1. Саноатда бошқарув объектив зарурият ва мақсадга йуналтирилган жараён сифатида



Download 85,66 Kb.
bet5/7
Sana13.06.2022
Hajmi85,66 Kb.
#666111
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Sanoat oraliq

Корхоналарнинг ихтисослашуви - уларда мукаммалроқ техника ва технология, меҳнатни ташкил этишнинг илғор усулларини қўллашни енгиллаштирувчи турдош маҳсулот ишлаб чиқаришни мужассамлаштириш жараёнидир.
Ихтисослаштириш жараёнининг тараққиёти ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ўсиши, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши билан белгиланади. Ихтисослаштириш, ўз навбатида, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланишига ёрдам беради. Ишлаб чиқариш воситалари ва иш кучининг жуда кенг миқёсда бирлаштирилиши ҳозир иқтисодий зарурият бўлиб қолди. Ҳозирги замон техника тараққиётининг муҳим омиллари – электронизациялаш, комплекс автоматлаштириш, янги материалларни яратиш ва жорий этиш, илғор технологияларни, жумладан, биотехнологияларни вужудга келтириш ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш билан бевосита боғликдир.
Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш саноат корхоналарининг ишини энг рационал, оқилона ташкил этиш ҳисобланиб, бинолардан, жиҳоз ва асбоб-укуналардан, материаллардан беками-кўст фойдаланишда, фан ва техниканинг энг охирги ютуқларини жорий этишда, такомиллашган махсус машина ва асбобларни қўллашда, меҳнат унумдоригини оширишда, маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш харажатларини тежашда катта самара келтиради.
Корхона бўлимларининг ихтисослашуви - айрим цехлар, участкалар, иш жойларининг айрим маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ва жараёнларни бажаришга ихтисослашувида ифодаланади.
Саноатда ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш жараёнининг қуйидаги шакллари кенг тус олган:
-биринчи, энг оддий ва кенг тарқалган шакли буюмлар бўйича ихтисослаштириш. Унинг бундай шакли корхоналарни технологик жиҳатдан бир-бирига ўхшаш бўлган ва чекланган миқдордаги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришга мослаштиришдан иборат;
-иккинчи, деталли ихтисослаштириш, яъни буюм ёки маҳсулотнинг бир қисмини, узел деталини (масалан, мотор, редуктор, карбюратор, поршен, гилза, кузов, бункер ва ҳ.к.ларни) ишлаб чиқариш;
-учинчи, технологик ихтисослаштириш. Бу ихтисослаштиришнинг энг олий шакли бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясининг маълум операцияларини бажаришни ўзида мужассамлаштиради. Корхоналарда ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларининг кенгайиши ихтисослашишнинг доимо ривожланиши ва мукаммаллашувининг зарурлигини ифодалайди. Масалан, машинасозликда буюмлар бўйича ихтисослашиш - маълум ишлаб чиқариш тармоқлари ёки иш турлари (пахта териш, йўл қурилиши) учун машиналар ишлаб чиқаришнинг мужассамлашуви йўналишида ривожланмоқда. Бундай ихтисослашиш конструкторларга айрим тармоқларда машиналарнинг ишлаш шароитларини чуқурроқ ўрганиш ҳамда мукаммалроқ техника яратиш имконини кенгайтиради. Бир корхона миқёсида тугалланган ҳолатда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши унга доимо хизмат қилиб, зарур қисмларни етказиб берувчи ихтисослашган корхоналар ташкил этилишини тақозо этади. Чунки барча турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни бир корхонага тўплаш мумкин эмас. Шу туфайли қисмлар ёки маҳсулотнинг бўлакларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхоналар ташкил этилган. Бу хил қисмлар бўйича ихтисослашган корхоналар кўпроқ машинасозликда кўринади.
Қисмлар ёки маҳсулот бўлакларини ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашган корхона ва тармоқларга шарикоподшипниклар, поршен ишлаб чиқарувчи заводлар, карбюратор заводи, редуктор, асбоб-анжомлар, қуйма, эҳтиёт қисмлар, телевизор трансформаторлари, телевизорга футлярлар, конденсаторлар, юқори босимли насослар, диван-кроватлар учун оёқлар ва бошқаларни ишлаб чиқариш мисол бўла олади. Масалан, шарикоподшипниклар, поршенлар, редукторлар, моторлар ва бошқалар тайёрлайдиган турли жараёнларга ташкилий жиҳатдан бўлиниши мумкин.
Корхоналарнинг технологик ихтисослашувига машинасозлик заводлари учун тайёр қисмлар ишлаб чиқарувчи, қуювчи ва темирчи-прессловчи заводлар, тўқимачилик фабрикалари учун ип-йигирув фабрикалари мисол бўла олади.

Download 85,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish