РЕАЛ СЕКТОРНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ Реал секторни таҳлил қилишнинг асосий вазифаси – келажак учун иқтисодий ўсиш прогнозини тузиш мақсадида нархлар, иш ҳақи, рента ва фойда умумий даражасининг динамикасини таҳлил қилиш ёрдамида товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш даражасини ва инфляция суръатини тўғри баҳолашдан иборат. Мазкур вазифани ҳал этиш учун макроиқтисодий агрегатлар айнан қайси кўрсаткич (ёки қайси тренд) прогноз қилинаётганлигига қараб турли усуллар билан тақдим этилиши мумкин. Шунинг учун МҲТ доирасида агрегатларни тақдим этишнинг ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқиш лозим. Ялпи ва соф агрегатлар. МҲТда «ялпи маҳсулот» ва «соф маҳсулот» тушунчалари мавжуд. Умумий ишлаб чиқариш ҳажмини аниқлаш учун барча корхоналар ишлаб чиқариши ҳажмини қўшиш мумкин. Номинал ва реал кўрсаткичлар. Жорий давр нархларида ўлчанадиган кўрсаткичлар номинал кўрсаткичлар деб номланади; Реал кўрсаткичлар – бу базавий давр нархларида ўлчанадиган кўрсаткичлардир. Қандайдир йил учун номинал ЯИМ ўша йил учун товарлар ва хизматларни якуний ишлаб чиқариш ҳажмига тенг. Реал ЯИМ якуний товарлар ва хизматларнинг ўша миқдорини англатади, лекин уларнинг қиймати бунда базавий йил ўзгармас нархларида ўлчанади.
Номинал ЯИМнинг ўзгаришлари нархлар ёки ҳажмнинг ўзгариши ҳамда ушбу икала омилнинг ҳам бир вақтнинг ўзида ўзгариши туфайли юз бериши мумкин. Реал ЯИМнинг ўзгаришлари фақат якуний ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришини акс эттиради.
Базавий йил билан солиштирилганда нархлар ўртача даражасининг ўзгаришини номинал ЯИМни реал ЯИМга бўлиш йўли билан ўлчаш мумкин. Ушбу коэффициент ЯИМнинг номуайян нарх дефлятори деб номланади. Базавий йилда номуайян дефлятор қиймати 1,0 га (ёки, агар коэффициент фоизларда ифодаланган бўлса 100 га) тенг. Ўтган йил билан солиштирилганда ЯИМ дефляторининг у ёки бу йилдаги ўртача миқдорини ўлчаш мамлакатда инфляциянинг умумий кўрсаткичи ҳисобланади.
ЯИМ дефлятори (номинал ва реал ЯИМ нисбати) мамлакатда ишлаб чиқарилган барча товарлар ва кўрсатилган хизматлар нархларини ўлчайди.
ИНИ ва ЯИМ дефлятори ўртасида учта асосий фарқ мавжуд.