1. Пул тизими ва унинг элементлари. Пул тизимининг турлари


Инфляция, уни келиб чикиш сабаблари, шакллари, окибатлари ва ундан чикиш йуллари



Download 100 Kb.
bet3/4
Sana01.06.2022
Hajmi100 Kb.
#625756
1   2   3   4
Bog'liq
1355570828 41039

Инфляция, уни келиб чикиш сабаблари, шакллари, окибатлари ва ундан чикиш йуллари

Инфляция лотинча infeotio сузидан олинган булиб шиш, буртиш, купчиш маъносини англатади.


Инфляция сузи XIX аср уртасидан бошлаб иктисодий термин сифатида кулланила бошлаган, унгача тиббиётда хафли усма касалини ифодалашда кулланилган.
Лекин инфляция хакикатда хам хавфли, у умумиктисодиёт учун хавфли.
Инфляция сузининг иктисодий маъноси-муомилада мавжуд булган товарлар ва уларнинг бохосини ва микдорига нисбатан куп чикариш демакдир.
Инфляция сузи пул муомиласи сохасида АКШ нинг Шимолий ва Жанубий штатлари уртасида гражданлар уруши булганда муомилага жуда куп микдорда (450 млн грин бек) когоз доллар чикарилган вактидан бошлаб кулланила бошлаган.
Уларни сотиб олиш кобилияти икки йилдан кейин 50 фоизга тушиб кетган.
Тарихга кура уруш ва бошка офатлар сабабли давлат харажатлариниг ошиб кетиши, инфляция билан узвий боглик. Масалан. Англияда кучли инфляция XIX асрнинг бошида Наполион билан уруш даврида, Францияда француз революцияси даврида, Россияда XIX асрнинг урталарида номоён булган. Германияда жуда юкори суръатлардаги инфляция 1923 йилларда булиб, муомиладаги пул массаси 496 квинтиллион маркага етган ва пул бирлиги триллион маркага кадрсизланган. Олдинги инфляцияларнинг хусусияти шундаки, улар маълум даврда номоён булади. Хозирги давр инфляцияси одатда доимий (хроник) характерга эга булиб, хужалик фаолиятининг барча сохаларини камраб олиш билан, пул омилларидан ташкари бошка иктисодий омилларга таъсир килиши билан фаркланади.
Инфляциянинг асосий сабаблари.
а) Жамгарма ва истеъмол уртасидаги.
б) Талаб ва таклиф уртасидаги.
в) Муомиладаги пул муассаси ва хужаликларнинг накд пулга булган талаби уртасидаги номутоносибликлардир.
Булардан ташкари пул талабининг товар таклифидан ошиши натижасида пул муомиласи конуннинг бузилиши, ишлаб чикариш харажатларининг усиши натижасида товарлар бахосининг ошиши ва шу сабабли пул массасининг ортиб бориши, ишлаб чикаришни кискариши, баъзан бюджет дифицетини коплаш учун кушимча пул чикариш ва бошкалар хам сабаб булади.
Инфляцияни юзага келтирувчи омилларни ички ва ташки сабабларга булиш мумкин.
Ички омиллар мамлакатни монетар-пул сиёсати хамда хужалик фаолияти билан боглик (номутоносиблик, бахолардаги давлатни якка хокимлиги, нотугри кредит сиёсати, пул муомиласи конунининг бузилиши ва бошкалар).
Ташки омилларга жахон иктисодида булган инкирозлар (хомашё, ёкилги, валюта буйича), давлатнинг валюта сиёсати, давлатнинг бошка давлатлар билан буладиган ноконуний операциялари ва бошкалар киради.
Юкоридагилардан келиб чикиб инфляция деб ижтимоий ишлаб чикариш ривожланишида юзага келувчи диспропорциялар сабабли товарлар ва хизматлар бахосининг умумий ва тухтовсиз усиши ва натижада пул муомиласи конунининг бузилиши окибатида пул бирлигининг кадрсизланишига айтилади.
Инфляция келиб чикиш сабабларига кура куйидаги турларга булинади:
1.Талаб инфляцияси-бунда пулни куплигидан талабни ортиши юзага келади. Бу пул эмиссияга хам боглик.
2. Таклиф инфляцияси. Бунда ресурслар кимматлашиб, харажатлар ошади, фойда камайиб товарларни купайтиришга интилиш сусаяди. Натижада таклиф талабга нисбатан кискариб нарх усади. Талаб инфляциясини харажатлар инфляцияси хам дейилади.
3. Эркин ва бостирилган инфляция. Эркин инфляцияда нархлари уз холича усади, давлат нарх белгилашга аралашмайди. Бостирилган инфляцияда давлат маъмурий йул билан нархларни усишини чегаралаб туради.
Давлатни антиинфляцион сиёсати-бу муомиладан ортикча пулни олиш, пул эмиссясини тухтатиш ва бошкалар. Инфляция даражаси бу нархларнинг умумий усишидир. Масалан, илгари умумий нархлар 180 бирликни ташкил этган булса, сунгги нархлар 210 бирликни ташкил этади. Бунда инфляция даражаси

Инфляция шиддати бу нархларни усиш субъектларидир. Инфляция ушбу жихати буйича куйидагиларга булинади.



  1. Урмаловчи инфляция. Бунда нарх усиши меъёрида, йилига 5-10 фоиздан ошмайди. Инфляциянинг бу тури купрок ривожланган мамлакатларга хос булиб, малакавий иктисодий ривожланиш даражасига кадар бахолар ошиши 3-4% атрофида хам булиши мумкин. Бу инфляция аксинча ишлаб чикаришни янада ривожлантиришни такомиллаштирувчи омил сифатида номоён булади.

  2. Йургаловчи инфляция. Бунда нарх наво тезрок уса бошлайди. Иктисодий усиш суръатлари пасаяди, ишсизлик купая боради. Инфляция йилига 20-200% атрофида булади.

  3. Шиддатла (гипер) инфляция. Бунда бахоларни уртача йиллик усиши 1000%, яъни 10 марта ва ундан куп. Жумладан, XX асрни 20 йилларида Германия, Польша, Австряда, Венгрияда, шу асрнинг 70-80 йилларида. Никарагуада нархлар йилига 330 марта усган. Бу инфляция мамлакатлар иктисодий ривожланишининг инкирозли даврига мос келади ва у иктисодиёт таркибий кисмларини узгаришига олиб келади.

Адабиётларда шу каби стагфляция (инфляцияни иктисодий танглик билан биргаликда юз бериши), локал (бир мамлакат ёки жахон микёсида), ички (бир мамлакат ичида), очик (качонки бахолари усиши сезилган холда), ёпик (скрўтий-товар ва хизматлар сифатини бахо узгармаган холда ёмонлашуви, товар дефицити содир булганда) инфляция тушунчалари мавжуд.
Инфляциядан фарклирок дефляция нарх-наво пасайишини, пул кадрини ортишини билдиради. У сабабли инфляциядан юткизишлар дефляция ёрдамида копланишлар содир булади.
Инфляциядан чикиш учун:
1. Ишлаб чикаришни ривожлантириш, уни ривожланишини рагбатлантириш (солик тизими, паст фоизли кредитлар ва бошкалар билан).
2. Ракобатбардош товар ишлаб чикариш ва уни жахон бозорига чикариш.
3. Муомиладаги пул муассасини чеклаш ва бошкалар.
Хозирги ҳароитда инфляцияга карши курашиш чоралари.

  1. Иш хаки ва ижтимоий туловларни индексациялаб бориш.

  2. Тижорат банклари фоизларини кайта куриб чикиб туриш.

  3. Пулнинг банкдан ташкарига харакат килишига йул куймаслик (касса оппаратларини жорий этиш ва бошкалар).

  4. Кимматли когозлар бозорини кенгайтириш ва бошкалар.

Инфляциянинг иктисодиётга таъсири.

  1. Ишлаб чикаришни стихиялиги кучаяди, тармоклар мутоносиблиги бузилади.

  2. Буш маблагларни ишлаб чикариш сохасидан муомила (савдо) сохасига окиб утишига сабаб булади.

  3. Товарларни нормал харакати бузилиб бозордан бозорга кучиб юриши содир булади.

  4. Олиб сотарликка кенг йул очилади.

  5. Истеъмол ва эхтиёжни издан чикаради. Кадрсизланган пулдан кочиш учун керакли, кадрсиз товарлар сотиб олинади.

  6. Товарларни кредитга сотиш кискаради.

  7. Банк фоизлари ошади, узок муддатли кредит бериш бархам топади.

  8. Ахоли маблагларини жамармага жалб этиш кийинлашади.

  9. Бартер муносабатлари вужудга келади.

  10. Бюджет такчиллиги содир булади, эмиссияга зур берилади ва у инфляцияни янада кучайтиради.



Пул муомаласини баркарорлаштириш йуллари


Узбекистон Республикаси Марказий банки тугрисидаги конуннинг 3-моддасида таъкидланганидек Узбекистон Республикаси марказий банкининг бош максади-миллий валюта баркарорлигини таъминлашдир. Валюта баркарорлиги пул массаси, нарх-наво ва миллий валюта курсининг баркарор булиши тушунчасини уз ичига олади.
Миллий валютанинг баркарорлигини таъминлаш учун Узбекистон Республикаси Марказий банки куйидаги асосий вазифаларни бажаради.

  1. Монетар сиёсатни ва валютани бошкариш сиёсатини шакллантириш, кабул килиш хамда амалга ошири.

  2. Узбекистон Республикасида хисоб-китобларнинг самарали тизимини ташкил килиш ва таъминлаш.

  3. Банклар фаолиятини тартибга солиш ва улар фаолияти устидан назорат килиш.

  4. Узбекистон Республикасининг расмий олтин-валюта захирасини саклаш ва уларни бошкариш.

  5. Молия вазирлиги билан биргаликда давлат бюджетининг касса ижросини ташкил этиш.

Марказий банк пул муомиласини баркарорлаштириш учун баъзи холларда куйидаги усуллардан хам фойдаланади.

  1. Нуллификация-бунда кадрсизланган пул батамом бекор килиниб муомилага янги пуллар чикарилади. Бу усул инфляция даражаси ута юкорилаб кетган холларда кулланилади. Бу усул СССР да 1922-1924, 1947, 1961 йиллардаги пул ислохати, Узбекистонда 1994 йилда булиб утган пул ислохатида кулланилган.

  2. Револвация – лотинча кадрини ошиши маъносини англатиб, бу миллий валютани чет эл валютасига нисбатан кадрини ошишини билдиради. Масалан 1қ1110 сумга тенг эди. Ушбу тадбирдан кейин 1005 сумга тенг булди. Бу усул 1922-1928 йилларда Англияда, 1961, 1969, 1971 йилларда Германияда кулланилган.

  3. Деволвация-лотинча кадрини тушуши маъносини англатади. Бу усул давлат томонидан миллий валюта курсини бошка валюталарига нисбатан пасайтирилиши булиб бозор учун кураш кучайган шароитда экспортни рагбатлантириш, тулов мувозанатини яхшилаш учун кулланилади. Бунинг асосий сабаблари булиб инфляцияни кучайиши ва мамлакат тулов балансининг салбий колдикга эга булишидир. Бу усул АКШ да 1971 йилда 7,89%га, 1973 йилда 10% га доллар курсини пасайтириш билан кулланилган.

  4. Деноминация-пул микдорини бир неча маротаба кискартириш хисобланади ва у пулни кадри юкори даражада тушганда, муомиладаги пул хажми ошганда кулланилади. Бу усул Россия федерациясида 1921-1922 йиллардаги пул ислохатида 1000:1, 1923 йилда 100:1 холида, 1999 йилда 1000:1, Бухоро шуро халк Республикасида бу усул 1922 йилда 100:1, Узбекистон Республикасида 1994 йилда 1000:1 холатида кулланилган.


Фойдаланилган адабиётлар:



  1. Download 100 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish