш мақсадида, 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида, 10 сотихдан 1 гектаргача узоқ муддатли ижарага берилади.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев тақдим этаётган Янги Ўзбекистон стратегиясида мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимларидаги вазифалар: мактабгача таълимдаги қамров даражаси, ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказилиши, мактаб таълими тизими учун ўқув дастурлари ва дарсликлар илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта ишланиб, 2026 йилга қадар амалда жорий этилиши, олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш билан бирга асосий эътибор таълим сифатини оширишга қаратилиши, 2026 йилга қадар камида 10 та олийгоҳ нуфузли халқаро рейтингларга киритилиши, талабаларнинг яшаш шароитини яхшилаш учун келгуси беш йилда қарийб 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналари барпо этилиши, олий таълимда рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида 2026 йилгача хусусий олийгоҳлар сони камида 50 тага етказилиши, докторантурага қабул давлат буюртмаси ҳамда манфаатдор ташкилотлар маблағлари ҳисобидан тўлов-грант асосида жорий этилиши, олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ҳар икки йилда ўтказиладиган умумреспублика спорт ўйинлари – Миллий олимпиада тизими жорий этилиши Олий таълимни ривожлантиришнинг ўзига хос демократик йўли ва тараққиётида муҳим ўрин тутади.
Муҳтарам Президентимизнинг ҳар томонлама олиб бораётган одил сиёсати, халқимизнинг орзу-интилишлари, мақсад ва вазифаларини амалга оширишда муҳим дастуриламал ҳисобланади. Зероки, ҳар қандай ислоҳот қуруқ рақамларда эмас, балки, энг аввало, аҳолининг кундалик ҳаётида, унинг дастурхони ва рўзғорида ўз аксини топаётганлигидан далолат бермоқда.

5-савол: “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” ғояси ҳақида гапириб беринг.


Режа:

  1. Эзгу ғояларнинг тарихий илдизлари;

  2. Миллий тикланиш йўлидаги машаққатлар;

  3. Мустақиллик миллий тикланишнинг асоси;

  4. Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши, ҳаракатлар стратегияси – миллий тикланишдан миллий юксалиш сари янги қадам.

Халқимизга хос муҳим фазилатлардан энг муҳими - қадрият сифатиlf ардоқланиб келинаётгани – Эркин, Озод ва мустақил ҳаёт кечиришга интилишдир. Унга эришиш машаққатли кураш, меҳнат қилишни талаб этади. Бу эзгу йўлда тарихий ўтмишда аждодларимиз бошидан не-не оғир кунларни кечирмади. Тинчлик ва фаровонлик йўлида жон олиб жон берди. Курашди. Қон тўкди. Сабр – матонат кўрсатди. Кези келганда сукут сақлади. Босиқлик, вазминлик билан етти улчаб бир кесиб, муносабат белгилади. Мақсад ягона – Инсоний ҳаёт кечириш, эркин меҳнат қилиш, бугун ва келажакни тинчлигини таъминлаб, фаровон ҳаётга эришиб, уни келгуси авлодга мерос қилиб қолдириш. Бу каби эзгу мақсад йўлида Халқимизнинг донишманд – фузолалари, мутафаккирлари ўз диний-ахлоқий таълимотларини яратди.
Бежизга халқимизнинг энг қадимги диний – ахлоқий таълимоти бўлмиш Зардуштийлик, унинг Авесто муқаддас китобида “Эзгу фикр”, “эзгу сўз” ва “эзгу амал”, айнан бизнинг юртимизда пайдо бўлмаган. Ана шу учта олтин қоидага амал қилиш, Инсоннинг эркин ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаши уқтирилади. Кейинчалик Ислом дини ҳозир бўлгач, диний ҳаёт кечириш орқали маънавий комилликка эришиш, шу билан бирга ҳурфикрлилик, эркинлик, озодлик ва фаровонликка тадбир билан, донишмандлик ила эришиш мумкинлигини ҳам кўрсатиб берди. Умуман халқимиз тарихида барча диний, ахлоқий, фалсафий қадриятлар инсонга муносиб ҳаёт кечиришга даъват қилиш, маънавий юксалиши орқали фаровонликка эришиш мумкинлигини уқтириб туради.

Download 228,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish